https://sputniknews.uz/20211008/ozbekistonda-etnosport-assotsiatsiyasi-tashkil-etildi-20832497.html
Ўзбекистонда этноспорт ассоциацияси ташкил этилди
Ўзбекистонда этноспорт ассоциацияси ташкил этилди
Sputnik Ўзбекистон
Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 08.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-08T18:51+0500
2021-10-08T18:51+0500
2023-04-05T15:48+0500
жамият
ўзбекистон
спорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/935/55/9355532_0:75:1201:750_1920x0_80_0_0_b5729ae439126c4b0e80d8b600c7df96.jpg
ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Бугун Тошкентда "Ўзбекистонда этноспортни ривожлантириш истиқболлари" халқаро конференцияси бўлиб ўтди, унинг доирасида Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Конференция Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ва “Миллий PR-маркази” ДУК томонидан ташкил этилди.Шуни қайд этиш лозимки, сўз айнан миллий спорт турлари ҳақида кетганда, Ўзбек халқининг кўп асрлар давомида шаклланган, булар кураш, белбоғли кураш, улоқ-кўпкари, турон, бойқўрғон, камондан отиш, отчилик каби миллий спорт турларини ёдга оламиз.Эндиликда, мазкур спорт йўналишларини ривожланиши янги тузилган Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси зиммасига юкланади.Айтилишича, келажакда этноспорт турларини Олимпия ўйинлари рўйхатига киритилишида ассоциацияга катта ишонч билдирилмоқда.Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов сўзларига кўра, “Ўзбекистонда бир неча ой давомида устозлар, мутахассислар ва спортчилар билан маслаҳатлашилган ҳолда этноспорт ассоциацияси ташкил этишга қарор қилинган”.Шунингдек, тадбир якунида, Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раиси Билол Эрдоған ва Бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимов ҳамда янги ташкил этилган этноспорт уюшмасининг янги раҳбари Ойбек Норинбаев "Халқ ўйинларини ривожлантириш" ва “Федерациялар ўртасида ҳамкорлик” меморандумларига имзо чекишди.Ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан жаноб Билол Эрдоған қўйидагиларни таъкидлади.“Хабарим борки, Ўзбекистонда Миллий ва кўпкарра спорт турлари асосан тўйлар ва сайилларда ташкиллаштирилиб ўйналар эди, буларни яна қайтадан шаклланишини ва кейинчалик ривожланишини қўллаб-қувватлашимиз зарур. Дарҳақиқат, ўзбек маданияти жудаям бой тарихга эга, шунинг учун, миллий спорт турларини қайтадан тикланиши ва ёш авлодга ўргатилиш тарафдоримиз. Буларни спорт турларини фақат энциклопедия ва китобларда кўриш эмас, балким, оддий кўчаларда, хонадонларда, очиқ майдонларда қайта ҳукмрон бўлишини хоҳлаймиз. Бугун ўзбекистон учун чинакамига муҳим кун бўлди.Тадбир иштирокчиларидан бири, асли Фарғона водийсидан бўлган 72 ёшли полвон Турсун Али Муҳаммад бу борада сўз юритар экан, қўйидагиларни келтириб ўтди,“Мен 8 ёшга тўлганимда отам қазо қилганлар, онам ёшлари катта бўлганлиги сабаб, 12 ёшимда рўзғор ташвиши бошимга тушди, полвон бўлсам оилани тебрата оламан деган фикр хаёлимга келди ва ўша даврда сўлим Шоҳимардонда Лочин исмли полвонга ишқибоз эдим, шу сабаб у инсонга шогирд тушдим. Ҳозирги кунда 4 та дорбозлар гуруҳини бошқариб келмоқдаман, гуруҳ деганда унинг таркибига, тош кўтарадиган полвон, масҳарабоз, морбоз (илон ўйнатадиган), ҳуққабоз (фокусчи), симбоз ва дорбозлар киради. Бизлар аввалари жудаям кўп солиқлар тўлар эдик, бугунги кунда бизларга фаолият кўрсатишмиз учун барча имкониятлар мавжуд. Хусусан, дорбозлар йўқолиб кетмаслиги учун ўтган йили президент фармони чиқди. Бу эса ўз навбатида бизлар учун анча енгиллик берди, ҳар хил жорий этилган солиқлардан холис бўлдик”.Шунингдек, тадбир меҳмони бўлган Фалсафа фани доктори Турон Фанлар академияси академиги Гулжаҳон Мардонова ҳам бу борада сўзлар экан, қўйидагиларни билдириб ўтди,“Бизнинг халқимизнинг даҳоси туфайли яратилган миллий ўйинлар, бундан миллион-миллион йиллар олдин яшаб ўтган аждодларимизнинг хаёт тарзига бориб тақалади, чунки шундай ўйинлар борки, инсоният бошидан ўтган овчилик даври билан ҳам чамбарчас боғлиқдир, булар ўйинларга ўтиб сингиб борган. Мисол учун, податўпи ўйинининг тарихига назар солсак, кенг даштларда мол-қўйларини боқиб юрган чўпонлар ўзларининг бўш бўлган пайтларида подачи таёғи ёрдамида қўй юнгидан ясалган коптокчани ўйнашган, халқда мазкур ўйин “податўпи” номи билан машҳур бўлиб кетган.Худди шу ўйинни Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ҳиндистонга олиб борган. Кейинчалик эса, Инглиз истилочилари Буюк Британияга ўзлаштиришиб, унга “Чим устида хоккей” уйини деб номлашган.Ёки бейсбол ўйинини ҳам айтадиган бўлсак, унинг тарихи Амир Темур хазратлари билан бевосита боғлиқдир. Саркарда ўзининг аскарларини жисмоний ҳолатини сақлаш учун “Бўрон” ўйинини кашф этган, бу ўйинда жамолар иккига бўлинишиб, белбоғга юмшоқ нарсани маҳкам тугиб, шу белбоғни тегишли манзилга етказиб келиш бўйича мусобақалашганлар, бу аскарларнинг соғлиғи мустаҳкамланишида ва қуввати ошиб боришида муҳим аҳамият касб қилган. Бугунги кунда бу ўйин дунёда бейсбол номи билан танилган.
https://sputniknews.uz/20211001/hech-kimning-ornini-egallamadim-afsonaviy-chusovitina-sportga-qaytishi-haqida-20734396.html
https://sputniknews.uz/20210918/soglom-turmush-tarzi-platformasi-turizm-va-sport-vazirligi-rasmiy-munosabat-bildirdi-20547509.html
https://sputniknews.uz/20210806/ozbekistonda-67-ta-maktabda-ot-sporti-rivojlantiriladi-19972876.html
https://sputniknews.uz/20210727/19840466.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/935/55/9355532_50:0:1149:824_1920x0_80_0_0_67d406ed605b87af3a5d1889f2298589.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, спорт
жамият, ўзбекистон, спорт
Ўзбекистонда этноспорт ассоциацияси ташкил этилди
18:51 08.10.2021 (янгиланди: 15:48 05.04.2023) Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Бугун Тошкентда "Ўзбекистонда этноспортни ривожлантириш истиқболлари" халқаро конференцияси бўлиб ўтди, унинг доирасида Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Конференция Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ва “Миллий PR-маркази” ДУК томонидан ташкил этилди.
Шуни қайд этиш лозимки, сўз айнан миллий спорт турлари ҳақида кетганда, Ўзбек халқининг кўп асрлар давомида шаклланган, булар кураш, белбоғли кураш, улоқ-кўпкари, турон, бойқўрғон, камондан отиш, отчилик каби миллий спорт турларини ёдга оламиз.
Эндиликда, мазкур спорт йўналишларини ривожланиши янги тузилган Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси зиммасига юкланади.
Айтилишича, келажакда этноспорт турларини Олимпия ўйинлари рўйхатига киритилишида ассоциацияга катта ишонч билдирилмоқда.
Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов сўзларига кўра, “Ўзбекистонда бир неча ой давомида устозлар, мутахассислар ва спортчилар билан маслаҳатлашилган ҳолда этноспорт ассоциацияси ташкил этишга қарор қилинган”.
“Мутахассисларимиз республиканинг энг чекка қишлоқларига бориб меҳнат қилишди, улар ҳаммасини тизимга солиб миллий спорт турларига дастурамал бўлиб хизмат қилиши кўзда тутилган миллий энциклопедия яратишди” – дея қўшимча қилди Абдуҳакимов.
Шунингдек, тадбир якунида, Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раиси Билол Эрдоған ва Бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимов ҳамда янги ташкил этилган этноспорт уюшмасининг янги раҳбари Ойбек Норинбаев "Халқ ўйинларини ривожлантириш" ва “Федерациялар ўртасида ҳамкорлик” меморандумларига имзо чекишди.
Ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан жаноб Билол Эрдоған қўйидагиларни таъкидлади.
“Хабарим борки, Ўзбекистонда Миллий ва кўпкарра спорт турлари асосан тўйлар ва сайилларда ташкиллаштирилиб ўйналар эди, буларни яна қайтадан шаклланишини ва кейинчалик ривожланишини қўллаб-қувватлашимиз зарур. Дарҳақиқат, ўзбек маданияти жудаям бой тарихга эга, шунинг учун, миллий спорт турларини қайтадан тикланиши ва ёш авлодга ўргатилиш тарафдоримиз. Буларни спорт турларини фақат энциклопедия ва китобларда кўриш эмас, балким, оддий кўчаларда, хонадонларда, очиқ майдонларда қайта ҳукмрон бўлишини хоҳлаймиз. Бугун ўзбекистон учун чинакамига муҳим кун бўлди.
Тадбир иштирокчиларидан бири, асли Фарғона водийсидан бўлган 72 ёшли полвон Турсун Али Муҳаммад бу борада сўз юритар экан, қўйидагиларни келтириб ўтди,
“Мен 8 ёшга тўлганимда отам қазо қилганлар, онам ёшлари катта бўлганлиги сабаб, 12 ёшимда рўзғор ташвиши бошимга тушди, полвон бўлсам оилани тебрата оламан деган фикр хаёлимга келди ва ўша даврда сўлим Шоҳимардонда Лочин исмли полвонга ишқибоз эдим, шу сабаб у инсонга шогирд тушдим. Ҳозирги кунда 4 та дорбозлар гуруҳини бошқариб келмоқдаман, гуруҳ деганда унинг таркибига, тош кўтарадиган полвон, масҳарабоз, морбоз (илон ўйнатадиган), ҳуққабоз (фокусчи), симбоз ва дорбозлар киради. Бизлар аввалари жудаям кўп солиқлар тўлар эдик, бугунги кунда бизларга фаолият кўрсатишмиз учун барча имкониятлар мавжуд. Хусусан, дорбозлар йўқолиб кетмаслиги учун ўтган йили президент фармони чиқди. Бу эса ўз навбатида бизлар учун анча енгиллик берди, ҳар хил жорий этилган солиқлардан холис бўлдик”.
Шунингдек, тадбир меҳмони бўлган Фалсафа фани доктори Турон Фанлар академияси академиги Гулжаҳон Мардонова ҳам бу борада сўзлар экан, қўйидагиларни билдириб ўтди,
“Бизнинг халқимизнинг даҳоси туфайли яратилган миллий ўйинлар, бундан миллион-миллион йиллар олдин яшаб ўтган аждодларимизнинг хаёт тарзига бориб тақалади, чунки шундай ўйинлар борки, инсоният бошидан ўтган овчилик даври билан ҳам чамбарчас боғлиқдир, булар ўйинларга ўтиб сингиб борган. Мисол учун, податўпи ўйинининг тарихига назар солсак, кенг даштларда мол-қўйларини боқиб юрган чўпонлар ўзларининг бўш бўлган пайтларида подачи таёғи ёрдамида қўй юнгидан ясалган коптокчани ўйнашган, халқда мазкур ўйин “податўпи” номи билан машҳур бўлиб кетган.
Худди шу ўйинни Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ҳиндистонга олиб борган. Кейинчалик эса, Инглиз истилочилари Буюк Британияга ўзлаштиришиб, унга “Чим устида хоккей” уйини деб номлашган.
Ёки бейсбол ўйинини ҳам айтадиган бўлсак, унинг тарихи Амир Темур хазратлари билан бевосита боғлиқдир. Саркарда ўзининг аскарларини жисмоний ҳолатини сақлаш учун “Бўрон” ўйинини кашф этган, бу ўйинда жамолар иккига бўлинишиб, белбоғга юмшоқ нарсани маҳкам тугиб, шу белбоғни тегишли манзилга етказиб келиш бўйича мусобақалашганлар, бу аскарларнинг соғлиғи мустаҳкамланишида ва қуввати ошиб боришида муҳим аҳамият касб қилган. Бугунги кунда бу ўйин дунёда бейсбол номи билан танилган.