https://sputniknews.uz/20211012/ozbekiston-va-pokiston-shht-doirasida-afgonistonga-yordam-beradi--20865547.html
Ўзбекистон ва Покистон ШҲТ доирасида Афғонистонга ёрдам беради
Ўзбекистон ва Покистон ШҲТ доирасида Афғонистонга ёрдам беради
Sputnik Ўзбекистон
Қўшни давлатлар биргаликда Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш ҳамда гуманитар инқирознинг олдини олишга ёрдам беради. 12.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-12T09:46+0500
2021-10-12T09:46+0500
2021-10-12T09:50+0500
афғонистонда вазият кескинлашуви
покистон
афғонистон
шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши (шҳт тивк)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/39/17/391757_0:0:1500:843_1920x0_80_0_0_36b8bfbe4ce1f98be68433bd3630c7b1.jpg
ТОШКЕНТ, 12 окт - Sputnik. Ўзбекистон ва Покистон ШҲТ доирасида Афғонистонга ёрдам беради, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати. Ушбу масала Ўзбекистон президентнинг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматилла Иргашевнинг Покистон элчиси Сайид Али Асад Ғилоний билан бўлиб ўтган учрашувида муҳокама қилинди. Шунингдек, қўшни мамлакатда гуманитар инқирознинг олдини олиш учун минтақа давлатлари томонидан афғон халқига ҳар томонлама иқтисодий ва гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.Эслатиб ўтамиз, август ойнинг ўртасида Толибон* ҳаракати Афғонистонда ҳукуматни эгаллаб олган эди. Айни дамда мамлакатнинг барча ҳудудлари ушбу ҳаракат таъсири остида бўлса ҳам, лекин у ерда тинчлик ўрнатилгани йўқ. Ўтган жума куни Қндуз шаҳри масжидларидан бирида теракт оқибатида ўнлаб фуқаролар қурбон бўлди. Ундан ташқари яқинолашиб келаётган қиш мавсумида мамлакатда озиқ-овқат, газ ва электр энергияси етишмаслиги хавфи сақланиб қолмоқда. * Россия ва бошқа давлатларда таъқиқланган террорчи ҳаракат.
покистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/39/17/391757_71:0:1195:843_1920x0_80_0_0_4132fe59926a95ea7512886bf893d1d7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистонда вазият кескинлашуви, покистон, афғонистон, шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши (шҳт тивк)
афғонистонда вазият кескинлашуви, покистон, афғонистон, шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши (шҳт тивк)
Ўзбекистон ва Покистон ШҲТ доирасида Афғонистонга ёрдам беради
09:46 12.10.2021 (янгиланди: 09:50 12.10.2021) Қўшни давлатлар биргаликда Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш ҳамда гуманитар инқирознинг олдини олишга ёрдам беради.
ТОШКЕНТ, 12 окт - Sputnik. Ўзбекистон ва Покистон ШҲТ доирасида Афғонистонга ёрдам беради, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.
Ушбу масала Ўзбекистон президентнинг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматилла Иргашевнинг Покистон элчиси Сайид Али Асад Ғилоний билан бўлиб ўтган учрашувида муҳокама қилинди.
Учрашувда хусусан, Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган икки томонлама ҳамда халқаро ва минтақавий ташкилотлар, хусусан, ШҲТ доирасида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни амалга ошириш зарурлиги қайд этилди.
Шунингдек, қўшни мамлакатда гуманитар инқирознинг олдини олиш учун минтақа давлатлари томонидан афғон халқига ҳар томонлама иқтисодий ва гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, август ойнинг ўртасида Толибон* ҳаракати Афғонистонда ҳукуматни эгаллаб олган эди. Айни дамда мамлакатнинг барча ҳудудлари ушбу ҳаракат таъсири остида бўлса ҳам, лекин у ерда тинчлик ўрнатилгани йўқ. Ўтган жума куни Қндуз шаҳри масжидларидан бирида теракт оқибатида ўнлаб фуқаролар қурбон бўлди. Ундан ташқари яқинолашиб келаётган қиш мавсумида мамлакатда озиқ-овқат, газ ва электр энергияси етишмаслиги хавфи сақланиб қолмоқда.
* Россия ва бошқа давлатларда таъқиқланган террорчи ҳаракат.