https://sputniknews.uz/20210917/ottiz-bir-fuqaroni-imtiyozli-uy-olib-berishga-ishontirgan-firibgarlar-guruhi-qolga-tushdi-20532145.html
Ўттиз бир фуқарони имтиёзли уй олиб беришга ишонтирган фирибгарлар гуруҳи қўлга тушди
Ўттиз бир фуқарони имтиёзли уй олиб беришга ишонтирган фирибгарлар гуруҳи қўлга тушди
Sputnik Ўзбекистон
Жумладан, жиноий гуруҳ 31 нафар фуқаронинг 25 минг АҚШ доллари ва 291 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. 17.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-17T11:00+0500
2021-09-17T11:00+0500
2021-09-17T11:00+0500
ҳодисалар
фирибгарлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0c/18284436_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_a62f122e93b9e4c67af3dfdee8f24e2d.jpg
ТОШКЕНТ, 17 сен - Sputnik. Имтиёзли шартлар асосида фуқароларга хонадон олиб беришни ваъда қилган МЧЖ раҳбари ва бошқаларнинг кирдикорлари фош бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот-хизмати хабар бермоқда.Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, МЧЖ раҳбари У.Г., ёрдамчиси Р.Д. ва бошқалар турли хил тадбирлар ўтказиш йўли билан фуқароларнинг ишончини суиистеъмол қилиб, гўёки улар раҳбарлик қилаётган МЧЖ орқали кўп қаватли турар-жой биносини қуришда улушли иштирок этиш тўғрисида “фиктив” шартномалар тузиб, хонадонларни имтиёзли шартлар асосида олиб беришни ваъда қилгани аниқланган.Жумладан, жиноий гуруҳ 31 нафар фуқаронинг 25 минг АҚШ доллари ва 291 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
https://sputniknews.uz/20210609/zarar-53-mlrd-som-toshkentda-firibgarlar-ijaraga-olingan-mashinalarni-sotib-yubordi-19161368.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0c/18284436_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_5301c6ba976121f9f950cbcbdadb6196.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , фирибгарлик
Ўттиз бир фуқарони имтиёзли уй олиб беришга ишонтирган фирибгарлар гуруҳи қўлга тушди
Жумладан, жиноий гуруҳ 31 нафар фуқаронинг 25 минг АҚШ доллари ва 291 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
ТОШКЕНТ, 17 сен - Sputnik. Имтиёзли шартлар асосида фуқароларга хонадон олиб беришни ваъда қилган МЧЖ раҳбари ва бошқаларнинг кирдикорлари фош бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот-хизмати хабар бермоқда.
Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, МЧЖ раҳбари У.Г., ёрдамчиси Р.Д. ва бошқалар турли хил тадбирлар ўтказиш йўли билан фуқароларнинг ишончини суиистеъмол қилиб, гўёки улар раҳбарлик қилаётган МЧЖ орқали кўп қаватли турар-жой биносини қуришда улушли иштирок этиш тўғрисида “фиктив” шартномалар тузиб, хонадонларни имтиёзли шартлар асосида олиб беришни ваъда қилгани аниқланган.
Жумладан, жиноий гуруҳ 31 нафар фуқаронинг 25 минг АҚШ доллари ва 291 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.