https://sputniknews.uz/20211006/afgoniston-bmtdan-qarzlarni-qoplash-uchun-90-million-dollar-yordam-soradi-20786151.html
Афғонистон қарзларни тўлаш учун БМТдан 90 миллион доллар ёрдам сўради
Афғонистон қарзларни тўлаш учун БМТдан 90 миллион доллар ёрдам сўради
Sputnik Ўзбекистон
Қайд этилишича, бу маблағлар электр энергиясини етказиб берувчилар олдидаги қарздорликни қоплаш учун зарур. 06.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-06T10:41+0500
2021-10-06T10:41+0500
2021-10-06T10:44+0500
дунёда
афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/09/20427059_0:100:1921:1180_1920x0_80_0_0_164037a0b721a2d8c8ba5734f3f76db7.jpg
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Афғонистоннинг "Дэ Афганистан брешна ширкат" (DABS) энергетик корпорацияси БМТнинг Афғонистонга кўмак миссияси(UNAMA)дан 90 миллион долларлик ёрдам сўради. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар бермоқда.Қайд этилишича, бу маблағлар электр энергиясини етказиб берувчилар олдидаги қарздорликни қоплаш учун зарур.Илгарироқ DABS Афғонистоннинг қўшни давлатлар олдида электр энергияси учун қарздорлиги 62 миллион долларга етганини маълум қилган эди.Жумладан, Афғонистон Ўзбекистонга электр энергияси учун 9,9 миллион доллар қарз бўлиб қолган.Ундан ҳам олдинроқ DABS электр энергияси экспортёри бўлган қўшни давлатлар - Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Эронга - қарздорликни қоплаш ваъдаси баён этилган мактубни йўллаб, электр энергияси етказиб беришни тўхтатмасликни илтимос қилган эди.Ўз навбатида, Тожикистон ва Ўзбекистон мавжуд қарздорликка қарамай, қишки мавсумда электр токи узатишни тўхтатмасликлари ҳақида расман баёнот берганлар.Йиғилиб қолган муаммоларни ҳал этиш учун корпорация БМТ тузилмаларига ёрдам сўраб мурожаат қилди.Корпорациянинг собиқ раҳбари Дауд Нурзайнинг айтишича, электр таъминотининг ўчирилиши нафақат Қобул, балки бутун бошли Афғонистонда гуманитар фалокатни юзага келтириши мумкин.
https://sputniknews.uz/20211005/afgoniston-ozbekistondan-elektr-energiyasi-uchun-salkam-10-million-qarzdor-20778062.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/09/20427059_106:0:1813:1280_1920x0_80_0_0_8dd03cb588d919e6424e7f159b4933c9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
дунёда, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
Афғонистон қарзларни тўлаш учун БМТдан 90 миллион доллар ёрдам сўради
10:41 06.10.2021 (янгиланди: 10:44 06.10.2021) Қайд этилишича, бу маблағлар электр энергиясини етказиб берувчилар олдидаги қарздорликни қоплаш учун зарур.
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Афғонистоннинг "Дэ Афганистан брешна ширкат" (DABS) энергетик корпорацияси БМТнинг Афғонистонга кўмак миссияси(UNAMA)дан 90 миллион долларлик ёрдам сўради. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бу маблағлар электр энергиясини етказиб берувчилар олдидаги қарздорликни қоплаш учун зарур.
Илгарироқ DABS Афғонистоннинг қўшни давлатлар олдида электр энергияси учун қарздорлиги 62 миллион долларга етганини маълум қилган эди.
Жумладан, Афғонистон Ўзбекистонга электр энергияси учун 9,9 миллион доллар қарз бўлиб қолган.
Ундан ҳам олдинроқ DABS электр энергияси экспортёри бўлган қўшни давлатлар - Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Эронга - қарздорликни қоплаш ваъдаси баён этилган мактубни йўллаб, электр энергияси етказиб беришни тўхтатмасликни илтимос қилган эди.
Ўз навбатида, Тожикистон ва Ўзбекистон мавжуд қарздорликка қарамай, қишки мавсумда электр токи узатишни тўхтатмасликлари ҳақида расман баёнот берганлар.
Йиғилиб қолган муаммоларни ҳал этиш учун корпорация БМТ тузилмаларига ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Корпорациянинг собиқ раҳбари Дауд Нурзайнинг айтишича, электр таъминотининг ўчирилиши нафақат Қобул, балки бутун бошли Афғонистонда гуманитар фалокатни юзага келтириши мумкин.