https://sputniknews.uz/20211008/ozsuvtaminotdagi-arralashlar-rahbarlar-ikki-mlrd-somlik-inshootni-25-millionga-sotdi-20830794.html
"Ўзсувтаъминот"даги "арралашлар": раҳбарлар икки млрд сўмлик иншоотни 25 миллионга сотди
"Ўзсувтаъминот"даги "арралашлар": раҳбарлар икки млрд сўмлик иншоотни 25 миллионга сотди
Sputnik Ўзбекистон
Ўтказилган текширувларда "Ўзсувтаъминот" АЖда 587 та ҳолатда 15,1 млрд. сўмлик шартномалар "Давлат харидлари тўғрисида"ги қонун талабларига риоя этилмаган... 08.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-08T16:08+0500
2021-10-08T16:08+0500
2021-10-08T16:08+0500
жамият
коррупция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/0f/14541863_0:290:2868:1903_1920x0_80_0_0_28cc7a2d2fe2e459233cd75e8cb9a8d6.jpg
ТОШКЕНТ, 8 окт - Sputnik. Наманган вилоятида қиймати икки миллиард сўмлик “Сув тозалаш” бино-иншоотлари собиқ раҳбарлар томонидан 25 миллион сўмга сотиб юборилди.Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири "Ўзсувтаъминот" АЖдан комплаенс-назорат бўлими томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар бўйича олинган маълумотлар асосида хабар бермоқда.Жумладан, Уйчи туманида жойлашган “Сув тозалаш” бино-иншоотлари ягона таъсисчининг келишувисиз, утилизация қийматидан келиб чиқиб, жамият собиқ раҳбар ходимлари томонидан аукцион орқали 25,2 миллион сўмга сотиб юборилгани аниқланган. Бино-иншоотларнинг бугунги кундаги қиймати 1,8 миллиард сўм экани айтилмоқда.Шунингдек, жорий йилнинг ўтган 9 ойида комплаенс-назорат бўлими томонидан жойларда ўтказилган ўрганишлар давомида масъулияти чекланган жамитялар томонидан 109 та ҳолатда 9,1 млрд. сўмлик молиявий хатоликлар ва коррупцион ҳолатларга йўл қўйилгани аниқланган.Бугунги кунда 55 та ҳолат бўйича 3 млрд. сўмлик жамият мулки қайтарилган. 42 таҳолат бўйича 7,4 млрд. сўмлик ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган бўлиб, жамиятга етказилган молиявий зарарни айбдор шахслардан ундириш чоралари кўрилмоқда.Шунингдек, Комплаенс-назорат бўлими ходимлари томонидан 1 397 та товар-моддий бойликлари хариди билан боғлиқ шартнома ҳужжатлари ўрганилган бўлиб, 587 та ҳолатда 15,1 млрд. сўмлик шартномалар "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонун талабларига риоя этилмаган ҳолда тўғридан-тўғри расмийлаштирилгани аниқланган.Бундан ташқари, юқорида кўрсатилган давр мобайнида 36 та манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатлар аниқланиб, бугунги кунга қадар уларнинг 23 таси бартараф этилган, 2 таси чора кўриш учун жойлардаги одоб-аҳлоқ комиссияларига чиқарилган.Бўлим томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган коррупция билан боғлиқ жами 89 та мурожаатларнинг 85 таси ижобий ҳал этилган бўлиб, 4 таси ҳал этиш жараёнида.Коррупциянинг ҳар қандай кўринишларининг олдини олиш, соҳада ушбу иллатни тўлиқ йўқ қилиш, аниқланган коррупциявий ҳолатлар юзасидан зарур чоралар кўриш, шунингдек, соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга тўлиқ риоя этилишини таъминлаш масалалари “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамиятининг доимий диққат марказида бўлиб, Жамият томонидан ходимлар ўртасида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, тизимда очиқлик ва шаффофлик тамойилларини қарор топтириш бўйича барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда, деди жамият вакили Sputnik нашрига берган интервьюсида.
https://sputniknews.uz/20210908/ozbekistonda-1-milliondan-ziyod-aholi-ilk-bor-markazlashgan-ichimlik-suvi-bilan-taminlanadi-20406143.html
https://sputniknews.uz/20210623/ozbekiston-korruptsiyaga-qarshi-murosasiz-kurashishga-bel-boglamoqda--qonun-loyihasi-19376320.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/0f/14541863_103:0:2834:2048_1920x0_80_0_0_51471cdf071fc8965786ae595f1c2476.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, коррупция
"Ўзсувтаъминот"даги "арралашлар": раҳбарлар икки млрд сўмлик иншоотни 25 миллионга сотди
Ўтказилган текширувларда "Ўзсувтаъминот" АЖда 587 та ҳолатда 15,1 млрд. сўмлик шартномалар "Давлат харидлари тўғрисида"ги қонун талабларига риоя этилмаган ҳолда тўғридан-тўғри расмийлаштирилгани аниқланган.
ТОШКЕНТ, 8 окт - Sputnik. Наманган вилоятида қиймати икки миллиард сўмлик “Сув тозалаш” бино-иншоотлари собиқ раҳбарлар томонидан 25 миллион сўмга сотиб юборилди.
Бу ҳақда
Sputnik Ўзбекистон мухбири "Ўзсувтаъминот" АЖдан комплаенс-назорат бўлими томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар бўйича олинган маълумотлар асосида хабар бермоқда.
Жумладан, Уйчи туманида жойлашган “Сув тозалаш” бино-иншоотлари ягона таъсисчининг келишувисиз, утилизация қийматидан келиб чиқиб, жамият собиқ раҳбар ходимлари томонидан аукцион орқали 25,2 миллион сўмга сотиб юборилгани аниқланган. Бино-иншоотларнинг бугунги кундаги қиймати 1,8 миллиард сўм экани айтилмоқда.
Шунингдек, жорий йилнинг ўтган 9 ойида комплаенс-назорат бўлими томонидан жойларда ўтказилган ўрганишлар давомида масъулияти чекланган жамитялар томонидан 109 та ҳолатда 9,1 млрд. сўмлик молиявий хатоликлар ва коррупцион ҳолатларга йўл қўйилгани аниқланган.
Бугунги кунда 55 та ҳолат бўйича 3 млрд. сўмлик жамият мулки қайтарилган. 42 таҳолат бўйича 7,4 млрд. сўмлик ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган бўлиб, жамиятга етказилган молиявий зарарни айбдор шахслардан ундириш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, Комплаенс-назорат бўлими ходимлари томонидан 1 397 та товар-моддий бойликлари хариди билан боғлиқ шартнома ҳужжатлари ўрганилган бўлиб, 587 та ҳолатда 15,1 млрд. сўмлик шартномалар "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонун талабларига риоя этилмаган ҳолда тўғридан-тўғри расмийлаштирилгани аниқланган.
Бундан ташқари, юқорида кўрсатилган давр мобайнида 36 та манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатлар аниқланиб, бугунги кунга қадар уларнинг 23 таси бартараф этилган, 2 таси чора кўриш учун жойлардаги одоб-аҳлоқ комиссияларига чиқарилган.
Бўлим томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган коррупция билан боғлиқ жами 89 та мурожаатларнинг 85 таси ижобий ҳал этилган бўлиб, 4 таси ҳал этиш жараёнида.
Коррупциянинг ҳар қандай кўринишларининг олдини олиш, соҳада ушбу иллатни тўлиқ йўқ қилиш, аниқланган коррупциявий ҳолатлар юзасидан зарур чоралар кўриш, шунингдек, соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга тўлиқ риоя этилишини таъминлаш масалалари “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамиятининг доимий диққат марказида бўлиб, Жамият томонидан ходимлар ўртасида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, тизимда очиқлик ва шаффофлик тамойилларини қарор топтириш бўйича барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда, деди жамият вакили Sputnik нашрига берган интервьюсида.