https://sputniknews.uz/20210503/namanganda-4-ta-kop-qavatli-uy-quyosh-elektr-panellari-bilan-jihozlandi-18604801.html
Наманганда 4 та кўп қаватли уй қуёш электр панеллари билан жиҳозланди
Наманганда 4 та кўп қаватли уй қуёш электр панеллари билан жиҳозланди
Sputnik Ўзбекистон
Уйчи туманидаги тўрт қаватли янги уйларга жами 192 та қуёш панеллари ўрнатилган. 03.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-03T18:13+0500
2021-05-03T18:13+0500
2021-05-03T18:13+0500
иқтисод
наманган
қуёш фотоэлектр станцияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/03/18602333_115:0:1166:591_1920x0_80_0_0_c57c58d85b455a07a9ce2590badf9d6f.png
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Наманганда тўртта кўп қаватли уйда жойлашган 96 та хонадонга умумий қуввати 58 киловатт бўлган қуёш панеллари ўрнатилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.Ушбу лойиҳа “Sun-Hightech” компанияси томонидан БМТнинг ПРООН/ГЭФ лойиҳаси ёрдамида Ўзбекистон Қурилиш вазирлиги билан биргаликда “Қишлоқ жойларда энергия тежамкор уй-жой қурилишини ривожлантиришга кўмаклашиш” дастури доирасида амалга оширилган.Уйчи туманидаги тўрт қаватли янги уйларга жами 192 та қуёш панеллари ўрнатилган. Мазкур қуёш электр станциялари хонадонлардаги маиший техникалар, жумладан ёритиш чироқлари, телевизор, музлатгич, компьютер каби электр жиҳозларини марказий электр таъминотидан алоҳида, мустақил (автоном) равишда таъминлаш имконини беради.Ушбу қуёш электр станцияларига узлуксиз равишда техник хизмат кўрсатиш мақсадида мазкур кўп қаватли уйларда яшовчи ёш мутахассис доимий равишда ишга қабул қилинди.БМТ томонидан амалга оширилаётган мазкур грант лойиҳанинг умумий қиймати 1,32 млрд сўмни ташкил этиб, лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг 5 та ҳудуди қамраб олинади. Наманган вилоятидан ташқари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида ҳам қуёш панеллари ўрнатилади.
https://sputniknews.uz/20210421/quyosh-pul-tejashda-yordam-beradi--18431606.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/03/18602333_246:0:1034:591_1920x0_80_0_0_4a356950f2045b55f6d67bd2f1a90ade.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, наманган, қуёш фотоэлектр станцияси
иқтисод, наманган, қуёш фотоэлектр станцияси
Наманганда 4 та кўп қаватли уй қуёш электр панеллари билан жиҳозланди
Уйчи туманидаги тўрт қаватли янги уйларга жами 192 та қуёш панеллари ўрнатилган.
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Наманганда тўртта кўп қаватли уйда жойлашган 96 та хонадонга умумий қуввати 58 киловатт бўлган қуёш панеллари ўрнатилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
хабар қилди.
Ушбу лойиҳа “Sun-Hightech” компанияси томонидан БМТнинг ПРООН/ГЭФ лойиҳаси ёрдамида Ўзбекистон Қурилиш вазирлиги билан биргаликда “Қишлоқ жойларда энергия тежамкор уй-жой қурилишини ривожлантиришга кўмаклашиш” дастури доирасида амалга оширилган.
Уйчи туманидаги тўрт қаватли янги уйларга жами 192 та қуёш панеллари ўрнатилган. Мазкур қуёш электр станциялари хонадонлардаги маиший техникалар, жумладан ёритиш чироқлари, телевизор, музлатгич, компьютер каби электр жиҳозларини марказий электр таъминотидан алоҳида, мустақил (автоном) равишда таъминлаш имконини беради.
Ушбу қуёш электр станцияларига узлуксиз равишда техник хизмат кўрсатиш мақсадида мазкур кўп қаватли уйларда яшовчи ёш мутахассис доимий равишда ишга қабул қилинди.
БМТ томонидан амалга оширилаётган мазкур грант лойиҳанинг умумий қиймати 1,32 млрд сўмни ташкил этиб, лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг 5 та ҳудуди қамраб олинади. Наманган вилоятидан ташқари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида ҳам қуёш панеллари ўрнатилади.