Орзуим – Ўзбекистон шуҳратини оламга ёйиш: “Ты супер!” иштирокчиси Ширин Абдуллаева

Oбуна бўлиш
“Ты супер!” мусиқий лойиҳасининг бешинчи, юбилей мавсумида Ўзбекистон шарафини 15 ёшли Ширин Абдуллаева ҳимоя қилади. У кўп фарзандли оиланинг кенжаси, ёшлигидан вокал, рақс ва спортга бўлган қизиқиши ўзгача.
Ширин уч ёшга тўлар-тўлмас қўшиқ куйлашни бошлаган, ҳозир эса ўзи қўшиқ ёзади, республика ва халқаро мусиқий танловларда қатнашади ҳам кинода суратга тушади.
“Иноқ катта оилам бор. Қизлардан энг кенжаси менман, менинг тўрт опам бор. Бу жуда ажойиб, улар мени қўллаб-қувватлашади, улардан ҳамиша маслаҳат сўраш мумкин”, - дейди Ширин.
Лойиҳада иштироки давомида у кўплаб дўстлар орттирган, ҳатто улардан бири Света Сабировадан совға ҳам олган. Оқ ўйинчоқ қуёнчасига Стасечка деб ном бермоқда.
Шириннинг азалий орзуси ўзининг жонажон ватани Ўзбекистоннинг номини халқаро майдонда донг таратиш.
Ширин Абдуллаеванинг чиқишини НТВ ва Sputnik “Ты супер” лойиҳасининг навбатдаги эфирида томоша қилишингиз мумкин. Танлов бугун Тошкент вақти билан соат 22:00 да эфирга узатилади ва уни бизнинг сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.
Танловнинг юбилей мавсумида Россиянинг турли бурчакларидан 50 нафардан зиёд болалар қатнашмоқда. Бундан ташқари, Беларусь, Молдова, Ўзбекистон вакиллари ўз кучларини синаб кўришмоқда.
Янгиликлар лентаси
0