"Соғлом турмуш тарзи" платформаси: Туризм ва спорт вазирлиги расмий муносабат билдирди

© CC0 / Unsplash / Miguel A. AmutioУчастники забега
Участники забега - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2021
Oбуна бўлиш
Туризм ва спорт вазирлиги "Соғлом турмуш тарзи" платформаси ишлашда давом этишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Туризм ва спорт вазирлиги "Соғлом турмуш тарзи" платформаси ишлашда давом этишини маълум қилди.
“Туризм ва спорт вазирлигининг спорт йўналишидаги сайтида 1hls.uz мобил иловаси фойдаланувчиларига пул тўлаш вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берилди, бироқ ахборот хизмати ходими мақолада асоссиз ва тасдиқланмаган маълумот бергани боис аҳоли орасида бу борада тушунмовчилик пайдо бўлган.
Таъкидлаш жоизки, "Соғлом турмуш тарзи" платформаси 1hls.uz веб-саҳифаси давлатимиз раҳбарининг "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 6099-сонли фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Соғлом турмуш тарзи" платформаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 253-сонли қарорига мувофиқ йўлга қўйилган.
Я влюбилась в этот марафон как раз за то, что ты реально увидишь весь Ташкент, увидишь всю красоту, и это очень здорово, — говорит участница марафона. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2021
Пиёда энг кўп юрганларга пул тўлаш тўхтатилди - сабаб
Мазкур платформа бўйича жорий йил 10-июндан 13-сентябрга қадар бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ёш ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг платформадаги электрон ҳамёнига жами 9,4 млрд сўм маблағлар тўлаб берилди.
Шу билан бирга, ҳар ойда ҳар бир туман (шаҳар) бўйича энг кўп пиёда юрган шахсга - 300 минг сўмдан, ҳар бир ҳудуд бўйича энг кўп пиёда юрган шахсга - 500 минг сўм, республика бўйича энг кўп пиёда юрган шахсга қўшимча равишда 1 млн сўм маблағ фойдаланувчиларнинг электрон ҳамёнига ўтказиб берилди. Жорий йилнинг июн-август ойлари давомида эса жами 206,7 млн сўм маблағ фойдаланувчилар электрон ҳамёнига ўтказиб берилди.
Бег, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2021
Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқароларга пул тўлаш бошланади
Ҳозирги пандемия даврида аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда унга риоя қилиш жуда муҳим. Платформага оид хабарнинг ОАВ ва аҳоли орасида бу қадар кенг тарқалиши унга бўлган қизиқишнинг юқори эканини ва платформа яратиш қарори қанчалик тўғри бўлганини яна бир бор тасдиқлайди.
Шундай экан, Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати мазкур хабарни етказишда хатоликка йўл қўйгани учун узр сўраган ҳолда, "Соғлом турмуш тарзи" платформаси ишлашда давом этишини маълум қилади. ОАВ вакиллари ва аҳолини чалғитувчи хабар берган ходимга эса тегишли огоҳлантириш берилганини маълум қилади”, - дейилган вазирлик баёнотида.
Янгиликлар лентаси
0