Ўзбекистон ва Курчатов институти олимлари биргаликда қандай тадқиқотларни амалга оширади

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Медиабанкка ўтишПроизводство вина
Производство вина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2021
Oбуна бўлиш
Икки мамлакат олимлари узумнинг юқори маҳсулдор уруғсиз (данаксиз) навларини яратиш юзасидан илмий-тадқиқот ишларини амалга оширмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Шу йилнинг июль ойида Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Россиянинг Курчатов институти Миллий тадқиқот маркази ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Унда илмий-тадқиқот ва таълим инфратузилмасини шакллантириш масалалари муҳокама этилди. Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Sputnik нашрига берган интервьюсида эришилган келишувларнинг амалда қандай самара бериши кутилаётгани ҳақида тўхталди.
Вазирнинг сўзларига кўра, ҳамкорлик доирасида Фанлар академиясининг Геномика ва биоинформатика маркази, Микробиология институти, Илғор технологиялар маркази олимлари ҳамда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги мутахассислари томонидан Курчатов институти билан биргаликда жорий йил якунига қадар узумнинг 10 та маҳаллий қадимий навлари ҳамда виночиликда ва озиқ-овқат саноатида ишлатиладиган микроорганизмларнинг бир неча ноёб штаммлари танлаб олинади.
“Кейин ўзбек олимлари иштирокида “Курчатов” институтидаги катта ҳажмли ДНК секвенаторларда тўлиқ геномлари ўқилади (секвенс қилинади). Аниқланган геном ахборотлари асосида узум селекцияси учун янги авлод технологияларини ишлаб чиқиш ҳамда узумнинг юқори маҳсулдор уруғсиз (данаксиз) навларини яратиш юзасидан илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилади”, - деди Абдураҳмонов.
Шунингдек, мазкур лойиҳа доирасида истиқболли Россия навларини Ўзбекистонга in-vitro шароитларда олиб келиб, кўпайтиришни йўлга қўйиш ҳамда in-vitro кўпайтириш технологияларини ўзлаштириш ва жорий қилиш ташкил этилади.
Ўзбекистон Фанлар академияси Микробиология институтининг микроорганизмларнинг саноат штаммлари геномлари Курчатов институтидаги мавжуд штаммлар билан қиёсий ўрганилиб, Микробиология институтидаги коллекцияда мавжуд бўлмаган янги штаммлар билан бойитилади ҳамда виночиликда ўзбек бренди сифатини ошириш учун саноатга жорий қилинади.
 Сколково - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2021
“Сколково”, стартап: Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги инновацион ҳамкорлик истиқболлари
Бундан ташқари, Курчатов институти ва Ўзбекистон олимлари иштирокида ишчи гуруҳ шакллантирилиб, саноат биотехнологияси ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини генетик технологиялар асосида ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, ядровий технологияларга асосланган тиббиёт ва биотиббиёт, ядровий-энергетика ва биоэнергетика технологияларини ривожлантириш, сунъий интеллект ва робототехника каби янги йўналишларда илмий ҳамкорлик имкониятлари чуқур таҳлил қилинади.
Янгиликлар лентаси
0