https://sputniknews.uz/20211012/ozbekiston-butun-markaziy-osiyo-bilan-harbiy-ishonch-ornatdi-ekspert-20877356.html
Ўзбекистон бутун Марказий Осиё билан "ҳарбий ишонч"ни ўрнатди - эксперт
Ўзбекистон бутун Марказий Осиё билан "ҳарбий ишонч"ни ўрнатди - эксперт
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик ўзаро ишончни мустаҳкамлади. 12.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-12T17:48+0500
2021-10-12T17:48+0500
2021-10-12T17:48+0500
жамият
ўзбекистон
марказий осиё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/0c/20871340_0:84:1920:1164_1920x0_80_0_0_85f47f9fe264714e29f0eb687b6682ef.jpg
ТОШКEНТ, 12 октябрь - Sputnik. Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик ўзаро ишончни мустаҳкамлади ва минтақадаги зиддият даражасини пасайтирди.Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) директори ўринбосари Санжар Валиев айтди."Марказий Осиёнинг қўшни давлатлари билан тўғридан-тўғри икки томонлама алоқаларни ўрнатиш Ўзбекистоннинг ҳарбий ҳамкорлигининг муҳим йўналишига айланди. Бу Ўзбекистон учун биринчи тажриба бўлди ва у дарҳол керакли бўлган натижага олиб келди - Ўзбекистон чегараларидаги зиддият даражаси пасайди ва ҳарбий соҳадаги ўзаро ишонч мустаҳкамланди", - деди мутахассис.Мутахассис сўнгги йилларда Ўзбекистон биринчи марта Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий соҳада ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузганини элатиб ўтди.Унинг сўзларига кўра, бу ҳужжатлар доирасида тажриба алмашиш, кадрлар тайёрлаш, қўмондон-штаб ва тактик машғулотларни ўтказиш бўйича ҳамкорлик ташкил этилди."Ҳозирги кунда республика ҳукумати "қўшни давлатларнинг ҳарбий хизматчиларини Ўзбекистон ҳарбий олий ўқув юртларида ўқитишни ташкиллаштириш" устида иш олиб бормоқда" – дея таъкидлади Валиев.СМТИ директори ўринбосарининг фикрича, Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан ҳарбий ҳамкорлиги минтақадаги ҳар қандай вазиятни мувофиқлаштириш ва биргаликда ҳаракат қилишнинг самарали механизмларини яратишга имкон берди."Қолаверса, бизда Марказий Осиёда МДҲ ва ШҲТ каби ташкилотлар кўринишидаги самарали воситалар мавжуд, улар доирасида мудофаа вазирлари учрашувлари ҳомийлигида ҳамкорлик йўлга қўйилган", - деди эксперт.
https://sputniknews.uz/20211012/ozbekiston-va-pokiston-shht-doirasida-afgonistonga-yordam-beradi--20865547.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/0c/20871340_128:0:1792:1248_1920x0_80_0_0_062df57c1305ce0fa9fc654575f068af.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, марказий осиё
жамият, ўзбекистон, марказий осиё
Ўзбекистон бутун Марказий Осиё билан "ҳарбий ишонч"ни ўрнатди - эксперт
Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик ўзаро ишончни мустаҳкамлади.
ТОШКEНТ, 12 октябрь - Sputnik. Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик ўзаро ишончни мустаҳкамлади ва минтақадаги зиддият даражасини пасайтирди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) директори ўринбосари Санжар Валиев айтди.
"Марказий Осиёнинг қўшни давлатлари билан тўғридан-тўғри икки томонлама алоқаларни ўрнатиш Ўзбекистоннинг ҳарбий ҳамкорлигининг муҳим йўналишига айланди. Бу Ўзбекистон учун биринчи тажриба бўлди ва у дарҳол керакли бўлган натижага олиб келди - Ўзбекистон чегараларидаги зиддият даражаси пасайди ва ҳарбий соҳадаги ўзаро ишонч мустаҳкамланди", - деди мутахассис.
Мутахассис сўнгги йилларда Ўзбекистон биринчи марта Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий соҳада ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузганини элатиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, бу ҳужжатлар доирасида тажриба алмашиш, кадрлар тайёрлаш, қўмондон-штаб ва тактик машғулотларни ўтказиш бўйича ҳамкорлик ташкил этилди.
"Ҳозирги кунда республика ҳукумати "қўшни давлатларнинг ҳарбий хизматчиларини Ўзбекистон ҳарбий олий ўқув юртларида ўқитишни ташкиллаштириш" устида иш олиб бормоқда" – дея таъкидлади Валиев.
СМТИ директори ўринбосарининг фикрича, Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан ҳарбий ҳамкорлиги минтақадаги ҳар қандай вазиятни мувофиқлаштириш ва биргаликда ҳаракат қилишнинг самарали механизмларини яратишга имкон берди.
"Қолаверса, бизда Марказий Осиёда МДҲ ва ШҲТ каби ташкилотлар кўринишидаги самарали воситалар мавжуд, улар доирасида мудофаа вазирлари учрашувлари ҳомийлигида ҳамкорлик йўлга қўйилган", - деди эксперт.