ЮНИСЕФ: Ўзбекистонда 68 фоиз қизлар Интернетдан умуман фойдаланмаган

CC0 / Unsplash / Christin Hume Девушка во время работы за ноутбуком
Девушка во время работы за ноутбуком - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2021
Oбуна бўлиш
ЮНИСЕФ тадқиқотига кўра, мамлакатда компьютер саводхонлиги бўлмаган қизлар улуши 43,5 фоиз, ўғил болалар орасида эса 30,0 фоизни ташкил қилади.
ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Ўзбекистонда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган қизлар ва ёш аёлларнинг 68 фоизи ҳеч қачон Интернетдан фойдаланмаган. Бундан ЮНИСЕФ ўтказган тадқиқот далолат бермоқда.
Ёшлар ўртасида ўтказган тадқиқот шуни кўрсатганки, Ўзбекистонда компьютер саводхонлиги бўлмаган қизлар улуши 43,5 фоиз, ўғил болалар орасида эса 30,0 фоизни ташкил қилади.
“14 ёшдан 30 ёшгача бўлган қизлар ва ёш аёлларнинг 68 фоизи ҳеч қачон Интернетдан фойдаланмаган. Бу уларнинг таълим олиш ва меҳнат бозоридаги салоҳиятини рўёбга чиқариш имкониятларини сезиларли даражада камайтиради”, - дейилган хабарда.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда интернет тармоғига уланган абонентлар сони 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра қарийб 20 миллионтани ташкил этади.
Сетевое оборудование в серверной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2021
Ўзбекистонда интернет қимматми - АКТ вазирлиги изоҳ берди
Янгиликлар лентаси
0