АҚШ Мудофаа вазирлиги “Ал-Қоида”* ҳужуми таҳдидини тан олди

© AFP 2023 / JEWEL SAMADБоевики, запрещенного в РФ, движения Талибан
Боевики, запрещенного в РФ, движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2021
Oбуна бўлиш
Генерал Марк Миллининг сўзларига кўра, “Ал-Қоида”* аввалгидай Афғонистонда қолмоқда ва у ерда янги куч тўплаши мумкин.
ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. “Ал-Қоида”* Афғонистонда қолмоқда ва мамлакатга эгаллаб олган “Толибон”* билан алоқалари бор. Бу ҳақда АҚШ Сенатидаги йиғилиш вақтида АҚШ штаблари бошлиқларининг бирлашган қўмитаси раиси генерал Марк Милли маълум қилди.
“Ал-Қоида* август ўрталарида Афғонистонда эди ва ҳали ҳам у ерда қолмоқда”, - деди у.
Миллининг сўзларига кўра, толиблар “Ал-Қоида”* билан алоқада бўлиб турибди. Америкалик генерал “Ал-Қоида”* ёки ИШИД* Афғонистонда янги куч тўплаб, АҚШга таҳдид қилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Бывшие боевики Талибана несут свое оружие - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2020
БМТ: “Толибон” “Ал-Қоида” билан алоқаларни давом эттирмоқда
“Биз ёдда тутишимиз даркорки, “Толибон”* террорчилик ташкилоти эди ва шундайлигича қолмоқда. Улар ҳозиргача “Ал-Қоида”* билан алоқаларни узишмаган. <...> Биз АҚШ халқини Афғонистондан чиқаётган террорчилик ҳужумлардан ҳимоя қилишимиз зарур”, - деди у.
* Россия ва кўплаб мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилтотлари
Янгиликлар лентаси
0