https://sputniknews.uz/20210927/gvardeyskiy-gaidagi-holat-iibb-video-yuzasidan-bayonot-berdi-20666300.html
“Гвардейский ГАИдаги ҳолат”: ИИББ видео юзасидан баёнот берди
“Гвардейский ГАИдаги ҳолат”: ИИББ видео юзасидан баёнот берди
Sputnik Ўзбекистон
Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода пойтахтдаги ЙҲХБ туманлараро имтиҳон бўлинмаларидан бирида ҳосил бўлган навбат акс этган. 27.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-27T17:31+0500
2021-09-27T17:31+0500
2021-09-27T17:35+0500
жамият
тошкент
иибб
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/12/15812898_0:59:1038:643_1920x0_80_0_0_0caa726f7591331b0e35ff44206556f3.jpg
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Интернет тармоғида “Гвардейский ГАИдаги ҳолат” сарлавҳали видео тарқамоқда. Видеода Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ туманлараро имтиҳон бўлинмаларидан бирида ҳосил бўлган навбат акс этган.Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати мазкур факт бўйича қуйидагиларни маълум қилди.“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.10.2020 йилдаги 6079-сон ПФ “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора - тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.07.2021 йилдаги 431-сон “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида"ги Қарорига кўра юртимизда рақамли иқтисодиётни ҳар томонлама ривожлантириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларни жорий қилиш бўйича чоралар кўрилмоқда. Шу жумладан, 2021-йилнинг 14-сентябр куни маъмурий амалиёт тизимлари ва транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби устидан ишлар ўтказилди. Ишлар якунланмагани сабабли 17-сентябрдан 19-сентябрга қадар, ҳамда 24-сентябр ва 25-сентябр кунлари тизимнинг Ўзбекистон Республикаси ИИВ МваФРББ (Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси) ахборот базалари билан алмашиш сервери фаолиятида узилишлар кузатилди.Етказилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, - дейилган ИИББ баёнотида.
https://sputniknews.uz/20210927/toshkentda-1-gektar-erni-200-ming-dollarga-olib-berishni-vada-qilganlar-qolga-olindi-20660362.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/12/15812898_53:0:986:700_1920x0_80_0_0_078617f0af76be43432d0b619ff0fa02.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тошкент, иибб
“Гвардейский ГАИдаги ҳолат”: ИИББ видео юзасидан баёнот берди
17:31 27.09.2021 (янгиланди: 17:35 27.09.2021) Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода пойтахтдаги ЙҲХБ туманлараро имтиҳон бўлинмаларидан бирида ҳосил бўлган навбат акс этган.
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Интернет тармоғида “Гвардейский ГАИдаги ҳолат” сарлавҳали видео тарқамоқда. Видеода Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ туманлараро имтиҳон бўлинмаларидан бирида ҳосил бўлган навбат акс этган.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати мазкур факт бўйича қуйидагиларни маълум қилди.
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.10.2020 йилдаги 6079-сон ПФ “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора - тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.07.2021 йилдаги 431-сон “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида"ги Қарорига кўра юртимизда рақамли иқтисодиётни ҳар томонлама ривожлантириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларни жорий қилиш бўйича чоралар кўрилмоқда. Шу жумладан, 2021-йилнинг 14-сентябр куни маъмурий амалиёт тизимлари ва транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби устидан ишлар ўтказилди. Ишлар якунланмагани сабабли 17-сентябрдан 19-сентябрга қадар, ҳамда 24-сентябр ва 25-сентябр кунлари тизимнинг Ўзбекистон Республикаси ИИВ МваФРББ (Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси) ахборот базалари билан алмашиш сервери фаолиятида узилишлар кузатилди.
Етказилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, - дейилган
ИИББ баёнотида.