https://sputniknews.uz/20211005/avtomobil-yigish-savdo-uylari-mirziyoev-va-berdimuhamedov-muzokaralari-tafsilotlari-20774338.html
Автомобиль йиғиш, савдо уйлари: Мирзиёев ва Бердимуҳамедов музокаралари тафсилотлари
Автомобиль йиғиш, савдо уйлари: Мирзиёев ва Бердимуҳамедов музокаралари тафсилотлари
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказишди. 05.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-05T15:41+0500
2021-10-05T15:41+0500
2021-10-05T15:41+0500
сиёсат
ўзбекистон
ҳамкорлик
шавкат мирзиёев
туркманистон
гурбангули бердимуҳамедов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/05/20774480_0:68:1301:799_1920x0_80_0_0_d88bb769b69f97b0b0de492d1ebe484c.jpg
ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг музокаралари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокидаги кенгайтирилган таркибда давом этди.Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли биродар мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан янги, стратегик шериклик даражасига кўтарилгани алоҳида таъкидланди.Давлат раҳбарлари товар айирбошлаш ҳажмини янада кўпайтириш учун мавжуд барча ресурс ва имкониятларни ишга солишга келишиб олдилар.Савдо уйларини ташкил этиш ва учинчи мамлакатлар бозорларига чиқишни назарда тутган ҳолда ўзаро етказиб берилаётган маҳсулотларнинг номенклатурасини кенгайтириш ва диверсификация қилиш – бу борадаги йўналишлардан биридир.Мирзиёев тегишли “йўл харитаси”ни тайёрлашни таклиф қилди.Томонлар транспорт соҳасида ва транзит йўлакларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олдилар. Ашхобод битимини биргаликда илгари суриш ҳамда Туркманбоши денгиз портининг ноёб имкониятларидан фойдаланишни кенгайтириш муҳим экани таъкидланди.Ҳамкорликнинг янги механизми – Ҳудудлараро форум ўтказишни йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришилди.Икки мамлакат етакчилари халқаро майдонда, шу жумладан БМТ, МДҲ, ЕХҲТ, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида яқин мулоқотни давом эттириш ва ташаббусларни биргаликда илгари суришга келишиб олдилар.Музокаралар якунида Мирзиёев ва Бердимуҳамедов Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия ҳамраисларига эришилган келишувларни амалга оширишнинг аниқ механизмларини ўз ичига олган “йўл харитаси”ни тайёрлашга топшириқ бердилар.Шунингдек, музокаралар давомида президентлар Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик бутун Марказий Осиё минтақасида барқарор тараққиёт гарови эканини таъкидлашди.Мирзиёев афғон халқига зарур инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишни давом эттиришга, ушбу мамлакатда муҳим ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишда туркманистонлик шериклар билан фаол ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
https://sputniknews.uz/20211004/ozbekiston-va-turkmaniston-ortasidagi-tovar-ayirboshlash-hajmi-uch-baravarga-oshdi-20758545.html
https://sputniknews.uz/20211005/toshkent-va-ashxobod-iqtisodiy-rejalar-va-imzolanishi-kutilayotgan-shartnomalar-20769921.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/05/20774480_72:0:1227:866_1920x0_80_0_0_aa5f52206bfe984f0405fb14c3f396af.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, ҳамкорлик, шавкат мирзиёев, туркманистон, гурбангули бердимуҳамедов
сиёсат, ўзбекистон, ҳамкорлик, шавкат мирзиёев, туркманистон, гурбангули бердимуҳамедов
Автомобиль йиғиш, савдо уйлари: Мирзиёев ва Бердимуҳамедов музокаралари тафсилотлари
Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказишди.
ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг музокаралари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокидаги кенгайтирилган таркибда давом этди.
Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати
хабарига кўра, учрашувда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли биродар мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан янги, стратегик шериклик даражасига кўтарилгани алоҳида таъкидланди.
Давлат раҳбарлари товар айирбошлаш ҳажмини янада кўпайтириш учун мавжуд барча ресурс ва имкониятларни ишга солишга келишиб олдилар.
Савдо уйларини ташкил этиш ва учинчи мамлакатлар бозорларига чиқишни назарда тутган ҳолда ўзаро етказиб берилаётган маҳсулотларнинг номенклатурасини кенгайтириш ва диверсификация қилиш – бу борадаги йўналишлардан биридир.
Турли тармоқларда саноат кооперациясини ривожлантириш, шу жумладан автомобиллар йиғиш, кимёвий маҳсулотлар, электр техникаси ва маиший техника, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, пахта толаси ва мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, логистика инфратузилмасини яратиш ҳам икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари сифатида белгилаб олинди.
Мирзиёев тегишли “йўл харитаси”ни тайёрлашни таклиф қилди.
Томонлар транспорт соҳасида ва транзит йўлакларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олдилар. Ашхобод битимини биргаликда илгари суриш ҳамда Туркманбоши денгиз портининг ноёб имкониятларидан фойдаланишни кенгайтириш муҳим экани таъкидланди.
Ҳамкорликнинг янги механизми – Ҳудудлараро форум ўтказишни йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришилди.
Икки мамлакат етакчилари халқаро майдонда, шу жумладан БМТ, МДҲ, ЕХҲТ, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида яқин мулоқотни давом эттириш ва ташаббусларни биргаликда илгари суришга келишиб олдилар.
“Бугунги учрашув натижалари стратегик шериклигимизни янги, янада салмоқли амалий мазмун билан бойитишга хизмат қилади, ишонч, ўзаро англашувни мустаҳкамлашга имкон беради”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Музокаралар якунида Мирзиёев ва Бердимуҳамедов Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия ҳамраисларига эришилган келишувларни амалга оширишнинг аниқ механизмларини ўз ичига олган “йўл харитаси”ни тайёрлашга топшириқ бердилар.
Шунингдек, музокаралар давомида президентлар Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик бутун Марказий Осиё минтақасида барқарор тараққиёт гарови эканини таъкидлашди.
Мирзиёев афғон халқига зарур инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишни давом эттиришга, ушбу мамлакатда муҳим ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишда туркманистонлик шериклар билан фаол ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.