https://sputniknews.uz/20210922/qirqdan-ortiq-ozbekiston-kompaniyasi-tojikistonda-ishlab-chiqarishni-yolga-qoymoqchi-20608245.html
Қирқдан ортиқ Ўзбекистон компанияси Тожикистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
Қирқдан ортиқ Ўзбекистон компанияси Тожикистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Душанбеда бўлиб ўтадиган бизнес-форумда Ўзбекистон компаниялари иштирок этади. 22.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-22T16:45+0500
2021-09-22T16:45+0500
2021-09-22T16:45+0500
иқтисод
ўзбекистон
тожикистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/521/86/5218653_0:157:2997:1842_1920x0_80_0_0_b33e4d94a31dd75ff572ac95500cba6e.jpg
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Душанбеда бўлиб ўтадиган бизнес-форумда Ўзбекистондан 40 тадан ортиқ компания иштирок этади, деб хабар берди Тожикистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.Икки тадбирда ўзбекистонлик ишбилармонларнинг иштироки кутилмоқда.Душанбеда Made in Uzbekistan бизнес миссияси Тожикистон Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда ташкил этилади.23-24 сентябр кунлари Душанбеда бизнес-форум ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтади.Иқтисодиётнинг 14 тармоғи ўз ютуқларини намойиш этади. Ишлаб чиқарувчилар қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини намойиш қиладилар.Шунингдек, кўргазмада қурилиш материаллари, тўқимачилик ва кийим-кечак, чармдан ясалган аксессуарлар ва поябзал, ипак матолар ва буюмлар, электроника ва маиший техника, мебел, сантехника, заргарлик буюмлари ва бошқаларни кўриш мумкин.Бизнес-форум доирасида инвестицияларни жалб қилиш, қўшма корхоналар очиш, Тожикистонда ва эркин иқтисодий зоналарда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинади.
https://sputniknews.uz/20210921/tojikiston-hukumati-ozbekistonda-qurayotgan-bogchaning-ochilish-sanasi-malum-boldi-20581855.html
ўзбекистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/521/86/5218653_164:0:2831:2000_1920x0_80_0_0_c96256cf439f6a0fcc243ac3067cb03c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, тожикистон
иқтисод, ўзбекистон, тожикистон
Қирқдан ортиқ Ўзбекистон компанияси Тожикистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
Душанбеда бўлиб ўтадиган бизнес-форумда Ўзбекистон компаниялари иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Душанбеда бўлиб ўтадиган бизнес-форумда Ўзбекистондан 40 тадан ортиқ компания иштирок этади, деб хабар берди Тожикистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.
Икки тадбирда ўзбекистонлик ишбилармонларнинг иштироки кутилмоқда.
"Ўзбекистон делегацияси таркибида - тўқимачилик, чарм ва поябзал, озиқ–овқат маҳсулотлари, заргарлик буюмлари, фармацевтика, қурилиш ва мебел ишлаб чиқарувчи 40 дан ортиқ компания бўлади", - дейилади хабарда.
Душанбеда Made in Uzbekistan бизнес миссияси Тожикистон Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда ташкил этилади.
23-24 сентябр кунлари Душанбеда бизнес-форум ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтади.
Иқтисодиётнинг 14 тармоғи ўз ютуқларини намойиш этади. Ишлаб чиқарувчилар қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини намойиш қиладилар.
Шунингдек, кўргазмада қурилиш материаллари, тўқимачилик ва кийим-кечак, чармдан ясалган аксессуарлар ва поябзал, ипак матолар ва буюмлар, электроника ва маиший техника, мебел, сантехника, заргарлик буюмлари ва бошқаларни кўриш мумкин.
Бизнес-форум доирасида инвестицияларни жалб қилиш, қўшма корхоналар очиш, Тожикистонда ва эркин иқтисодий зоналарда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинади.