https://sputniknews.uz/20210921/tojikiston-hukumati-ozbekistonda-qurayotgan-bogchaning-ochilish-sanasi-malum-boldi-20581855.html
Тожикистон ҳукумати Ўзбекистонда қураётган боғчанинг очилиш санаси маълум бўлди
Тожикистон ҳукумати Ўзбекистонда қураётган боғчанинг очилиш санаси маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Болалар боғчасини қуриш ишлари Тожикистон ҳукумати маблағлари ҳисобига амалга оширилган 21.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-21T12:24+0500
2021-09-21T12:24+0500
2021-09-25T17:51+0500
сиёсат
ўзбекистон
тожикистон
эмомали раҳмон
боғчалар
ўзбек-тожик муносабатлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/06/15949306_0:320:3072:2048_1920x0_80_0_0_32683d8e07548a68e511637908205edb.jpg
ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. Тожикистон ҳукумати томонидан Ўзбекистонда барпо этилган болалар мактабгача таълим ташкилотининг тантанали очилиш маросими Фарғона вилояти Риштон туманида 24 сентябр куни бўлиб ўтади.Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар бермоқда."Тожикистон Республикаси президенти ташаббуси билан Фарғона вилояти Риштон тумани Уч ариқ МФЙ худудида замонавий лойиҳа асосида 2 қаватли қуввати 200 ўринга мўлжалланган “Капалак” номли мактабгача таълим ташкилоти қурилди. Янги очилган 63-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотига танлов асосида жами 53 нафар ходимлар қабул қилинган бўлиб, улардан 12 нафарини Олий маълумотли педагог ходимлар ташкил этади", - деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбирига МТВ вакили.Тожикистон ҳукумати Риштон туманида 200 нафар тарбияланувчи учун боғча қуриш мақсадида 1 миллион 400 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратган эди.Эслатиб ўтамиз, Риштон туманида боғча қуриш қарори Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил март ойида Тожикистонга амалга оширган давлат ташрифи давомида эришилган эди.Очилиш маросимида Тожикистон Республикаси Таълим ва фан вазири Имомзода Муҳаммадюсуф Саидали бошчилигидаги делегациянинг иштироки ҳам режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20200302/Namanganda-Uch-palavon-aykali-ayta-ochildi-13581417.html
ўзбекистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/06/15949306_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_dceea8ca4d077ba0bb224082036d3f78.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, тожикистон, эмомали раҳмон, боғчалар, ўзбек-тожик муносабатлари
сиёсат, ўзбекистон, тожикистон, эмомали раҳмон, боғчалар, ўзбек-тожик муносабатлари
Тожикистон ҳукумати Ўзбекистонда қураётган боғчанинг очилиш санаси маълум бўлди
12:24 21.09.2021 (янгиланди: 17:51 25.09.2021) Болалар боғчасини қуриш ишлари Тожикистон ҳукумати маблағлари ҳисобига амалга оширилган
ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. Тожикистон ҳукумати томонидан Ўзбекистонда барпо этилган болалар мактабгача таълим ташкилотининг тантанали очилиш маросими Фарғона вилояти Риштон туманида 24 сентябр куни бўлиб ўтади.
Бу ҳақда
Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар бермоқда.
"Тожикистон Республикаси президенти ташаббуси билан Фарғона вилояти Риштон тумани Уч ариқ МФЙ худудида замонавий лойиҳа асосида 2 қаватли қуввати 200 ўринга мўлжалланган “Капалак” номли мактабгача таълим ташкилоти қурилди. Янги очилган 63-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотига танлов асосида жами 53 нафар ходимлар қабул қилинган бўлиб, улардан 12 нафарини Олий маълумотли педагог ходимлар ташкил этади", - деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбирига МТВ вакили.
Тожикистон ҳукумати Риштон туманида 200 нафар тарбияланувчи учун боғча қуриш мақсадида 1 миллион 400 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратган эди.
Эслатиб ўтамиз, Риштон туманида боғча қуриш қарори Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил март ойида Тожикистонга амалга оширган давлат ташрифи давомида эришилган эди.
Очилиш маросимида Тожикистон Республикаси Таълим ва фан вазири Имомзода Муҳаммадюсуф Саидали бошчилигидаги делегациянинг иштироки ҳам режалаштирилган.