https://sputniknews.uz/20211010/adliya-vazirligi-hokimiyat-vakillariga-qarshilik-korsatish-holati-kopaygan-20844046.html
Адлия вазирлиги: ҳокимият вакилларига қаршилик кўрсатиш ҳолати кўпайган
Адлия вазирлиги: ҳокимият вакилларига қаршилик кўрсатиш ҳолати кўпайган
Sputnik Ўзбекистон
Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбарининг таъкидлашича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига тажовуз кайфияти ҳам ортган. 10.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-10T09:43+0500
2021-10-10T09:43+0500
2021-10-10T09:43+0500
жамият
ички ишлар органи
адлия вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1390/25/13902509_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_ccf01f05e41ffafb94c61f1008b83821.jpg
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Ўзбекистонда сўнгги йилларда ҳокимият вакилига нисбатан фаол қаршилик кўрсатиш жиноятларининг сони ошган. Бу АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълум қилди.Шу билан бирга, у ўз хизмат бурчини яхши билмайдиган, фуқароларга нисбатан қўпол муомалада бўладиган ҳокимият вакиллари борлигини инкор қилмади. Бундай ҳокимият вакиллари тегишли тартибда жазосини олишлари лозим.“Агарда фуқаролар шундай ҳолатларга дуч келишса, яъни ҳокимият вакили томонидан унга нисбатан қўпол муамала қилинса ёки ҳуқуқ ва эркинликлари бузилса, ушбу ҳолат бўйича судга ёхуд бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир”, - дея қўшимча қилди вазирлик вакили.Таъкидланишича, охирги вақтларда ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик ҳолатлари ҳам сезиларли даража ошиб бормоқда. ИИО ходимларининг қонуний талабларига қуйидагилар киради:Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик учун белгиланган жавобгарлик чоралари кучайтирилди. Энди бундай ҳаракатларни содир этган шахслар жаримадан тортиб 3 йилгача қамалиши мумкин.
https://sputniknews.uz/20210928/surxondaryoda-ypx-xodimini-kapotida-sudragan-haydovchi-hibsga-olindi-20676148.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1390/25/13902509_153:0:2884:2048_1920x0_80_0_0_5b3a77533724e1cbe914a71437dbf76b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ички ишлар органи, адлия вазирлиги
жамият, ички ишлар органи, адлия вазирлиги
Адлия вазирлиги: ҳокимият вакилларига қаршилик кўрсатиш ҳолати кўпайган
Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбарининг таъкидлашича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига тажовуз кайфияти ҳам ортган.
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Ўзбекистонда сўнгги йилларда ҳокимият вакилига нисбатан фаол қаршилик кўрсатиш жиноятларининг сони ошган. Бу АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева
маълум қилди. "Статистикага эътибор берадиган бўлсак, сўнгги йилларда ҳокимият вакилига нисбатан фаол қаршилик кўрсатиш жиноятларининг сони ошган, жумладан 2019 йилда – 243 тани, 2020 йилда эса 251 тани ташкил этган. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига тажовуз кайфияти ҳам ортиб, 2018 йилдаги 24,1 минг ҳолат содир этилган бўлса, 2020 йилда 39 минг ҳолатни ташкил қилмоқда”, - деди Ўринбоева.
Шу билан бирга, у ўз хизмат бурчини яхши билмайдиган, фуқароларга нисбатан қўпол муомалада бўладиган ҳокимият вакиллари борлигини инкор қилмади. Бундай ҳокимият вакиллари тегишли тартибда жазосини олишлари лозим.
“Агарда фуқаролар шундай ҳолатларга дуч келишса, яъни ҳокимият вакили томонидан унга нисбатан қўпол муамала қилинса ёки ҳуқуқ ва эркинликлари бузилса, ушбу ҳолат бўйича судга ёхуд бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир”, - дея қўшимча қилди вазирлик вакили.
Таъкидланишича, охирги вақтларда ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик ҳолатлари ҳам сезиларли даража ошиб бормоқда. ИИО ходимларининг қонуний талабларига қуйидагилар киради:
ҳуқуқбузарликни тўхтатиш;
ҳужжатларни текшириш учун тақдим этиш;
ички ишлар органларига бориш ёки кўрсатилган муддатда ички ишлар органларида бўлиш;
транспорт воситасини тўхтатиш;
жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш ва ўз хизмат вазифасида белгилаб қўйилган бошқа талаблар.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик учун белгиланган жавобгарлик чоралари кучайтирилди. Энди бундай ҳаракатларни содир этган шахслар жаримадан тортиб 3 йилгача
қамалиши мумкин.