https://sputniknews.uz/20210928/namanganda-yangi-namangan-shaharchasi-yangi-ozbekiston-bogi-barpo-qilinadi-20673015.html
Наманганда “Янги Наманган” шаҳарчаси ва “Янги Ўзбекистон” боғи барпо қилинади
Наманганда “Янги Наманган” шаҳарчаси ва “Янги Ўзбекистон” боғи барпо қилинади
2026 йилга бориб Наманган бир миллион аҳоли истиқомат қиладиган йирик шаҳарга айланади. 28.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-28T10:19+0500
2021-09-28T10:19+0500
2021-09-28T10:21+0500
жамият
шавкат мирзиёев
наманган вилояти
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/1c/20671897_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_3daac118255d05c1eaf988b16bc86cc6.jpg
ТОШКЕНТ, 28 сен – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Янги Наманган” шаҳарчаси ва “Янги Ўзбекистон боғи” лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.Таъкидланишича, “Янги Наманган” шаҳарчаси лойиҳаси учун Давлатобод туманининг Юксалиш ҳамда Тўрақўрғон туманининг Еттикон маҳаллалари ҳудудидан 1 минг 371 гектар ер ажратилган. У ерда 410 та кўп қаватли уй, 7 та мактаб, 4 та болалар боғчаси, шунингдек, кўплаб инфратузилма иншоотлари барпо этилиши режалаштирилган.Бу борадаги ишлар аллақачон бошланган бўлиб, Юксалиш маҳалласидаги бунёдкорлик унинг биринчи босқичи ҳисобланади. 2018-2021 йилларда амалга оширилган бу босқич доирасида 71 та кўп қаватли уй қурилди. “Юксалиш”, “Ёшлар” ва “Кушон” кичик саноат зоналари ташкил этилди. Жорий йил охиригача яна 11 та уй бунёд этилади.Лойиҳанинг иккинчи босқичи 2022-2024 йилларга мўлжалланган. Бу бўйича Туркиянинг “Studio Vertebra” компанияси томонидан бош режа ишлаб чиқилган.Мирзиёевга мазкур бош режа ҳақида маълумот берилди. Унга кўра, иккинчи босқичда 30 минг хонадондан иборат 16 ва 24 қаватли уйлар, мактаб ва боғчалар, шифохона, спорт мажмуалари, масжид, кутубхона, IT-парк, меҳмонхона, бизнес маркази, савдо ва сервис объектлари қад ростлайди.95 гектар ерда барпо қилинаётган “Янги Ўзбекистон боғи” 2022 йилда қуриб битказилиши кутилмоқда. Унда Наманган рамзи бўлган гуллар боғи, сунъий кўл, фавворалар, 1 минг 500 ўринли амфитеатр, автотураргоҳ, савдо шохобчалари ташкил этилади.Лойиҳанинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган учинчи босқичи ҳам бор. Мазкур “ақлли” шаҳарча тўлиқ қуриб битказилганда аҳолига шу ернинг ўзида яшаши, ишлаши ва дам олиши учун барча қулайликлар яратилади. Натижада 2026 йилга бориб Наманган бир миллион аҳоли истиқомат қиладиган йирик шаҳарга айланади.
https://sputniknews.uz/20210503/namanganda-4-ta-kop-qavatli-uy-quyosh-elektr-panellari-bilan-jihozlandi-18604801.html
наманган вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/1c/20671897_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_e849ae5d87dc9f923849e6df673cf193.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
жамият, шавкат мирзиёев, наманган вилояти
жамият, шавкат мирзиёев, наманган вилояти
Наманганда “Янги Наманган” шаҳарчаси ва “Янги Ўзбекистон” боғи барпо қилинади
10:19 28.09.2021 (янгиланди: 10:21 28.09.2021) 2026 йилга бориб Наманган бир миллион аҳоли истиқомат қиладиган йирик шаҳарга айланади.
ТОШКЕНТ, 28 сен – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Янги Наманган” шаҳарчаси ва “Янги Ўзбекистон боғи” лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, “Янги Наманган” шаҳарчаси лойиҳаси учун Давлатобод туманининг Юксалиш ҳамда Тўрақўрғон туманининг Еттикон маҳаллалари ҳудудидан 1 минг 371 гектар ер ажратилган. У ерда 410 та кўп қаватли уй, 7 та мактаб, 4 та болалар боғчаси, шунингдек, кўплаб инфратузилма иншоотлари барпо этилиши режалаштирилган.
Бу борадаги ишлар аллақачон бошланган бўлиб, Юксалиш маҳалласидаги бунёдкорлик унинг биринчи босқичи ҳисобланади. 2018-2021 йилларда амалга оширилган бу босқич доирасида 71 та кўп қаватли уй қурилди. “Юксалиш”, “Ёшлар” ва “Кушон” кичик саноат зоналари ташкил этилди. Жорий йил охиригача яна 11 та уй бунёд этилади.
Лойиҳанинг иккинчи босқичи 2022-2024 йилларга мўлжалланган. Бу бўйича Туркиянинг “Studio Vertebra” компанияси томонидан бош режа ишлаб чиқилган.
Мирзиёевга мазкур бош режа ҳақида маълумот берилди. Унга кўра, иккинчи босқичда 30 минг хонадондан иборат 16 ва 24 қаватли уйлар, мактаб ва боғчалар, шифохона, спорт мажмуалари, масжид, кутубхона, IT-парк, меҳмонхона, бизнес маркази, савдо ва сервис объектлари қад ростлайди.
95 гектар ерда барпо қилинаётган “Янги Ўзбекистон боғи” 2022 йилда қуриб битказилиши кутилмоқда. Унда Наманган рамзи бўлган гуллар боғи, сунъий кўл, фавворалар, 1 минг 500 ўринли амфитеатр, автотураргоҳ, савдо шохобчалари ташкил этилади.
Лойиҳанинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган учинчи босқичи ҳам бор. Мазкур “ақлли” шаҳарча тўлиқ қуриб битказилганда аҳолига шу ернинг ўзида яшаши, ишлаши ва дам олиши учун барча қулайликлар яратилади. Натижада 2026 йилга бориб Наманган бир миллион аҳоли истиқомат қиладиган йирик шаҳарга айланади.