https://sputniknews.uz/20210922/avtomobilsiz-kun---ozbekistonda-vazirlar-ishga-piyoda-kelishmoqda-20599095.html
"Автомобилсиз кун" - Ўзбекистонда вазирлар бир кунга машинадан воз кечишди
"Автомобилсиз кун" - Ўзбекистонда вазирлар бир кунга машинадан воз кечишди
Sputnik Ўзбекистон
Ҳукумат қарори билан 2021 йилдан бошлаб 22 сентябрь республика бўйича "Автомобилсиз кун" сифатида эълон қилинган. Шу куни шахсий автомобилда ҳаракатланишдан... 22.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-22T10:34+0500
2021-09-22T10:34+0500
2023-04-05T15:48+0500
спорт
тошкент
автомобил
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/16/20598010_0:162:1228:853_1920x0_80_0_0_8974dd1af166acfa2e4cb5fb6830ea80.jpg
ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Ўзбекистонда эълон қилинган "Автомобилсиз кун" акцияси доирасида бугун, 22 сентябр куни қатор амалдорлар ишга пиёда ёки велосипедда боришди.Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори билан 22 сентябрь Ўзбекистонда "Автомобилсиз кун" деб эълон қилинган.Куни кеча, Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов “Халқаро автомобилсиз кун” муносабати билан давлат идоралари ва маҳаллий органлари раҳбарларини шахсий намуна кўрсатиб, ушбу акцияда фаол иштирок этишга чорлаган эди.Абдуҳакимов шу билан бирга, илм-фан, маданият ва спорт соҳалари ходимлари ҳамда ОАВ вакилларини, қолаверса барча ўзбекистонликларни шу куни оммавий тадбирларда фаол иштирок этишга ҳамда бир кун давомида автомобиль ўрнига велосипеддан фойдаланиш ёки пиёда ҳаракатланишга чорлаган эди."Автомобилсиз кун акцияси доирасида #сарфреэдай_узбекистан, #шахсийнамунакурсат, #автомобилсизбиркун хештегларидан фойдаланиб, янада кенг аҳолини қамраб олишни таклиф этаман. Зеро бу каби тадбирларни ўтказиш мамлакатимизда йўл харакати хафсизлигини янада такомиллаштириш, шаҳар аҳолиси ўртасида экологик маданият ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни мақсад қилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам ўз тавсияларида жисмоний фаолликни ошириш инфекцион, юрак-қон томир, саратон ва қандли диабет касалликлар профилактикасида муҳим ўрин тутишини таъкидлайди. Шундай экан, фикримча, айни дамда дунёда пандемия билан боғлиқ вазиятда бундай акциянинг ўтказилиши айни муддаодир”, - дейди Абдуҳакимов.Ўзбекистонда 22 сентябрь куни уюшмаган ёшларни велосипед, скейт ва самокатларда учиш мусобақалари ҳам бўлиб ўтмоқда.Мисол тариқасида, бугун Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлаб, ўз уйидан вазирликка қадар пиёда йўл босганини Фейсбукдаги саҳифасида жойлади.Маълум қилинишича, бугун соат 20:00 да пойтахтда "Тунги велосайр" фестивали ўтказилади. Велосайр Тошкентнинг Маҳтумқули ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмасидан бошланиб, "Янги Ўзбекистон" боғигача давом этади.Шундай қилиб, велосайр пайтида автомобиллар қатнови тўлиқ тўхтатилмайди.Ушбу тадбирда барча велоспорт ишқибозлари – профессионаллар ва ҳаваскорлар иштирок этишлари мумкин.
https://sputniknews.uz/20200604/zbekistonlik-velosipedchilar-atidan-rin-lazalar-14284109.html
https://sputniknews.uz/20180311/erkaklar-diqqatiga-volosport-juda-foydali-sport-7685932.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/16/20598010_80:0:1217:853_1920x0_80_0_0_e2aad28fdd00635a6ad1bd9b06955f08.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, тошкент, автомобил
спорт, тошкент, автомобил
"Автомобилсиз кун" - Ўзбекистонда вазирлар бир кунга машинадан воз кечишди
10:34 22.09.2021 (янгиланди: 15:48 05.04.2023) Ҳукумат қарори билан 2021 йилдан бошлаб 22 сентябрь республика бўйича "Автомобилсиз кун" сифатида эълон қилинган. Шу куни шахсий автомобилда ҳаракатланишдан ихтиёрий равишда воз кечиш тавсия этилади
ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Ўзбекистонда эълон қилинган "Автомобилсиз кун" акцияси доирасида бугун, 22 сентябр куни қатор амалдорлар ишга пиёда ёки велосипедда боришди.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори билан 22 сентябрь Ўзбекистонда "Автомобилсиз кун" деб эълон қилинган.
Куни кеча, Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов “Халқаро автомобилсиз кун” муносабати билан давлат идоралари ва маҳаллий органлари раҳбарларини шахсий намуна кўрсатиб, ушбу акцияда фаол иштирок этишга чорлаган эди.
Абдуҳакимов шу билан бирга, илм-фан, маданият ва спорт соҳалари ходимлари ҳамда ОАВ вакилларини, қолаверса барча ўзбекистонликларни шу куни оммавий тадбирларда фаол иштирок этишга ҳамда бир кун давомида автомобиль ўрнига велосипеддан фойдаланиш ёки пиёда ҳаракатланишга чорлаган эди.
"Автомобилсиз кун акцияси доирасида #сарфреэдай_узбекистан, #шахсийнамунакурсат, #автомобилсизбиркун хештегларидан фойдаланиб, янада кенг аҳолини қамраб олишни таклиф этаман. Зеро бу каби тадбирларни ўтказиш мамлакатимизда йўл харакати хафсизлигини янада такомиллаштириш, шаҳар аҳолиси ўртасида экологик маданият ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни мақсад қилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам ўз тавсияларида жисмоний фаолликни ошириш инфекцион, юрак-қон томир, саратон ва қандли диабет касалликлар профилактикасида муҳим ўрин тутишини таъкидлайди. Шундай экан, фикримча, айни дамда дунёда пандемия билан боғлиқ вазиятда бундай акциянинг ўтказилиши айни муддаодир”, - дейди Абдуҳакимов.
Ўзбекистонда 22 сентябрь куни уюшмаган ёшларни велосипед, скейт ва самокатларда учиш мусобақалари ҳам бўлиб ўтмоқда.
Мисол тариқасида, бугун Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлаб, ўз уйидан вазирликка қадар пиёда йўл босганини Фейсбукдаги саҳифасида
жойлади.
Маълум қилинишича, бугун соат 20:00 да пойтахтда "Тунги велосайр" фестивали ўтказилади. Велосайр Тошкентнинг Маҳтумқули ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмасидан бошланиб, "Янги Ўзбекистон" боғигача давом этади.
Шундай қилиб, велосайр пайтида автомобиллар қатнови тўлиқ тўхтатилмайди.
Ушбу тадбирда барча велоспорт ишқибозлари – профессионаллар ва ҳаваскорлар иштирок
этишлари мумкин.