Тошкентда 1 гектар ерни 200 минг долларга олиб беришни ваъда қилганлар қўлга олинди

© Sputnik / Табылды КадырбековЖенщина в наручниках
Женщина в наручниках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2021
Oбуна бўлиш
Икки фуқаро Д.га 200 минг доллар эвазига Тошкент вилоятидаги 1 гектар ерни унинг номига расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилишган.
ТОШКЕНТ, 27 сен – Sputnik. Тошкентда фуқарога Тошкент вилоятидаги 1 гектар ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Департамент ҳамда ДХХнинг Юнусобод тумани бўлимлари тезкор тадбир ўтказган. Маълум қилинишича, С.У. ва Б.А.лар бошқа бир фуқаро Д.га 200 минг доллар эвазига Ўрмон хўжалиги тасарруфидаги 1 гектар ерни унинг номига расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилишган. Бунинг учун ваколатли танишларини ишга солишларини айтишган.
Строительство домов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2021
Ўттиз бир фуқарони имтиёзли уй олиб беришга ишонтирган фирибгарлар гуруҳи қўлга тушди
Улар олдиндан келишилган пулнинг 10 фоизи, яъни 20 минг долларни олган вақтларида ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0