Эндиликда фуқаролар давлат хизматлари сифатини янги портал орқали баҳолаши мумкин

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишЗадумчивая женщина
Задумчивая женщина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2021
Oбуна бўлиш
Ҳозирда ишга туширилган платформага 223 та муассаса уланган ва регистратураларда махсус постер QR-кодлар ўрнатилган.
ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Акселератор гуруҳи томонидан Ўзбекистон фуқароларига анъанавий тарзда кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини баҳолаш учун интерактив портални ишлаб чиқилди. Бу ҳақда ДХА хабар бермоқда.
Эндиликда BAHO.GOV.UZ сайтида фойдаланувчилар давлат хизматига берган баҳосини қолдириши мумкин.
Ҳозирча пилот тариқасида ишга туширилган платформага 223 та муассасанинг уланишига эришилган бўлиб, регистратураларда махсус постер QR-кодлар ўрнатилган.
Фуқаролар 5 та мезон бўйича махсус QR-код ёрдамида ушбу портал орқали давлат хизматлари тўғрисида (1-5 гача тизимда) ўз фикр-мулоҳазаларини қолдиришлари мумкин:
мурожаатни кўришда муддатларга амал қилиш;
хизмат кўрсатиш малакаси;
одоб қоидаларига риоя қилиш;
адолатли ёндашув;
мурожаат қилиш учун шароитлар мавжудлиги.
Таъкидланишича, фуқаролар томонидан қўйилган салбий баҳолар тегишли давлат органлари раҳбарларига жиддий сигнал бўлади. Мавжуд муаммолар иложи борича зудлик билан ҳал қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) янги “Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонга ариза топшириш” давлат хизмати ишга тушгани хабар қилинган эди.
 Вакцинация от COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2021
COVID-19 га қарши эмланганлик тўғрисидаги маълумотномани онлайн олиш мумкин
Янгиликлар лентаси
0