https://sputniknews.uz/20211007/rossiya-ukraina-orqali-gaz-tranziti-boyicha-majburiyatlarga-rioya-qilish-niyatida--putin-20808531.html
Россия Украина орқали газ транзити бўйича мажбуриятларга риоя қилиш ниятида – Путин
Россия Украина орқали газ транзити бўйича мажбуриятларга риоя қилиш ниятида – Путин
Sputnik Ўзбекистон
Россия президенти мамлакат Европага Украина орқали газ транзити бўйича барча шартномавий мажбуриятларини тўлиқ бажариши кераклигини таъкидлади. 07.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-07T12:11+0500
2021-10-07T12:11+0500
2023-04-05T18:34+0500
россия
украина
владимир путин
европа
газ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/06/20802387_0:0:2925:1645_1920x0_80_0_0_f4cb1f94f0f68ac40fbec471b528749f.jpg
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Россия томони Европага Украина орқали газ транзити бўйича барча шартномавий мажбуриятларини тўлиқ бажариши керак. Бу ҳақда Россия раҳбари Владимир Путин энергетика масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилди.У Россия Энергетика вазирлиги раҳбари Николай Шульгиновдан топшириқ ижроси таъминланишини назорат қилишни сўради.Россия етакчисининг сўзларига кўра, “Газпром” компаниянинг ҳажмни камайтирганлик учун Украинага жарима тўлаши, лекин унинг ҳудудидан ўтмайдиган янги қувур тизимларида қазиб олишни кўпайтириши фойдалироқ деган хулосага келган.“Бироқ бундай қилмаслигингизни сўрайман. Транзитга оид барча шартномавий мажбуриятларга тўлиқ риоя қилиш керак”, - дея қўшимча қилди Путин.Йиғилишда Путин Европага газни янги қувурлар орқали етказиб бериш замонавий асбоб-ускунадан фойдаланиш ва хом ашёни юқорироқ босим остида қазиб олиш имкониятлари эвазига атмосферага CO2 ташланмаларини 5,6 бараварга камайтиришга имкон берган бўлиши мумкинлигини қайд этди.Шу билан бирга, Путиннинг сўзларига кўра, Украинанинг газ транспорт тизими орқали транзитни кўпайтириш мумкин, бироқ бу “Газпромга” зарар келтиради, янги инфотузилмалардан фойдаланиш эса йилига уч миллиард доллар иқтисод қилишга имкон берган бўларди.Газнинг биржа нархлари воқеликни акс эттирмайдиЙиғилиш иштирокчилари Европадаги газнинг юқори нархига ҳам тўхтатиб ўтишди. Россия бош вазири ўринбосари Александр Новакнинг сўзларига кўра, биржа қиймати бозордаги реал вазиятни акс эттирмайди. У нархларнинг дастлабки ўсишига Лотин Америкасидаги жазира ёз сабаб бўлганини тушунтирди, ўшанда у ерга АҚШнинг суюлтирилган табиий гази йўлланган.Бу бошқа бозорлардаги хом ашё тақчиллигига сабаб бўлган. Европада ерости омборларидаги етишмаслик ҳозир ўтган йил билан солиштирганда 25 миллирд кубометрга баҳоланмоқда.“Буларнинг бари, албатта, жиддий омиллар, лекин мен спекулятив омиллар ҳам бугун нархларни жуда жиддий ошириб юборяпти деган бўлардим. Бунда биржа ўйинчиларини текшириш керак, ҳойнаҳой, чунки ҳозир нарх – у ҳозирги вазиятни холис акс эттирмайди”, - дея хулоса қилди Новак.Ўз навбатида, Путин Россия спекулятив талаб ва шов-шувни камайтиш учун газ таклифини ошириши мумкинлигини таъкидлади, лекин буни Санкт-Петербургдаги биржада бажариш керак, Европадаги спот бозорида эмас.У бу масалани яна бир бор муҳокама қилишни таклиф қилди ва Россия газни биржада ўзига зиён бўладиган тарзда сотмаслиги кераклигини урғулади.
https://sputniknews.uz/20211001/evropa-gaz-bozori-uchun-jangda-aqsh-rossiyaga-yutqazdi-20733272.html
https://sputniknews.uz/20210928/qora-yovuzlik-evropada-rekordlar-ornatmoqda-20683520.html
украина
европа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/06/20802387_76:0:2805:2047_1920x0_80_0_0_a8da4a0ed8a73753092038c27c7e664f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, украина, владимир путин, европа, газ
россия, украина, владимир путин, европа, газ
Россия Украина орқали газ транзити бўйича мажбуриятларга риоя қилиш ниятида – Путин
12:11 07.10.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023) Россия президенти мамлакат Европага Украина орқали газ транзити бўйича барча шартномавий мажбуриятларини тўлиқ бажариши кераклигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Россия томони Европага Украина орқали газ транзити бўйича барча шартномавий мажбуриятларини тўлиқ бажариши керак. Бу ҳақда Россия раҳбари Владимир Путин энергетика масалаларига бағишланган йиғилишда
маълум қилди. “Биринчидан, ҳеч кимни қийин аҳволга солиб қўймаслик керак, жумладан, бугунги кунда рус-украин муносабатлари билан боғлиқ барча жиҳатларга қарамасдан, Украинани. Иккинчидан эса, ҳамма томондан мутлақ ишончли ҳамкор сифатида “Газпромга” бўлган ишончни йўқотмаслик зарур”, - деди Путин.
У Россия Энергетика вазирлиги раҳбари Николай Шульгиновдан топшириқ ижроси таъминланишини назорат қилишни сўради.
Россия етакчисининг сўзларига кўра, “Газпром” компаниянинг ҳажмни камайтирганлик учун Украинага жарима тўлаши, лекин унинг ҳудудидан ўтмайдиган янги қувур тизимларида қазиб олишни кўпайтириши фойдалироқ деган хулосага келган.
“Бироқ бундай қилмаслигингизни сўрайман. Транзитга оид барча шартномавий мажбуриятларга тўлиқ риоя қилиш керак”, - дея қўшимча қилди Путин.
Йиғилишда Путин Европага газни янги қувурлар орқали етказиб бериш замонавий асбоб-ускунадан фойдаланиш ва хом ашёни юқорироқ босим остида қазиб олиш имкониятлари эвазига атмосферага CO2 ташланмаларини 5,6 бараварга камайтиришга имкон берган бўлиши мумкинлигини қайд этди.
Шу билан бирга, Путиннинг сўзларига кўра, Украинанинг газ транспорт тизими орқали транзитни кўпайтириш мумкин, бироқ бу “Газпромга” зарар келтиради, янги инфотузилмалардан фойдаланиш эса йилига уч миллиард доллар иқтисод қилишга имкон берган бўларди.
Газнинг биржа нархлари воқеликни акс эттирмайди
Йиғилиш иштирокчилари Европадаги газнинг юқори нархига ҳам тўхтатиб ўтишди. Россия бош вазири ўринбосари Александр Новакнинг сўзларига кўра, биржа қиймати бозордаги реал вазиятни акс эттирмайди. У нархларнинг дастлабки ўсишига Лотин Америкасидаги жазира ёз сабаб бўлганини тушунтирди, ўшанда у ерга АҚШнинг суюлтирилган табиий гази йўлланган.
Бу бошқа бозорлардаги хом ашё тақчиллигига сабаб бўлган. Европада ерости омборларидаги етишмаслик ҳозир ўтган йил билан солиштирганда 25 миллирд кубометрга баҳоланмоқда.
“Буларнинг бари, албатта, жиддий омиллар, лекин мен спекулятив омиллар ҳам бугун нархларни жуда жиддий ошириб юборяпти деган бўлардим. Бунда биржа ўйинчиларини текшириш керак, ҳойнаҳой, чунки ҳозир нарх – у ҳозирги вазиятни холис акс эттирмайди”, - дея хулоса қилди Новак.
Ўз навбатида, Путин Россия спекулятив талаб ва шов-шувни камайтиш учун газ таклифини ошириши мумкинлигини таъкидлади, лекин буни Санкт-Петербургдаги биржада бажариш керак, Европадаги спот бозорида эмас.
У бу масалани яна бир бор муҳокама қилишни таклиф қилди ва Россия газни биржада ўзига зиён бўладиган тарзда сотмаслиги кераклигини урғулади.