https://sputniknews.uz/20211005/afgoniston-ozbekistondan-elektr-energiyasi-uchun-salkam-10-million-qarzdor-20778062.html
Афғонистон Ўзбекистондан электр энергияси учун салкам 10 миллион $ қарздор
Афғонистон Ўзбекистондан электр энергияси учун салкам 10 миллион $ қарздор
Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон электр энергияси учун Ўзбекистондан 9,9 миллион $ қарздор эканлиги маълум бўлди. 05.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-05T18:41+0500
2021-10-05T18:41+0500
2021-10-05T18:41+0500
жамият
ўзбекистон
афғонистон
электр энергияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/09/15748202_573:0:3618:1713_1920x0_80_0_0_0afa229013f777c4813b7de2158633dc.jpg
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Афғонистоннинг DABS энергетика компанияси (Da Afghanistan Breshna Sherkat, DABS) Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистондан республикага электр энергиясини етказиб беришни тўхтатмасликни сўради. Бу ҳақда Tolo news хабар қилди.Хабарда қайд этишича, Афғонистоннинг электр энергияси учун қарздорлиги қарийб 62 миллион долларни ташкил этмоқда. DABS раҳбарияти ўз мурожаатида қарзни тўлашга ваъда берди.Бундан ташқари, компания БМТнинг Афғонистонга ёрдам бериш миссиясига мурожаат қилган.DABS вакилларининг таъкидлашича, компания етарли ёрдам ололмаса, электр учун “пул тўламаган афғонлар”га уларнинг молиявий аҳволидан қатъий назар босим ўтказишга мажбур бўлади.Корпорациянинг собиқ раҳбари Довуд Нурзайнинг сўзларига кўра, электр таъминотининг узилиши нафақат Кобулда, балки бутун Афғонистонда гуманитар ҳалокатга олиб келади.2021 йилдаги қурғоқчилик, гидроэнергетика ресурсларининг камайиши туфайли вазият янада мураккаблашди.Унинг сўзларига кўра, ҳозир мамлакатда электр энергияси тақчиллиги кузатилмаяпти, лекин Марказий Осиё уни етказиб беришни тўхтатса вазият ёмонлашади.
https://sputniknews.uz/20210922/ozbekistonning-bosh-maqsadi-yashil-energetika-va-afgoniston-mirziyoevning-bmtdagi-nutqi-20596102.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/09/15748202_953:0:3237:1713_1920x0_80_0_0_ee712cef5e6e3fae617610891c0e35a7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, афғонистон, электр энергияси
жамият, ўзбекистон, афғонистон, электр энергияси
Афғонистон Ўзбекистондан электр энергияси учун салкам 10 миллион $ қарздор
Афғонистон электр энергияси учун Ўзбекистондан 9,9 миллион $ қарздор эканлиги маълум бўлди.
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Афғонистоннинг DABS энергетика компанияси (Da Afghanistan Breshna Sherkat, DABS
) Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистондан республикага электр энергиясини етказиб беришни тўхтатмасликни сўради. Бу ҳақда
Tolo news хабар қилди.
Хабарда қайд этишича, Афғонистоннинг электр энергияси учун қарздорлиги қарийб 62 миллион долларни ташкил этмоқда. DABS раҳбарияти ўз мурожаатида қарзни тўлашга ваъда берди.
Бундан ташқари, компания БМТнинг Афғонистонга ёрдам бериш миссиясига мурожаат қилган.
DABS вакилларининг таъкидлашича, компания етарли ёрдам ололмаса, электр учун “пул тўламаган афғонлар”га уларнинг молиявий аҳволидан қатъий назар босим ўтказишга мажбур бўлади.
Корпорациянинг собиқ раҳбари Довуд Нурзайнинг сўзларига кўра, электр таъминотининг узилиши нафақат Кобулда, балки бутун Афғонистонда гуманитар ҳалокатга олиб келади.
2021 йилдаги қурғоқчилик, гидроэнергетика ресурсларининг камайиши туфайли вазият янада мураккаблашди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир мамлакатда электр энергияси тақчиллиги кузатилмаяпти, лекин Марказий Осиё уни етказиб беришни тўхтатса вазият ёмонлашади.