https://sputniknews.uz/20210805/xitoyning-uxan-shahridan-toshkentga-birinchi-yuk-poezdi-yolga-chiqdi-19966892.html
Хитойнинг Ухань шаҳридан Тошкентга биринчи юк поезди йўлга чиқди
Хитойнинг Ухань шаҳридан Тошкентга биринчи юк поезди йўлга чиқди
Sputnik Ўзбекистон
Поездда умумий оғирлиги 600 тоннадан ортиқ бўлган моллар ўрин олган. 05.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-05T18:24+0500
2021-08-05T18:24+0500
2021-10-20T16:23+0500
иқтисод
ҳамкорлик
хитой
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/14/20989342_0:269:2683:1778_1920x0_80_0_0_c6b7ba561ec416b5c733dc3dcd1e6ce5.jpg
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. 28 июль куни Хитойнинг Хубэй провинциясининг маъмурий маркази Ухань шаҳридан №75151 – сонли биринчи юк поезди Тошкентга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.Хитойнинг етакчи "Женьминь жибао" газетасининг электрон нашрига кўра, поезд Шинжон уйғур автоном райони Хоргос темир йўл постидан ўтади ва 12 кун ичида ўз манзилига етиб келади. "China Railway Modern Logistics Technology Co., Ltd" логистика компанияси ходимининг газета мухбирига айтишича, "Ушбу тўғридан-тўғри темир йўл лойиҳасининг ишга туширилиши Хитой ва Ўзбекистон ўртасида саноат моллари алмашинувини ошишига ва, шубҳасиз, траспорт харажатлари ва товарларни етказиб бериш билан боғлиқ вақтнинг қисқартиришига хизмат қилади".Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда "Хэбэй Гаои-Хоргос-Тошкент" йўналиши бўйича 50 та вагондан иборат биринчи халқаро юк поездининг қатнови йўлга қўйилган эди.
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/14/20989342_0:18:2683:2030_1920x0_80_0_0_0ac501a68791ad900787b4dacb559282.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ҳамкорлик, хитой
иқтисод, ҳамкорлик, хитой
Хитойнинг Ухань шаҳридан Тошкентга биринчи юк поезди йўлга чиқди
18:24 05.08.2021 (янгиланди: 16:23 20.10.2021) Поездда умумий оғирлиги 600 тоннадан ортиқ бўлган моллар ўрин олган.
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. 28 июль куни Хитойнинг Хубэй провинциясининг маъмурий маркази Ухань шаҳридан №75151 – сонли биринчи юк поезди Тошкентга жўнаб кетди, деб
хабар бермоқда "Дунё" АА.
Хитойнинг етакчи "Женьминь жибао" газетасининг электрон нашрига кўра, поезд Шинжон уйғур автоном райони Хоргос темир йўл постидан ўтади ва 12 кун ичида ўз манзилига етиб келади.
Поездда умумий оғирлиги 600 тоннадан ортиқ бўлган болалар аравачалари, пахта толасидан тайёрланган иплар, пойабзал буёқлари, маиший техника, кондиционерлар учун бутловчи қисмлар, мато ва бошқа истеъмол моллари ўрин олган.
"China Railway Modern Logistics Technology Co., Ltd" логистика компанияси ходимининг газета мухбирига айтишича, "Ушбу тўғридан-тўғри темир йўл лойиҳасининг ишга туширилиши Хитой ва Ўзбекистон ўртасида саноат моллари алмашинувини ошишига ва, шубҳасиз, траспорт харажатлари ва товарларни етказиб бериш билан боғлиқ вақтнинг қисқартиришига хизмат қилади".
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда "Хэбэй Гаои-Хоргос-Тошкент" йўналиши бўйича 50 та вагондан иборат биринчи халқаро юк поездининг қатнови йўлга қўйилган эди.