https://sputniknews.uz/20210315/ozbekistonda-mobil-internet-qimmatmi-akt-vazirligi-izox-berdi-17767274.html
Ўзбекистонда интернет қимматми - АКТ вазирлиги изоҳ берди
Ўзбекистонда интернет қимматми - АКТ вазирлиги изоҳ берди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ахборот технологияларини ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги Адлия вазири томонидан Сенат мажлисида келтирилган,
2021-03-15T19:09+0500
2021-03-15T19:09+0500
2023-05-12T17:31+0500
жамият
интернет
аока
нарх-наво
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/973/71/9737171_0:163:3061:1885_1920x0_80_0_0_91d7a0ccab27105953499fc28cb41dcd.jpg
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ахборот технологияларини ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги Адлия вазири томонидан Сенат мажлисида келтирилган, Ўзбекистонда мобил интернет қимматлиги ҳақидаги маълумотларга ўз изоҳини берди. АОКАда бўлиб ўтган брифингда АКТ вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматов қуйидаги маълумотларни келтирди. “Сенатнинг ўн учинчи ялпи мажлисида Адлия вазири 1 Гигабайт мобил интернет Ҳиндистонда — 950 сўм, Исроилда — 1,2 минг сўм, Қирғизистонда — 2,2 минг сўм, Италияда — 4,5 минг сўм, Украинада — 4,9 минг сўм, Қозоғистонда — 5 минг сўм, Ўзбекистонда эса — 16 минг сўмни ташкил этиши ва мамлакатимизда интернет қамрови 51 фоиз эканини айтди.Ушбу маълумотлар https://www.cable.co.uk/ ресурсидан олинган. Мазкур маълумотлар 2020 йилнинг феврал ойида шакллантирилган бўлиб (2020 йил 24 феврал), ҳозирги кундаги кўрсаткичларга умуман мос келмайди. Шу билан бирга, мазкур ресурс томонидан Ўзбекистондаги операторларнинг айнан қайси тариф режа ёки пакетлари ҳақида маълумот олингани кўрсатилмаган.2019-2021 йилларда оператор ва провайдерларга интернет хизматлари учун тариф мавжуд техник қувватларни кескин ошириш ҳисобига оператор ва провайдерларга ХПКМ орқали тақдим этиладиган 1 Мегабит/с тезликдаги канал нархи 2 баробарга арзонлаштирилди ва хозирги кунда ушбу хизмат нархи 40 000 сўм этиб белгиланган”, - деди Шерзод Аҳматов.Ундан ташқари Ўзбектелеком 2019-2021 йилларда 1 мб нархи 5 бараваргача арзонлашди. Жисмоний шахслар учун симли кенг полосали интернет тарифлари 4,6 бараваргача пасайтирилди, уланиш тезлиги эса 6-7 баравар оширилди. Жумладан юридик шахслар учун интернет нархлари ҳам 3 бараваргача пасайтирилди, тезликлар эса оширилди. Шунингдек TAS-IX тамоқлари орқали ўтган трафик учун тўлов олинмайди, интернет тезлиги эса юқори даражада таъминланган. Шу билан бирга ўқитувчи ва ўқувчилар учун мўлжалланган имтиёзли интернет тарифлари жорий этилди. 2020 йил Ўзбекистонда оптик толали интернет учун улкан қадам бўлди. Хусусан, 2018 йилда Ўзбекистонда оптик толали алоқа линиялари умумий узунлиги 26 минг кмни ташкил қилган бўлса 2020 йилда – 72 минг кига етказилди, 2021 йил охирига қадар 118 кмгача етказиш режалаштирилган. Интернетга уланиш портлари сонини эса йил охирига қадар 4 млн. донага етказиш режалаштирилган. Ахборот тармоқларининг маълумот ўтказиш тезлиги вилоят марказларида 2 баравар, туман марказларида эса 4 бараварга оширилди.Мобил алоқа база станциялари сони 31,7 мингдан ортиқ, 2020 йилда алоқа операторлари томонидан қишлоқ ҳудудларида 5 мингдан ортиқ мобил алоқа станциялари ўрнатилди ва янгиланди. Ўтган йилда ижтимоий хизмат объектлари, мактаблар ва тиббиёт муассасаларини тезкор интернетга улаш бўйича давлат дастури амалга оширилди. Бугунги кунда аҳолини 3G ва 4G мобил интернет билан қамраб орлиш даражаси 90%га етказилди. Ундан ташқари Тошкент шаҳрида 5G авлодга мансуб 15та мобил алоқа станцияси тест тизимида ишлаб турибди.
https://sputniknews.uz/20170904/6207490.html
https://sputniknews.uz/20210227/Internet-tezligida-zbekiston-pozitsiyasi-ikki-poona-yakhshilandi-16087374.html
https://sputniknews.uz/20180323/7798892.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/973/71/9737171_165:0:2896:2048_1920x0_80_0_0_a8a23ea993b407deac3d1cd6a01f2c52.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, интернет, аока, нарх-наво
жамият, интернет, аока, нарх-наво
Ўзбекистонда интернет қимматми - АКТ вазирлиги изоҳ берди
19:09 15.03.2021 (янгиланди: 17:31 12.05.2023) Сўнгги 2 йил ичида Ўзбекистонда кенг полосали (симли) интернет нархи 5 баравар туширилган, тезлиги эса 6-7 баравра оширилган.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ахборот технологияларини ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги Адлия вазири томонидан Сенат мажлисида келтирилган, Ўзбекистонда мобил интернет қимматлиги ҳақидаги маълумотларга ўз
изоҳини берди.
АОКАда бўлиб ўтган брифингда АКТ вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматов қуйидаги маълумотларни келтирди.
“Сенатнинг ўн учинчи ялпи мажлисида Адлия вазири 1 Гигабайт мобил интернет Ҳиндистонда — 950 сўм, Исроилда — 1,2 минг сўм, Қирғизистонда — 2,2 минг сўм, Италияда — 4,5 минг сўм, Украинада — 4,9 минг сўм, Қозоғистонда — 5 минг сўм, Ўзбекистонда эса — 16 минг сўмни ташкил этиши ва мамлакатимизда интернет қамрови 51 фоиз эканини айтди.
Ушбу маълумотлар https://www.cable.co.uk/ ресурсидан олинган. Мазкур маълумотлар 2020 йилнинг феврал ойида шакллантирилган бўлиб (2020 йил 24 феврал), ҳозирги кундаги кўрсаткичларга умуман мос келмайди. Шу билан бирга, мазкур ресурс томонидан Ўзбекистондаги операторларнинг айнан қайси тариф режа ёки пакетлари ҳақида маълумот олингани кўрсатилмаган.
Ҳозирда республикамиз аҳолиси ҳар ой ўртача 4-5 Гигабайт интернет сарфлаяпти. 2021 йил март ойи ҳолатига кўра, 1 Гигабайт ҳажмдаги мобил интернет хизматининг ўртача нархи 6-7 минг сўмни ташкил этмоқда.
2019-2021 йилларда оператор ва провайдерларга интернет хизматлари учун тариф мавжуд техник қувватларни кескин ошириш ҳисобига оператор ва провайдерларга ХПКМ орқали тақдим этиладиган 1 Мегабит/с тезликдаги канал нархи 2 баробарга арзонлаштирилди ва хозирги кунда ушбу хизмат нархи 40 000 сўм этиб белгиланган”, - деди Шерзод Аҳматов.
Ундан ташқари Ўзбектелеком 2019-2021 йилларда 1 мб нархи 5 бараваргача арзонлашди. Жисмоний шахслар учун симли кенг полосали интернет тарифлари 4,6 бараваргача пасайтирилди, уланиш тезлиги эса 6-7 баравар оширилди. Жумладан юридик шахслар учун интернет нархлари ҳам 3 бараваргача пасайтирилди, тезликлар эса оширилди.
Шунингдек TAS-IX тамоқлари орқали ўтган трафик учун тўлов олинмайди, интернет тезлиги эса юқори даражада таъминланган.
Шу билан бирга ўқитувчи ва ўқувчилар учун мўлжалланган имтиёзли интернет тарифлари жорий этилди.
2020 йил Ўзбекистонда оптик толали интернет учун улкан қадам бўлди. Хусусан, 2018 йилда Ўзбекистонда оптик толали алоқа линиялари умумий узунлиги 26 минг кмни ташкил қилган бўлса 2020 йилда – 72 минг кига етказилди, 2021 йил охирига қадар 118 кмгача етказиш режалаштирилган.
Интернетга уланиш портлари сонини эса йил охирига қадар 4 млн. донага етказиш режалаштирилган.
Ахборот тармоқларининг маълумот ўтказиш тезлиги вилоят марказларида 2 баравар, туман марказларида эса 4 бараварга оширилди.
Мобил алоқа база станциялари сони 31,7 мингдан ортиқ, 2020 йилда алоқа операторлари томонидан қишлоқ ҳудудларида 5 мингдан ортиқ мобил алоқа станциялари ўрнатилди ва янгиланди.
Ўтган йилда ижтимоий хизмат объектлари, мактаблар ва тиббиёт муассасаларини тезкор интернетга улаш бўйича давлат дастури амалга оширилди.
Бугунги кунда аҳолини 3G ва 4G мобил интернет билан қамраб орлиш даражаси 90%га етказилди. Ундан ташқари Тошкент шаҳрида 5G авлодга мансуб 15та мобил алоқа станцияси тест тизимида ишлаб турибди.