Ўзбекистонда 15 йил муқим яшаганларга тўғридан-тўғри фуқаролик берилади

© Sputnik / Валерий МельниковПаспорт гражданина Узбекистана
Паспорт гражданина Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент 2005 йилгача мамлакатга келиб, доимий яшаётган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам тўғридан-тўғри Ўзбекистон фуқаролигини беришни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Ўзбекистонда 15 йил давомида муқим яшаган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўғридан-тўғри Ўзбекистон фуқаролигини беришнинг доимий тартиби жорий қилинади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномаси давомида маълум қилди.

Президетнинг сўзларига кўра, ўтган йили 1995 йилгача мамлакатга кўчиб келганларга Ўзбекистон фуқаролигини тўғридан-тўғри бериш тартиби белгиланди. Бу билан 50 минг нафардан ортиқ шахсларга фуқаролик олиш имконияти яратилди.

“Келгуси йилда бу ишларни давом эттириб, 2005 йилгача мамлакатимизга келиб, доимий яшаётган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам тўғридан-тўғри Ўзбекистон фуқаролигини берсак, нима дейсизлар? Бу ўзгариш билан юртимизда яшаб келаётган яна 20 минг киши Ўзбекистон фуқароси бўлиш имкониятига эга бўлади”, - деди у.

Давлат раҳбари бундан буён республикада 15 йил давомида муқим яшаган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўғридан-тўғри Ўзбекистон фуқаролигини беришнинг доимий тартиби жорий қилиниши қўшимча қилди.

Янгиликлар лентаси
0