https://sputniknews.uz/20210923/ty-super-shirin-abdullaeva-20620097.html
“Ты Супер!” танловининг ярим финалига йўл олган Ширин Абдуллаеванинг дил розлари
“Ты Супер!” танловининг ярим финалига йўл олган Ширин Абдуллаеванинг дил розлари
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик Ширин Абдуллаева “Ты Супер!” шоусининг ярим финалига чиқди. Ширин ва унинг яқинлари Sputnik нашрига ўз ҳиссиётлари ва танловда иштирок этишдан... 23.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-23T11:51+0500
2021-09-23T11:51+0500
2021-09-23T11:51+0500
маданият
танлов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/13/20558966_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_0718e89b030a581b01ea6b9127e9da64.jpg
ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. 15 ёшли Ширин Абдуллаева Россиядаги “Ты Супер!” мусиқий танловида муваффақиятли чиқиш қилмоқда. У ўзининг қўшиқлари ва санъати билан ҳакамлару томошабинларни ром айлади. У ярим финалга чиққан ва ўз омадини синаб кўради.Ярим финалга саноқли кунлар қолди. Ширин эса ўз кучига ишонмоқда ва ғалаба қозонишига умид қилмоқда.“Мен шокда эдим! Лекин ҳакамлар ишончини оқлаганимдан хурсандман ва ярим финалда ҳам оқлайман”, - дейди Ширин Абдуллаева.У танловда Софья Гога ва Таня Мавродига мухлислик қилишини айтди, чунки улар унга қараганда маънавий жиҳатдан кучлироқ. Улар тақдирнинг қийинчиликларига дуч келишган.Шириннинг отаси Баҳодир Абдуллаев ўз қизининг муваффақиятига ишониши ва уни ҳар қандай ҳолатда қўллаб-қувватлашини маълум қилди.“Унинг туғма истеъдоди бор. У қўнғироқ қилганда ва унинг овозини эшитганимда кайфиятим кўтарилиб кетади”, - дейди Баҳодир Абдуллаев.Опаси ГулинурАбдуллаева эса Шириннинг финалга чиқишига умид қилмоқда: “У оқ кўнгилли қиз, Яратганнинг ўзи қўлласин”.Sputnik ҳам истеъдодли Шириннинг муваффақиятига ишонади ва унга зафарлар тилайди.
https://sputniknews.uz/20210919/orzuim--ozbekiston-shuhratini-olamga-yoyish-ty-super-ishtirokchisi-shirin-abdullaeva-20554910.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/13/20558966_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_1849cf168c21ea9fcb92670146a01fc2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, танлов
“Ты Супер!” танловининг ярим финалига йўл олган Ширин Абдуллаеванинг дил розлари
Ўзбекистонлик Ширин Абдуллаева “Ты Супер!” шоусининг ярим финалига чиқди. Ширин ва унинг яқинлари Sputnik нашрига ўз ҳиссиётлари ва танловда иштирок этишдан кутаётган нарсалари ҳақида сўзлаб беришди.
ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. 15 ёшли Ширин Абдуллаева Россиядаги “Ты Супер!” мусиқий танловида муваффақиятли чиқиш қилмоқда. У ўзининг қўшиқлари ва санъати билан ҳакамлару томошабинларни ром айлади. У ярим финалга чиққан ва ўз омадини синаб кўради.
Ярим финалга саноқли кунлар қолди. Ширин эса ўз кучига ишонмоқда ва ғалаба қозонишига умид қилмоқда.
“Мен шокда эдим! Лекин ҳакамлар ишончини оқлаганимдан хурсандман ва ярим финалда ҳам оқлайман”, - дейди Ширин Абдуллаева.
У танловда Софья Гога ва Таня Мавродига мухлислик қилишини айтди, чунки улар унга қараганда маънавий жиҳатдан кучлироқ. Улар тақдирнинг қийинчиликларига дуч келишган.
Шириннинг отаси Баҳодир Абдуллаев ўз қизининг муваффақиятига ишониши ва уни ҳар қандай ҳолатда қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
“Унинг туғма истеъдоди бор. У қўнғироқ қилганда ва унинг овозини эшитганимда кайфиятим кўтарилиб кетади”, - дейди Баҳодир Абдуллаев.
Опаси ГулинурАбдуллаева эса Шириннинг финалга чиқишига умид қилмоқда: “У оқ кўнгилли қиз, Яратганнинг ўзи қўлласин”.
Sputnik ҳам истеъдодли Шириннинг муваффақиятига ишонади ва унга зафарлар тилайди.