https://sputniknews.uz/20211014/rossiyalik-olimlar-bilan--fundamental-tadqiqotlar-kolami-kengaytiriladi-20903708.html
Россиялик олимлар билан фундаментал тадқиқотлар кўлами кенгайтирилади
Россиялик олимлар билан фундаментал тадқиқотлар кўлами кенгайтирилади
Sputnik Ўзбекистон
Инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси Москва шаҳрига ташриф буюрди. 14.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-14T12:15+0500
2021-10-14T12:15+0500
2023-04-05T18:34+0500
жамият
ҳамкорлик
ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирлиги
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/0e/20903650_0:0:1301:731_1920x0_80_0_0_dfcd54e4eecefacb58333c00ea3d38a5.jpg
ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси Москва шаҳридаги Россия фундаментал тадқиқотлар жамғармаси кенгаши раиси, "Курчатов институти" Миллий тадқиқотлар маркази вице-президенти, академик Владислав Панченко ва жамғарма раҳбарияти билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати Sputnik нашрига маълум қилди.Учрашувда "Ўзбекистон-Россия" халқаро қўшма илмий лойиҳалар танлови доирасида фундаментал тадқиқотлар кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Бунда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан жорий этилган янги механизм – Scopus халқаро маълумотлар базасидаги Хирш индекси 5 ва ундан юқори бўлган россиялик олимларнинг ҳамраҳбарлигида қўшма фундаментал тадқиқотлар кўламини кенгайтириш лозимлиги қайд этилди. Бу ўз навбатида, Ўзбекистонда нуфузли янги илмий мактаблар ва янги илмий йўналишларнинг ривожланишига хизмат қилади.Мулоқот давомида генетика, геномика, микробиология ҳамда ядро тиббиёти соҳасида илмий тадқиқотларни ҳамкорликда амалга ошириш, ушбу соҳаларга оид илғор тажриба ва янги технологияларни Ўзбекистонда лазер технологиялари, ядровий тиббиёт ва виночиликни ривожлантиришга жорий этиш механизмлари муҳокама этилди.Шунингдек, Россия фундаментал тадқиқотлар жамғармаси базасида Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Илмий техника ахбороти маркази масъул ходимларининг илмий лойиҳалар экспертизасини ташкил этиш юзасидан илғор тажрибаларни ўзлаштириш бўйича стажировкасини йўлга қўйиш белгиланди.
https://sputniknews.uz/20210920/ozbekiston-va-kurchatov-instituti-olimlari-birgalikda-qanday-tadqiqotlarni-amalga-oshiradi-20573189.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/0e/20903650_162:0:1137:731_1920x0_80_0_0_be6cae26b8d47621fbb48cf2df628411.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ҳамкорлик, ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирлиги , россия
жамият, ҳамкорлик, ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирлиги , россия
Россиялик олимлар билан фундаментал тадқиқотлар кўлами кенгайтирилади
12:15 14.10.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023) Инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси Москва шаҳрига ташриф буюрди.
ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси Москва шаҳридаги Россия фундаментал тадқиқотлар жамғармаси кенгаши раиси, "Курчатов институти" Миллий тадқиқотлар маркази вице-президенти, академик Владислав Панченко ва жамғарма раҳбарияти билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати Sputnik нашрига маълум қилди.
Учрашувда "Ўзбекистон-Россия" халқаро қўшма илмий лойиҳалар танлови доирасида фундаментал тадқиқотлар кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Бунда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан жорий этилган янги механизм – Scopus халқаро маълумотлар базасидаги Хирш индекси 5 ва ундан юқори бўлган россиялик олимларнинг ҳамраҳбарлигида қўшма фундаментал тадқиқотлар кўламини кенгайтириш лозимлиги қайд этилди. Бу ўз навбатида, Ўзбекистонда нуфузли янги илмий мактаблар ва янги илмий йўналишларнинг ривожланишига хизмат қилади.
Мулоқот давомида генетика, геномика, микробиология ҳамда ядро тиббиёти соҳасида илмий тадқиқотларни ҳамкорликда амалга ошириш, ушбу соҳаларга оид илғор тажриба ва янги технологияларни Ўзбекистонда лазер технологиялари, ядровий тиббиёт ва виночиликни ривожлантиришга жорий этиш механизмлари муҳокама этилди.
Шунингдек, Россия фундаментал тадқиқотлар жамғармаси базасида Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Илмий техника ахбороти маркази масъул ходимларининг илмий лойиҳалар экспертизасини ташкил этиш юзасидан илғор тажрибаларни ўзлаштириш бўйича стажировкасини йўлга қўйиш белгиланди.