ОАВ: АҚШ Ўзбекистон билан ҳарбий объектлардан фойдаланиш борасида музокара олиб бормоқда

© AFP 2023 / SAUL LOEBЗдание Пентагона
Здание Пентагона - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2021
Oбуна бўлиш
Пентагон раҳбарияти айрим Марказий Осиё мамлакатларида, жумладан, Ўзбекистонда Афғонистондаги террорчиликка қарши амалиёт учун воситаларини жойлаштириш имкониятини муҳокама қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. АҚШ ҳукумати Афғонистон билан чегарадош мамлакатлар билан уларнинг ҳарбий объектлари, жумладан, Россия базаларидан террорчиликка қарши амалиёт ўтказиш учун фойдаланиш борасида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда “Politico” ўз манбаларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
29 сентябрь куни Пентагон раҳбарияти иштирокида эшитувларнинг ёпиқ қисми бўлиб ўтган.
Бу ёпиқ мажлисда қатнашган сенаторларга таяниб хабар қилаётган нашр маълумотларига кўра, Пентагон вакиллари музокаралар Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва бошқа мамлакатлар ҳукуматлари билан олиб борилаётганини маълум қилишган.
Гап бу мамлакатларга америкаликлар томонидан ташлаб кетилган Афғонистонда террорчиликка қарши амалиётлар учун “уфқ ортидаги” воситаларни жойлаштириш ҳақида бормоқда.
“Бу объектлар бу мамлакатларда Россия томонидан фойдаланилаётган базаларни ҳам ўз ичига олиши мумкин”, - дейилган хабарда.
Боевики, запрещенного в РФ, движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2021
АҚШ Мудофаа вазирлиги “Ал-Қоида”* ҳужуми таҳдидини тан олди
Янгиликлар лентаси
0