https://sputniknews.uz/20210908/ozbekistonda-1-milliondan-ziyod-aholi-ilk-bor-markazlashgan-ichimlik-suvi-bilan-taminlanadi-20406143.html
Ўзбекистонда 1 миллиондан зиёд аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланади
Ўзбекистонда 1 миллиондан зиёд аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланади
Sputnik Ўзбекистон
Қурилиш-монтаж ишлари доимий равишда Бош прокуратура, Ҳисоб палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашлари... 08.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-08T09:38+0500
2021-09-08T09:38+0500
2021-09-08T09:38+0500
жамият
сув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/08/20406034_0:1:1280:721_1920x0_80_0_0_41d24520f5133c8c1bdcc936fc861b2d.jpg
ТОШКЕНТ, 8 сен - Sputnik. Ўзбекистонда 1 миллиондан зиёд аҳоли “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланади. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига "Ўзсувтаъминот" матбуот-хизмати хабар берди.Жумладан, 2021 йилда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлантириш мақсадида 352 та объектда, 3 407,8 км узунликдаги тармоқ ва 384 та иншоотда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш белгиланган."Ушбу мақсадларга 1 триллион 55 млрд. сўм маблағ ажратилган. Шундан 874,3 млрд.сўмлик манзилли дастур тасдиқланган. Жорий йил 1 сентябр ҳолатига кўра, 535,4 млрд. сўм молиялаштирилиб, 2 994,1 км тармоқлар қурилди ва реконструкция қилинди", - деб хабар қилди матбуот-хизмати вакили. Ушбу дастурларда кўзда тутилган 352 та объектларга пудрат ташкилотлари Қурилиш вазирлигининг қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингида “СС” ва ундан юқори поғонага эга бўлган салоҳиятли пудрат ташкилотлар танлаб олиниб, шартномалар тузилган ҳамда қурилиш ишлари бошланган.Жорий йилнинг сентябр-октябр ойларида 283 та объектда қурилиш-монтаж ишларини якунлаб, уларни фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Бугунги кунда 69 та объектда қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, фойдаланишга топшириш ҳужжатлари расмийлаштирилмоқда. Натижада жами 1,1 млн нафар аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланади ҳамда 2,9 млн нафар аҳолининг сув таъминоти яхшиланади. Қурилиш-монтаж ишлари доимий равишда Бош прокуратура, Ҳисоб палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан мониторинг қилиб борилмоқда.
https://sputniknews.uz/20210724/surxondaryoda-aholiga-25ta-suv-tashish-mashinasi-topshirildi-19811810.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/08/20406034_82:0:1273:893_1920x0_80_0_0_1a89d08a95baf35848b069b73bb4b505.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, сув
Ўзбекистонда 1 миллиондан зиёд аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланади
Қурилиш-монтаж ишлари доимий равишда Бош прокуратура, Ҳисоб палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан мониторинг қилиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 сен - Sputnik. Ўзбекистонда 1 миллиондан зиёд аҳоли “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланади. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига "Ўзсувтаъминот" матбуот-хизмати хабар берди.
Жумладан, 2021 йилда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлантириш мақсадида 352 та объектда, 3 407,8 км узунликдаги тармоқ ва 384 та иншоотда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш белгиланган.
"Ушбу мақсадларга 1 триллион 55 млрд. сўм маблағ ажратилган. Шундан 874,3 млрд.сўмлик манзилли дастур тасдиқланган. Жорий йил 1 сентябр ҳолатига кўра, 535,4 млрд. сўм молиялаштирилиб, 2 994,1 км тармоқлар қурилди ва реконструкция қилинди", - деб хабар қилди матбуот-хизмати вакили.
Ушбу дастурларда кўзда тутилган 352 та объектларга пудрат ташкилотлари Қурилиш вазирлигининг қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингида “СС” ва ундан юқори поғонага эга бўлган салоҳиятли пудрат ташкилотлар танлаб олиниб, шартномалар тузилган ҳамда қурилиш ишлари бошланган.
Жорий йилнинг сентябр-октябр ойларида 283 та объектда қурилиш-монтаж ишларини якунлаб, уларни фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Бугунги кунда 69 та объектда қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, фойдаланишга топшириш ҳужжатлари расмийлаштирилмоқда. Натижада жами 1,1 млн нафар аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланади ҳамда 2,9 млн нафар аҳолининг сув таъминоти яхшиланади.
Қурилиш-монтаж ишлари доимий равишда Бош прокуратура, Ҳисоб палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан мониторинг қилиб борилмоқда.