“Пул ишлаб кетишади”: Москва мигрантлар ҳақидаги афсоналарга қарши курашади

© Pexels / PixabayСилуэты мужчин на фоне заката
Силуэты мужчин на фоне заката - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2021
Oбуна бўлиш
Россия жамоатчилик палатаси мигрантлар ҳақидаги бешта асосий стереотипни муҳокама қилди. Улар ҳар бир қолип билан расмий даражада курашишни ният қилишган.
ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. Москвада мигратларнинг бот-бот жанжаллашиши ҳам аҳоли, ҳам Россия пойтахти ҳукуматининг хавотирига сабаб бўлмоқда. Москва миллий сиёсати ва ҳудудлараро алоқалари департаменти раҳбари Виталий Сучков 29 сентябрь куни Россия Жамоатчилик палатасида бўлиб ўтган “Москва – ҳамжиҳатлик ҳудуди” анжуманида шундай баёнот билан чиқиш қилди.
“Бизга жамоатчилик ташкилотлари ва миллий-маданий автономияларнинг мигрантлар билан ишлаш ёндашувини қайта кўриб чиқиш муҳим”, - деди Сучков ва жамоатчилар биргаликда мигрантлар ҳақидаги салбий стереотипларга қарши курашиш чораларини ишлаб чиқишлари кераклигини қўшимча қилди.
Натижада анжуман спикерлари мигрантлар ҳақидаги 5 та асосий афсонани санаб ўтишди. Улар қайсилар экани – Sputnik материалида.

Афсона №1: мигрантлар – бу фақат паст малакали кишилар

ОАВда мигрантлар ҳақида гап кетганда, асосан ишчиларга эътибор қаратишади, дея мулоҳазаларини баён этади Россия ИИВ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси, профессор Владимир Волох.
Смартфон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2021
Россияда мигрантларга иш топишда ёрдам берадиган мобил илова ишга туширилади
“Бу эса кенг тоифа – давлатлараро миграция бор, тебранувчи миграцияни ўз ичига оладиган давлат ичидаги миграция бор. Яъни агар бир киши Люберцидан Москвага келиб, кечқурун қайтса, у ҳам мигрант, фақат тебранувчи”, - дейди Волох.
Шунингдек, ўқиш миграцияси (Россияга таълим олишга келувчилар) ёки спорт миграцияси (мусобақаларнинг хорижий қатнашчилари) мавжуд. Шу боис айрим ОАВлар мигрантлар ҳақида салбий руҳда паст малакали кишилар сифатида гапириши – бу хато, дейди эксперт.
“Қолаверса, биз Халқаро миграция ташкилоти билан тадқиқот ўтказдик – бугунги кунда дунёдаги ҳеч бир мамлакат меҳнат мигрантларидан воз кечолмайди. Бироқ Россия ҳолатида улар Россия иқтисодиётига зарур бўлган ҳудуд ва ташкилотларга келишлари муҳим. Мигрантларни ташкиллаштириб саралаб олишга ўтиш – бу тўғри йўналиш”, - деди Волох.

Афсона №2: ҳамма жиноятлар мигрантлар туфайли

Бу стереотип тарқалишида ҳам “виждонсиз ОАВлар ва унчалик софдил бўлмаган давлат арбоблари” айбдорлар, дея таъкидлайди Волох.
Эътиборни салбий оқибатларга қаратишади. Нима сабабдан ҳеч ким пандемияга қадар Россияда бўлган рақамларни эсламайди? Чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар мамлакатдаги умумий жиноятлар сонининг 2 фоизигачасини содир этишади. Албатта, ҳатто агар жиноят содир этилган бўлса, у эътиборсиз қолмаслиги шарт. Лекин вазиятдан фожиа яcаш ярамайди”, - деди эксперт.
Полицейский рейд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2021
Россияда мигрантлар ўртасидаги можаролар туфайли жарималарни оширишни таклиф этишди
Муаммо шундаки, москваликлар ўз шаҳрининг кўп миллатлиги ҳақидаги маълумотларни мунтазам олиб туришмайди, деб ҳисоблайди Россия президенти ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар кенгаши аъзоси, этникаро журналистика гильдияси раҳбари Маргарита Лянге.
Унинг сўзларига кўра, бу муаммо “эпизодли хусусиятга эга”, шунинг учун ҳам москваликларнинг, ҳам мигрантларнинг ўзаро муносабатларни идрок қилиш муаммолари бор”.
“Совет даврида туғилганларга боғчадёқ халқлар дўстлиги нималиги ва у қандай муҳимлиги ҳақида сўзлаб беришарди, ёшлар эса буни билишмайди. Москва энг бадавлат этник ҳаёт билан яшаётганини билишмайди, маданиятларимиз ўртасидаги ўхшашликни кўришмайди. Шундан бегоналардан қўрқиш ҳисси юзага келади”, - дейди Лянге.

Афсона №3: ватандошлар уюшмаси оқсоқоллари жанжалларни тўхтатишади

Ҳукумат вакиллари мигрантлар жанжаллари ҳақида эшитишганда биринчи бўлиб миллий уюшмалар раҳбарларига мурожаат қилишади. Нега? Чунки кўпчилик биладики, Шарқда катталарни ҳурмат қилиш биринчи ўринда туради, дея тушунтиради Лянге.
Онлайн-конференция в преддверии Курбан-байрама в рамках проекта Религия и мировоззрение - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2021
Бир кишининг жинояти бутун халқ ва динга ёмон муносабатда бўлишга баҳона эмас – имом
Аммо воқеликда ҳеч бир этник-маданий бирлашма шунга ўхшаш муаммоларни ҳал эта олмайди.
“Москвада “катта-кичик” жиддий иерархияси йўқ. Бу ерга келганлар ҳам аралашиб кетишни хоҳлашади. Улар оқсоқолларга иши тушишини исташмайди, айрим ёшлар вакиллари учун эса обрў-эътибор йўқ”, - дея қўшимча қилади эксперт.
Боз устига, агар уюшмалар ичида фикр билдирувчи лидерлар бўлса ҳам, улар бирлашма ичидаги муаммолар ҳақида омма олдида гапириши даргумон. Масалан, мигрантлар ватанида рўй бераётган миллатлараро ёки ҳудудий жанжалларни Россияга олиб келаётгани ҳақида.
“Жорий йил июль ойида этник журналистика гильдияси норасмий журналист-мигрантлар уюшмасини ташкил этди. Улар Москвадаги ватандошларининг мослашишига ёрдам берадиган лойиҳалар ҳақидаги маълумотларни етказишлари мумкин эди, - дейди Лянге. – Биз мониторинг ўтказдик, гуруҳлар вакиллари билан мулоқот қилдик, ва улар мигрантлар муаммоларини олиб эшиттиришга тайёр эмаслар.
“Биз ҳақимизда шундоқ ҳам кўп ёмон гапиришади, агар муаммоларни айтсак, буни мустаҳкамлаймиз, холос”, - мана бу жавоб. Демак, бундай нарсаларни (жанжал сабаблари – таҳр.) қутилиш учун ёритиш керак, қиладиган одамнинг эса ўзи йўқ. Аммо тушуниш муҳимки: миллий бирлашмалар зиёлилар томонидан одамларни Россия жамиятига интеграция қилиш учун эмас, балки айнан ўз маданиятини қўллаб-қувватлаш учун тузилган, дейди Маргарита Лянге. “Шу боис нотижорий ташкилотлар – бу ҳаддан зиёд баҳоланган ресурс”, - деб ҳисоблайди у.

Афсона №4: мигрантлар шунчаки мамлакатдан пулларни олиб чиқиб кетишади

Бугунги кунда миграция мавзуси Россия жамиятида ихтилофни келтириб чиқаради, деб ҳисоблайди Россия Жамоатчилик палатасининг миллатлараро ва динлараро муносабатларни уйғунлаштириш комиссияси раҳбари Владимир Зорин.
Унинг сўзларига кўра, бу ихтилофни яқиндаги бўлиб ўтган Росссия Думасига сайловлар кўрсатди – кимдир мигрантларни қўллаш керак деб ҳисоблайди, кимдир эса хорижий ишчилар Россияда ишлаб топган барча пулларини ватанига жўнатади дейди.
Выступление мэра Москвы Сергея Собянина на Красной площади в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2021
Мигрантлар йўқлиги инфляцияни оширмоқда – Собянин
“Бу ютуқли мавзу-ку – “Ҳамма жойни босиб кетишди”, - дейди Зорин. – Айтишадики, ўзлари ишлаб мамлакатни шилиб кетишади. Аслида эса Росссия Федерациясидаги ялпи ички маҳсулотнинг 8-9 фоизи мигрантлар меҳнати билан яратилади. Давлат эса буни (мигрантлар муҳимлигини – таҳр.) тушунади, Россиянинг миллий сиёсати уч жиҳатни ўз ичига олади – миллатлараро муносабатлар, давлат-диний муносабатлари ва миграция”.

Афсона №5: мигрантлар Россияга фақат муаммо туғдиришади

Владимир Зорин сўзларига кўра, 2021 йилда Россиянинг айрим минтақаларида мигрантларга бўлган салбий муносабат 40-60 фоизга етган. Бу рақамларни Виталий Сучков тушунтиришга уринади: одамлар хорижий ишчиларни муаммолар манбаи деб ҳисоблашади, аммо, унинг фикрига кўра, ҳар қандай муаммони бошланишиданоқ ҳал қилса бўлади.
Агар мигрантлар ижобий муносабатни кўрса, Москва ҳукуматининг улар билан ишлаши осонроқ бўлишига Сучковнинг ишончи комил. “Мигрантлар ҳаётини рўи-рост ёритиш зарур, лекин ижобийларини ҳам хоҳлаймиз, улар эса бор, - дейди у. Масалан, Москвадаги ҳудудлардан бири энг яхши кўча супурувчи танловини ўтказди. Биласизми, ғолиблар велосипед олишганига қарамасдан, аҳоли ўз кўча супурувчилари учун қандай курашишди? Ҳамжиҳатлик бўлганди. Биз эса бу ҳамжиҳатлик ҳақида гапиришга уяламиз”.
Сотрудники противопожарной службы МЧС РФ во время тушения пожара в пансионате для пожилых людей в Москве. По данным экстренных служб при пожаре погибли четыре человека и шестнадцать человек пострадали - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2020
Қарияларни ёнғиндан қутқарган ўзбек мигрантлари: медал эмас, иш беринг
Афсуски, мигрантларнинг ўзи ҳам баъзан ўзларининг яхши ишлари ҳақида баралла гапиришга тортинишади, дейди Сучков. “Бир йил аввал ижтимоий тармоқда йўлда машина ёниб кетгани ҳақидаги хабарни кўриб қолдим, - дея ҳикоя қилади у. – Унинг ёнидан мигрантлар оиласи ўтиб кетаётганди, оила бошлиғи тўхтаб, одамларни қутқарди. Мен бу оилага шахсан миннатдорчилик билдиришни хоҳладим, уларни қидирдик, лекин тополмадик. Бу мисол барча одамлар бир хил эканини кўрсатади. Биз мигрантлар шаҳримизга қанчалик ўз ҳиссаларини қўшаётганларини кўряпмиз. Бу ҳақда гапирсак, маҳаллий аҳоли уларни бошқача қабул қилишади”.
Янгиликлар лентаси
0