https://sputniknews.uz/20210928/surxondaryoda-ypx-xodimini-kapotida-sudragan-haydovchi-hibsga-olindi-20676148.html
Сурхондарёда ЙПХ ходимини капотида судраган ҳайдовчи ҳибсга олинди
Сурхондарёда ЙПХ ходимини капотида судраган ҳайдовчи ҳибсга олинди
Sputnik Ўзбекистон
Қумқўрғон тумани Сурхон соҳили маҳалласида ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабини бажармасдан, автомобилини инспекторнинг устига бошқарган. 28.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-28T12:19+0500
2021-09-28T12:19+0500
2021-09-28T12:19+0500
ҳодисалар
йўл-патрул хизмати (йпх)
сурхондарё
йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (йҳхбб)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/1c/20670725_0:104:2000:1229_1920x0_80_0_0_50789c65895348241d294e5ecdd132cd.jpg
ТОШКЕНТ, 28 сен – Sputnik. Сурхондарёда ЙПХ инспекторини капотида судраб кетган “Lacetti” ҳайдовчисига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.Ижтимоий тармоқларда 27 сентябрь куни Сурхондарёда “Lacetti” ҳайдовчиси Йўл патрул хизмати ходимини машина капотида ҳайдаб кетгани акс этган видео тарқалган эди.ЙҲХББ матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу воқеа 13 сентябрь куни Қумқўрғон тумани Сурхон соҳили маҳалласида рўй берган. ЙПХ ходими йўлнинг қатнов қисмига тўхтаган “Lacetti” ҳайдовчисига тўхташ қоидасини бузганлигини айтиб, тегишли ҳужжатларини тақдим қилишини сўраган.Ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабини бажармасдан, автомобилини инспекторнинг устига бошқарган. Ходим қочишга улгурмасдан автомобилнинг капотида осилиб қолган. Автомобиль тахминан 3,4 километр масофагача ҳаракатлангандан сўнг ходим ерга қулаб тушган.ЙПХ ходими тан жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.Туман прокуратураси ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатган.Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
сурхондарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/1c/20670725_112:0:1889:1333_1920x0_80_0_0_95d58bb1c6e1e1efa5a5994959c4d5b6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , йўл-патрул хизмати (йпх), сурхондарё, йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (йҳхбб)
ҳодисалар , йўл-патрул хизмати (йпх), сурхондарё, йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (йҳхбб)
Сурхондарёда ЙПХ ходимини капотида судраган ҳайдовчи ҳибсга олинди
Қумқўрғон тумани Сурхон соҳили маҳалласида ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабини бажармасдан, автомобилини инспекторнинг устига бошқарган.
ТОШКЕНТ, 28 сен – Sputnik. Сурхондарёда ЙПХ инспекторини капотида судраб кетган “Lacetti” ҳайдовчисига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати
хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда 27 сентябрь куни Сурхондарёда “Lacetti” ҳайдовчиси Йўл патрул хизмати ходимини машина капотида ҳайдаб кетгани акс этган видео тарқалган эди.
ЙҲХББ матбуот хизмати
хабарига кўра, ушбу воқеа 13 сентябрь куни Қумқўрғон тумани Сурхон соҳили маҳалласида рўй берган. ЙПХ ходими йўлнинг қатнов қисмига тўхтаган “Lacetti” ҳайдовчисига тўхташ қоидасини бузганлигини айтиб, тегишли ҳужжатларини тақдим қилишини сўраган.
Ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабини бажармасдан, автомобилини инспекторнинг устига бошқарган. Ходим қочишга улгурмасдан автомобилнинг капотида осилиб қолган. Автомобиль тахминан 3,4 километр масофагача ҳаракатлангандан сўнг ходим ерга қулаб тушган.
ЙПХ ходими тан жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Туман прокуратураси ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.