Уханда олимлар 2018 йилда кўршапалакларга коронавирус юқтирмоқчи бўлишган-ОАВ

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишЛетучия мыш
Летучия мыш  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2021
Oбуна бўлиш
Ухан шаҳрида олимлар ғорларда яшовчи кўршапалакларга модификация қилинган коронавирусни юқтиришни режалаштиришган.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. 2018 йилда Хитойнинг Ухан шаҳрида (у ерда COVID-19нинг илк авж олиши қайд этилган) олимлар ғорларда яшовчи кўршапалакларга модификация қилинган коронавирусни юқтиришни режалаштиришган. Бу ҳақда Telegraph газетаси тадқиқотчилар томонидан ўрганилган ҳужжатларга асосланиб хабар қилди.
Газетада ёзилишича, олимлар COVID-19 тарқалиши ҳақидаги расмий хабарлардан камида 18 ой аввал бу лойиҳа учун 14 миллион доллар ажратилиши учун сўровнома юборишган.
Тахминларга кўра, уханлик олимлар одамларга юқадиган касалликлардан ҳимояланиш мақсадида кўршапалаклар яшаш жойларига модификацияланган коронавирусларини киритмоқчи бўлишган.
Концепция костюма от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.02.2020
“Кўршапалак одам”: коронавирусдан ҳимоя кийими дизайни тайёрланди - фото
Олимлар уларнинг терисига коронавирусларнинг "янги химера оқсилларини ўз ичига олган нанопарчаларни" киритмоқчи бўлишди.
Буни Юньнань провинцияси ғорларида амалга ошириш режалаштирилганди. Шунингдек, одамларга осонроқ юқадиган генетик жиҳатдан модификация қилинган химера вирусларни яратиш кўзда тутилган.
Бу тадқиқот маҳаллий аҳолини хавф остига қўйиши мумкинлиги сабабли олимларга бундай лойиҳани молиялаштириш рад этилди.
Ҳужжатларга кўра, британиялик ва америкалик эксперт Питер Дасзак, шунингдек, Ухан вирусология институтининг етакчи вирусологларидан бири Ши Чжэнли бундай тадқиқотда қатнашиши мумкин эди, деб ёзилган газетада.
Товарный поезд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2021
Хитойнинг Ухань шаҳридан Тошкентга биринчи юк поезди йўлга чиқди
Илгарироқ Хитой Ухан лабораториясида COVID-19 пайдо бўлгани ҳақидаги назарияларни бир неча бор рад этилган. Шунингдек, Хитой ҳукумати коронавирус инфекцияси эпидемияси ҳақидаги маълумотларни эълон қилиш борасида очиқ ва масъулиятли позицияни эгаллаганини бир неча бор таъкидлаган.
2019 йил 31 декабрида Хитой ҳукумати БССТга Хубей вилоятининг Ухан шаҳрида номаълум пневмония авж олгани тўғрисида хабар берди. Касаллик қўзғатувчиси COVID-19 дея ном берилган янги турдаги коронавирус эди. 11 март куни БССТ коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилди.
Март ойида БССТ коронавируснинг келиб чиқишини аниқлаш учун халқаро экспертлар гуруҳи Уханга ташрифидан сўнг тайёрланган ҳисоботини эълон қилди, унда вирус лабораториядан сирқиб чиқиб кетиши версиясини "эҳтимолдан жуда узоқ" деб аташди. Ҳисоботда айтилишича, коронавируснинг янги тури одамларга кўршапалаклардан бошқа ҳайвон орқали юқтирилган.
Янгиликлар лентаси
0