https://sputniknews.uz/20210928/ozbekistonda-ikki-fuqarolik-uchun-javobgarlik-belgilanmoqda-20671579.html
Ўзбекистонда икки фуқаролик учун жавобгарлик белгиланмоқда
Ўзбекистонда икки фуқаролик учун жавобгарлик белгиланмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан чет давлат фуқаролигини олгани ҳақида белгиланган муддатда хабар... 28.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-28T09:22+0500
2021-09-28T09:22+0500
2021-09-28T09:22+0500
жамият
фуқаролик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/430/21/4302147_0:160:3077:1890_1920x0_80_0_0_52cb161a302dea88b0d8fea6b0c68a22.jpg
ТОШКЕНТ, 28 сен - Sputnik. Ўзбекистонда икки фуқаролик учун жавобгарлик белгиланмоқда, деб хабар берди Миграция агентлиги матбуот-хизмати.Хабарда таъкидланишича, баъзи хорижий давлатларда икки фуқаролик қонун билан тақиқланмагани сабабли амалиётда Ўзбекистон фуқаролари орасида чет мамлакат фуқаролигини қабул қилиш ҳолатлари учрамоқда. "Амалдаги қонунларга асосан, фуқароларда ушбу факт юзасидан давлат органларига хабар бериш мажбурияти мавжуд эмас. Келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик ва фуқароларнинг масъулиятини ошириш мақсадида Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонуни лойиҳаси маъқулланган", - дейилади хабарда. Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилмоқда:- Ўзбекистон Республикаси фуқаролигида бўлган ва чет давлат фуқаролигини олган шахсларни, чет давлат фуқаролигини қабул қилган кундан бошлаб 30 календарь куни ичида хабар бериш тартиби жорий қилинади; - Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан чет давлат фуқаролигини олгани ҳақида белгиланган муддатда хабар бермаганлиги учун жавобгарлик киритилади; - Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тугатилган шахс томонидан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги паспорти ёки идентификация ID-карталаридан фойдаланганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади; - давлат хизматчилари ёки ҳокимият вакили вазифаларини бажарадиган ёки давлат органларида ташкилий-бошқарув ёхуд маъмурий-хўжалик функцияларни бажарадиган Ўзбекистон фуқаролари томонидан чет давлат фуқаролигини олгани ҳақида белгиланган муддатда хабар бермагани учун жавобгарлик белгиланади.
https://sputniknews.uz/20210116/zbekiston-IIV-ikkinchi-fuarolikni-olgan-shakhslar-borasida-shimcha-izo-berdi-15799601.html
https://sputniknews.uz/20201229/zbekistonda-15-yil-muim-yashaganlarga-tridan-tri-fuarolik-beriladi-15699099.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/430/21/4302147_172:0:2903:2048_1920x0_80_0_0_a006ebce8927eedf78c2588f6b1eaf80.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, фуқаролик
Ўзбекистонда икки фуқаролик учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан чет давлат фуқаролигини олгани ҳақида белгиланган муддатда хабар бермаганлиги учун жавобгарлик киритилади
ТОШКЕНТ, 28 сен - Sputnik. Ўзбекистонда икки фуқаролик учун жавобгарлик белгиланмоқда, деб хабар берди Миграция агентлиги матбуот-хизмати.
Хабарда таъкидланишича, баъзи хорижий давлатларда икки фуқаролик қонун билан тақиқланмагани сабабли амалиётда Ўзбекистон фуқаролари орасида чет мамлакат фуқаролигини қабул қилиш ҳолатлари учрамоқда.
"Амалдаги қонунларга асосан, фуқароларда ушбу факт юзасидан давлат органларига хабар бериш мажбурияти мавжуд эмас. Келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик ва фуқароларнинг масъулиятини ошириш мақсадида Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонуни лойиҳаси маъқулланган", - дейилади хабарда.
Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилмоқда:
- Ўзбекистон Республикаси фуқаролигида бўлган ва чет давлат фуқаролигини олган шахсларни, чет давлат фуқаролигини қабул қилган кундан бошлаб 30 календарь куни ичида хабар бериш тартиби жорий қилинади;
- Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан чет давлат фуқаролигини олгани ҳақида белгиланган муддатда хабар бермаганлиги учун жавобгарлик киритилади;
- Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тугатилган шахс томонидан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги паспорти ёки идентификация ID-карталаридан фойдаланганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади;
- давлат хизматчилари ёки ҳокимият вакили вазифаларини бажарадиган ёки давлат органларида ташкилий-бошқарув ёхуд маъмурий-хўжалик функцияларни бажарадиган Ўзбекистон фуқаролари томонидан чет давлат фуқаролигини олгани ҳақида белгиланган муддатда хабар бермагани учун жавобгарлик белгиланади.