https://sputniknews.uz/20211005/toshkent-va-ashxobod-iqtisodiy-rejalar-va-imzolanishi-kutilayotgan-shartnomalar-20769921.html
Тошкент ва Ашхобод: иқтисодий режалар ва имзоланиши кутилаётган шартномалар
Тошкент ва Ашхобод: иқтисодий режалар ва имзоланиши кутилаётган шартномалар
Sputnik Ўзбекистон
Биринчи ўзбек-туркман иқтисодий форумида Ўзбекистон ва Туркманистон вакиллари савдо алоқаларини кенгайтириш, қўшма корхоналар қуриш ва ўзаро фойдали... 05.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-05T12:28+0500
2021-10-05T12:28+0500
2021-10-05T12:34+0500
аналитика
форум
туркманистон
иқтисод
гурбангули бердимуҳамедов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/04/20760788_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_e8ec0e3013cb0351f0745d3ba9b69218.jpg
ТОШКЕНТ, 5окт – Sputnik. Улкан табиий бойликлар, ривожланган ишлаб чиқариш ва қулай жуғрофий жойлашуви туфайли Ўзбекистон ва Туркманистон савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш учун улкан имкониятларга эга.Туркманистон молия ва иқтисод вазири Мухамметгелди Сердарова айтишига кўра 2020 йилда Ўзбекистон билан ташқи савдо айланмаси 410 млн. долларни ташкил қилган. Экспорт таркиби ҳам сўнгги йилларда ўзгариб бормоқда. Хусусан кимёвий ўғитлар, неорганик кимё маҳсулотлари сабзавотлар ва тўқимачилик маҳсулотлари ҳажми ошиб бормоқда. Импорт таркибида эса қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, технологик ускуналар, қурилиш материаллари ҳажми ошмоқда.СтатистикаЎзбекистонда Туркманистон иштирокида 157та қўшма корхона фаолият юритмоқда. Улар орсида 65та қўшма корхона, 92та – 100% туркманистон капитали иштирокида ташкил этилган корхоналар.Туркманистонда эса Ўзбекистон иштирокида 4та иқтисодий субъект ҳамда 11та инвестицион лойиҳа фаолият юритмоқда. Уларнинг умумий қиймати 12 млн. Доллани ташкил қилади.Ўзбекистон бош вазир ўринбосари инвестиция ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков айтишига кўра, икки республика орасида ҳамкорлик ҳажми ошмоқда. Хусусан, сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистон ва Туркманистон ўзаро савдоси ҳажми 3 баравар ошган. 2021 йил бошидан буён эса 25% ўсиш қайд этилган.Бирдамлик – имконият демакВазир айтишига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон Туркманистонда сотиб олиш мумкин бўлган 600 млн долларлик товарлар импорт қилган. Туркманистон эса ана шундай маҳсулотлардан 612 млн долларга импорт қилгани аниқланди. Ушбу муносабат билан икки давлат орасида вазир ўринбосарлари даражасида ишчи гуруҳ тузилган ва унинг асосий вазифаси икки республика хўжалик субъектлари орасида ўзаро ҳисоб-китобларни соддалаштириш, Ўзбекистон ва Туркманистон орасида чегара олди савдо ҳудуди ташкил қилиш вазифаси қўйилган.Республикалар орасиджа ҳамкорликнинг яна бир йўналиши – саноат коопрациясини ривожлантиришдир.“Бизнинг иқтисодларимиз кўплаб йўналишлар бўйича самарали ҳамкорлик қилиши мумкин. Биз икки давлат устувор томонларидан фойдаланиб, қўшилган қийматнинг узулуксиз занжирини яратишимиз мумкин. Тадбиркорларимиз Ўзбекистон ва Туркманистонда қўшма корхоналар ташкил қилиши мумкин”, - деди Умурзаков.Ана шундай лойиҳалар қаторида Туркманистонда автомобиллар, электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш, Ўзбекистонда газ-кимё соҳасида қўшма лойиҳалар амалга ошириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, тўқимачилик, терини қайта ишлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш мумкинлиги айтиб ўтилди.Ўзбекистон имтиёзларидан биргаликда фойдаланиш. УмурзаковЎзбекистондан ЕИга 6200 тур маҳсулот божсиз олиб кириш мумкинлигини айтиб, ушбу имкониятдан Туркманистон тадбиркорлари билан қўшма корхоналар тузиб фойланиши мумкинлигини қайд этди.Ундан ташқари Туркманистоннинг транспорт-логистика имкониятларидан кенг фойдаланиш мумкинлиги ҳам айтиб ўтилди. Хусусан, ўзбекистонлик тадбиркорлар Жанубий Кавказ, Эрон ва Европага чиқиш учун “Туркманбоши” денгиз портидан фойдаланиши мумкинлиги айтиб ўтилди.Кимёвий ҳамкорликЎзбек-туркман иқтисодий форуми иштирокчилари қайд этишига кўра, икки республика орасида кимё саноатида ҳамкорлик илдам ривожланмоқда. "Ўзкимёсаноат" раиси Журабек Мирзамахмудов айтишига кўра, экспорт ҳажми сўнгги йилда 12,4 млн доллардан 30 млн. долларгача ошган. 2021 йилда эса - 50 млн. доллардан ошиши кутилмоқда. АЖ раиси сўзларига кўра, кимёвий соҳада нафақат Ўзбекистон экспорти балким Туркманистондан импорт ҳажми аҳам ошмоқда.Биз бишофит импорт қиламиз. Ундан ташқари Туркманистондан полиэтилен ва полипропилен сотиб олиш ҳақида ҳам келишув бор. Шунингдек туркманистонлик ҳамкорлар бизнинг шина заводимиз маҳсулоти, конвейер ленталаримизга катта қизиқиш билдиришмоқда."Ўзкимёсаноат" раҳбарининг сўзларига кўра, Туркманистон президенти ташрифи доирасда "Туркменхимия" давла концерни билан 5 йиллик йирик шартнома имзолашга келишиб олинган. Олдинги шартномалар муддати - бир йил эди.Мирзамахмудов айтишига кўра, айни дамда Турманистон минерал хом-ашё базаси ҳам жиддий ўрганилмоқда. Гап йод, бром, натрий сульфати конлари ҳақида кетмоқда. Ушбу ресурсларга икки давлатда ҳам катта қизиқиш билдирилмоқда.Биринчи ўзбек-туркман иқтисодий форуми доирасида иккала томон мутахассислари иштирокида бир неча узоқ муддатли йирик шартномалар тайёрланган. Улар орасида инвестицион лойиҳалар, маҳсулот етказиб бериш шартномалари, турли хил озиқ-овқат ва қуруқ-мевалар етказиб бериш, биргаликда автомобил ишлаб чиқаришни йўлга қўишкаби жами 45та шартномани имзолаш кутилмоқда.
https://sputniknews.uz/20211004/ozbekiston-va-turkmaniston-ortasidagi-tovar-ayirboshlash-hajmi-uch-baravarga-oshdi-20758545.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/04/20760788_73:0:1208:851_1920x0_80_0_0_6f106b51ef5dea5b51c92e72e5325c69.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
аналитика, форум, туркманистон, иқтисод, гурбангули бердимуҳамедов
аналитика, форум, туркманистон, иқтисод, гурбангули бердимуҳамедов
Тошкент ва Ашхобод: иқтисодий режалар ва имзоланиши кутилаётган шартномалар
12:28 05.10.2021 (янгиланди: 12:34 05.10.2021) Биринчи ўзбек-туркман иқтисодий форумида Ўзбекистон ва Туркманистон вакиллари савдо алоқаларини кенгайтириш, қўшма корхоналар қуриш ва ўзаро фойдали имкониятлардан кенг фойдаланиш ҳақида келишиб олишди.
ТОШКЕНТ, 5окт – Sputnik. Улкан табиий бойликлар, ривожланган ишлаб чиқариш ва қулай жуғрофий жойлашуви туфайли Ўзбекистон ва Туркманистон савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш учун улкан имкониятларга эга.
Туркманистон молия ва иқтисод вазири Мухамметгелди Сердарова айтишига кўра 2020 йилда Ўзбекистон билан ташқи савдо айланмаси 410 млн. долларни ташкил қилган. Экспорт таркиби ҳам сўнгги йилларда ўзгариб бормоқда. Хусусан кимёвий ўғитлар, неорганик кимё маҳсулотлари сабзавотлар ва тўқимачилик маҳсулотлари ҳажми ошиб бормоқда. Импорт таркибида эса қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, технологик ускуналар, қурилиш материаллари ҳажми ошмоқда.
Ўзбекистонда Туркманистон иштирокида 157та қўшма корхона фаолият юритмоқда. Улар орсида 65та қўшма корхона, 92та – 100% туркманистон капитали иштирокида ташкил этилган корхоналар.
Туркманистонда эса Ўзбекистон иштирокида 4та иқтисодий субъект ҳамда 11та инвестицион лойиҳа фаолият юритмоқда. Уларнинг умумий қиймати 12 млн. Доллани ташкил қилади.
Ўзбекистон бош вазир ўринбосари инвестиция ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков айтишига кўра, икки республика орасида ҳамкорлик ҳажми ошмоқда. Хусусан, сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистон ва Туркманистон ўзаро савдоси ҳажми 3 баравар ошган. 2021 йил бошидан буён эса 25% ўсиш қайд этилган.
Бирдамлик – имконият демак
Вазир айтишига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон Туркманистонда сотиб олиш мумкин бўлган 600 млн долларлик товарлар импорт қилган. Туркманистон эса ана шундай маҳсулотлардан 612 млн долларга импорт қилгани аниқланди. Ушбу муносабат билан икки давлат орасида вазир ўринбосарлари даражасида ишчи гуруҳ тузилган ва унинг асосий вазифаси икки республика хўжалик субъектлари орасида ўзаро ҳисоб-китобларни соддалаштириш, Ўзбекистон ва Туркманистон орасида чегара олди савдо ҳудуди ташкил қилиш вазифаси қўйилган.
Республикалар орасиджа ҳамкорликнинг яна бир йўналиши – саноат коопрациясини ривожлантиришдир.
“Бизнинг иқтисодларимиз кўплаб йўналишлар бўйича самарали ҳамкорлик қилиши мумкин. Биз икки давлат устувор томонларидан фойдаланиб, қўшилган қийматнинг узулуксиз занжирини яратишимиз мумкин. Тадбиркорларимиз Ўзбекистон ва Туркманистонда қўшма корхоналар ташкил қилиши мумкин”, - деди Умурзаков.
Ана шундай лойиҳалар қаторида Туркманистонда автомобиллар, электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш, Ўзбекистонда газ-кимё соҳасида қўшма лойиҳалар амалга ошириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, тўқимачилик, терини қайта ишлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш мумкинлиги айтиб ўтилди.
Ўзбекистон имтиёзларидан биргаликда фойдаланиш. УмурзаковЎзбекистондан ЕИга 6200 тур маҳсулот божсиз олиб кириш мумкинлигини айтиб, ушбу имкониятдан Туркманистон тадбиркорлари билан қўшма корхоналар тузиб фойланиши мумкинлигини қайд этди.
Ундан ташқари Туркманистоннинг транспорт-логистика имкониятларидан кенг фойдаланиш мумкинлиги ҳам айтиб ўтилди. Хусусан, ўзбекистонлик тадбиркорлар Жанубий Кавказ, Эрон ва Европага чиқиш учун “Туркманбоши” денгиз портидан фойдаланиши мумкинлиги айтиб ўтилди.
Ўзбек-туркман иқтисодий форуми иштирокчилари қайд этишига кўра, икки республика орасида кимё саноатида ҳамкорлик илдам ривожланмоқда. "Ўзкимёсаноат" раиси Журабек Мирзамахмудов айтишига кўра, экспорт ҳажми сўнгги йилда 12,4 млн доллардан 30 млн. долларгача ошган. 2021 йилда эса - 50 млн. доллардан ошиши кутилмоқда. АЖ раиси сўзларига кўра, кимёвий соҳада нафақат Ўзбекистон экспорти балким Туркманистондан импорт ҳажми аҳам ошмоқда.
Биз бишофит импорт қиламиз. Ундан ташқари Туркманистондан полиэтилен ва полипропилен сотиб олиш ҳақида ҳам келишув бор. Шунингдек туркманистонлик ҳамкорлар бизнинг шина заводимиз маҳсулоти, конвейер ленталаримизга катта қизиқиш билдиришмоқда.
"Ўзкимёсаноат" раҳбарининг сўзларига кўра, Туркманистон президенти ташрифи доирасда "Туркменхимия" давла концерни билан 5 йиллик йирик шартнома имзолашга келишиб олинган. Олдинги шартномалар муддати - бир йил эди.
Мирзамахмудов айтишига кўра, айни дамда Турманистон минерал хом-ашё базаси ҳам жиддий ўрганилмоқда. Гап йод, бром, натрий сульфати конлари ҳақида кетмоқда. Ушбу ресурсларга икки давлатда ҳам катта қизиқиш билдирилмоқда.
Биринчи ўзбек-туркман иқтисодий форуми доирасида иккала томон мутахассислари иштирокида бир неча узоқ муддатли йирик шартномалар тайёрланган. Улар орасида инвестицион лойиҳалар, маҳсулот етказиб бериш шартномалари, турли хил озиқ-овқат ва қуруқ-мевалар етказиб бериш, биргаликда автомобил ишлаб чиқаришни йўлга қўишкаби жами 45та шартномани имзолаш кутилмоқда.