Барча ҳудудларда 2022 йил охиригача буйрак трансплантацияси амалиёти йўлга қўйилади

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишХирурги во время операции
Хирурги во время операции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2021
Oбуна бўлиш
2021-2022 йилларда хирургия соҳаси учун долзарб йўналишлар бўйича нуфузли хорижий тиббиёт муассасалари ва марказларига малака ошириш ва стажировка ўташ учун юбориш чоралари кўрилади.
ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. “Хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарор билан 2022—2023 йиллар давомида каминвазив ва юқори технологик жарроҳлик амалиётлари кўламини ошириш, шу жумладан, туман (шаҳар)ларда кўрсатиладиган амалиётлар турини 60 тадан 79 тага, ҳудудларда эса 130 тадан 168 тага ошириш, В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази юрак ва ўпка трансплантацияси жорий этилиши белгиланди.

Қарорга кўра, 2022 йил якунига қадар барча ҳудудларда буйрак трансплантацияси амалиёти йўлга қўйилади.

Бу билан В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази шуғулланади.
Шунингдек, Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва ҳудудий давлат тиббиёт муассасаларининг хорижий тилларни яхши биладиган ходимларининг 2021-2022 йилларда хирургия соҳаси учун долзарб йўналишлар бўйича нуфузли хорижий тиббиёт муассасалари ва марказларига малака ошириш ва стажировка ўташ учун юбориш оралари кўрилади.
Бундан ташқари, марказ фаолиятига етакчи хорижий мутахассислар жалб этилади.
Врачи во время операции  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2021
Ўзбекистонда инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси қонун билан мустаҳкамланади
Янгиликлар лентаси
0