Ўзбекистонда инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси қонун билан мустаҳкамланади

© Sputnik / Кирилл Шипицин / Медиабанкка ўтишВрачи во время операции
Врачи во время операции  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2021
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, республикада 5 минг нафар бемор жигар циррозидан азоб чекса, уларнинг 500 нафари жигар трансплантацияси амалиётига муҳтож.
ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида “Инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Муҳокамада Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш, Ёшлар, маданият ва спорт масалалари ҳамда Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмиталари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирок этишди.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на презентации итогов развития хирургической службы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2021
Президент трансплантология соҳасини ривожлантиришни топширди
Қайд этилишича, республикада 5 минг нафар бемор жигар циррозидан азоб чекса, уларнинг 500 нафари, яъни 10 фоизи жигар трансплантацияси амалиётига муҳтож. Бугунги кунга қадар мамлакатда жами 10 та жигар трансплантацияси амалга оширилган.
Истиқболда буйрак кўчириб ўтказиш амалиётини йилига 250 тага етказиш, жигар трансплантациясини эса йилига 50 тага етказиш режалаштирилган.
Шунингдек, юрак трансплантациясини жорий этиш ва йилига 50 та амалиёт ҳамда ўпка трансплантациясини йўлга қўйиш ва йилига 30 та амалиётни бажариш назарда тутилган.
Тадбирда сўзга чиққан сенаторлар инсон аъзолари ва тўқималарини кўчириб ўтказиш амалиётини хорижда катта маблағ ва вақт сарфламасдан Ўзбекистонда ҳам амалга ошириш мумкинлигига урғу бердилар. Шунингдек, инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси борасида қонунчиликда белгиланган нормалар бугунги кун талабларига мос эмаслиги, шу боис, мазкур қонун лойиҳасида аниқ тартиблар белгилаб берилаётганлиги таъкидланди.
Лечение больных с COVID-19 в ГКБ №52 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2021
Ўзбек шифокорлари илк бор жигар трансплантацияси амалиётини мустақил амалга оширишди
Янгиликлар лентаси
0