https://sputniknews.uz/20210914/prezident-organlar-transplantatsiyasini-rivojlantirishga-topshiriq-berdi-20484433.html
Президент трансплантология соҳасини ривожлантиришни топширди
Президент трансплантология соҳасини ривожлантиришни топширди
Sputnik Ўзбекистон
Молия вазирлигига трансплантолог жарроҳларга иш ҳақини табақалаштирилган тарзда тўлаш тизимини жорий қилиш вазифаси қўйилди. 14.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-14T11:47+0500
2021-09-14T11:47+0500
2021-09-14T15:44+0500
жамият
президент
тиббиёт муассаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0e/20483810_0:0:1281:721_1920x0_80_0_0_8d0d8c2d4895d172d9b222e37a895474.jpg
ТОШКЕНТ, 14 сен - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда органлар трансплантацияси бўйича жарроҳлик амалиётларни ривожлантириш вазифаси қўйди. Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистонда йилига 500 нафар бемор жигар, 1 минг 500 нафар киши буйрак трансплантацияси амалиётига муҳтожлигини билдирмоқда. Лекин бунга ҳозирги кунда жарроҳлик бўлимларининг жиҳозланиши ва малакали мутахассислар етишмаслиги ҳамда иммуногенетик текширувлар лабораторияси йўқлиги тўсиқ бўлмоқда. Шунингдек, молия вазирлигига бу мақсадлар учун зарур маблағ ажратиш, трансплантолог жарроҳларга иш ҳақини табақалаштирилган тарзда тўлаш тизимини жорий қилиш вазифаси қўйилди.Маълумот учун, Ўзбекистонда йилига ўртача 750 мингта жарроҳлик амалиёти бажарилади. Республика тиббий марказларида амалга оширилаётган операциялар тури 350 тага, вилоят марказларида 130 тага, туман шифохоналарида 60 тага етди. Ундан ташқари 32та шифохонада замонавий эндоваскуляр хирургия бўлимлари ташкил этилган.Бугунги кунда Ўзбекистонда академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бу йўналишдаги асосий муассасадир. Ҳудудларда унинг 14 та филиали фаолият юритмоқда.Ундан ташқари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида кардиожарроҳлик, трансплантология ва нейро-қон-томир жарроҳлиги бўлимлари учун янги бино қурилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0e/20483810_67:0:1204:853_1920x0_80_0_0_10cfcc631f8086410bcf608686f1a965.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, президент, тиббиёт муассаси
жамият, президент, тиббиёт муассаси
Президент трансплантология соҳасини ривожлантиришни топширди
11:47 14.09.2021 (янгиланди: 15:44 14.09.2021) Молия вазирлигига трансплантолог жарроҳларга иш ҳақини табақалаштирилган тарзда тўлаш тизимини жорий қилиш вазифаси қўйилди.
ТОШКЕНТ, 14 сен - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда органлар трансплантацияси бўйича жарроҳлик амалиётларни ривожлантириш вазифаси қўйди.
Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистонда йилига 500 нафар бемор жигар, 1 минг 500 нафар киши буйрак трансплантацияси амалиётига муҳтожлигини билдирмоқда. Лекин бунга ҳозирги кунда жарроҳлик бўлимларининг жиҳозланиши ва малакали мутахассислар етишмаслиги ҳамда иммуногенетик текширувлар лабораторияси йўқлиги тўсиқ бўлмоқда.
Ушбу муносабат билан Шавкат Мирзиёев, илғор технологиялар асосида ташхис қўйиш, операция қилиш ва даволаш бўйича мутахассислар тайёрлаш, чет эллардаги етакчи тиббиёт муассасаларига малака оширишга юбориш зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, молия вазирлигига бу мақсадлар учун зарур маблағ ажратиш, трансплантолог жарроҳларга иш ҳақини табақалаштирилган тарзда тўлаш тизимини жорий қилиш вазифаси қўйилди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда йилига ўртача 750 мингта жарроҳлик амалиёти бажарилади. Республика тиббий марказларида амалга оширилаётган операциялар тури 350 тага, вилоят марказларида 130 тага, туман шифохоналарида 60 тага етди. Ундан ташқари 32та шифохонада замонавий эндоваскуляр хирургия бўлимлари ташкил этилган.
Бугунги кунда Ўзбекистонда академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бу йўналишдаги асосий муассасадир. Ҳудудларда унинг 14 та филиали фаолият юритмоқда.
Ундан ташқари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида кардиожарроҳлик, трансплантология ва нейро-қон-томир жарроҳлиги бўлимлари учун янги бино қурилмоқда.