Мирзиёев Бердимуҳамедовга: ҳар бир учрашувимиз тарихий аҳамиятга эга муҳим воқеадир
12:36 05.10.2021 (янгиланди: 12:49 05.10.2021)
© Пресс-служба президента УзбекистанаВ резиденции Куксарой состоялась церемония официальной встречи Президента Туркменистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Кўксаройда Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедовнинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Кўксарой қароргоҳида Турманистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Маросимдан сўнг икки давлат етакчилари Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов тор доирада учрашув ўтказдилар.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВ резиденции Куксарой состоялась церемония официальной встречи Президента Туркменистана
В резиденции Куксарой состоялась церемония официальной встречи Президента Туркменистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Ҳар бир учрашувимиз тарихий аҳамиятга эга муҳим воқеадир. Барча эришилган келишувлар ҳаётга татбиқ этилди ва халқларимизга хизмат қилмоқда. Бугун шериклигимизнинг долзарб масалаларини батафсил муҳокама қилиш ва узоқ муддатли истиқболга янги “ўсиш нуқталарини” белгилаб олиш учун яхши имконият бўлади. Сизнинг ташрифингиз минтақавий ва халқаро майдонда ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади”, - деб таъкидлади Мирзиёев.
Туркманистон президенти меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, икки давлат ўртасидаги муносабатлар юксак даражага етганини қайд этди.
“Ўзбекистон – бизнинг яқин қўшнимиз ва стратегик шеригимиз. Кейинги йилларда ҳамкорлик жадал ривожланиб бормоқда. Бу сиёсатда ҳам, савдо-иқтисодий соҳада ҳам, маданий-гуманитар соҳада ҳам ўз аксини топмоқда. Минтақавий ва халқаро масалаларда бир-биримизни қўллаб-қувватлаяпмиз. Чунки мақсадларимиз ҳамоҳанг, - деди Бердимуҳамедов.
Етакчилар Ўзбекистон-Туркманистон кўп қиррали ҳамкорлигида мавжуд масалаларнинг бутун доирасини муҳокама қилиб, конструктив сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий шерикликни кенгайтириш, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратдилар.
Икки мамлакатнинг, айниқса чегарадош ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликнинг салоҳияти улкан экани алоҳида таъкидланди. Сув хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликка юқори баҳо берилди.
Қайд этилишича, минтақа ва халқаро кун тартиби юзасидан фикр алмашилди. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувларини мунтазам ўтказиш ҳамда жорий йил 6 август куни Авазада ўтказилган учрашувда эришилган келишувларни амалга ошириш муҳим экани таъкидланди.