https://sputniknews.uz/20210921/prokuror-mib-rahbari-bojxona-inspektori-qator-amaldorlar-pora-bilan-qolga-tushdi-20580204.html
Прокурор, МИБ раҳбари, божхона инспектори: қатор амалдорлар пора билан қўлга тушди
Прокурор, МИБ раҳбари, божхона инспектори: қатор амалдорлар пора билан қўлга тушди
Sputnik Ўзбекистон
Жиззах, Самарқанд, Наманган ва Бухоро вилоятларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қатор ходимлари пора билан ушланди. 21.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-21T11:23+0500
2021-09-21T11:23+0500
2021-09-21T11:25+0500
ҳодисалар
пора
давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/13/20553322_26:0:1276:703_1920x0_80_0_0_e6a71fe843dd57d5c3e52b1ef16d2ac7.jpg
ТОШКЕНТ, 21 сен – Sputnik. Давлат хавфсизлик хизмати қатор ҳудудларда порахўрлик ва фирибгарликнинг олди олингани ҳақида хабар қилди.Жиззах вилоятидаги туманлардан бирининг прокурори таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари билан шуғулланувчи корхона ходимларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида қурилиш фирмаси раҳбаридан 2000 доллар талаб қилган.Бунинг эвазига прокурор тадбиркорга қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлламаслик ва мазкур фирмада аниқланган камомад миқдорини камайтириб кўрсатишни ваъда қилган. У 1200 доллар аванс тариқасида олган.Кейин туман прокурори хизмат хонасида қолган 800 долларни олаётган пайтда қўлга олинган.ДХХ хабарига кўра, Самарқанд вилоятида туман прокурори ўринбосарларидан бири маҳаллий фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан суд томонидан тайинланган 3 йил озодликни чеклаш жазосини бошқа оғирроқ жазо турига ўзгартириш учун протест киритган. Кейин суднинг апелляция босқичида ҳукмни ўз кучида қолдириш эвазига 10 минг доллар талаб қилган.Ўтказилган тезкор тадбирда прокурор ўринбосарининг топшириғи билан унинг воситачиси сўралган пулни олган вақтида ушланди. Прокурор ўринбосарининг алоқадорлиги воситачиси берган кўрсатма асосида ўтказилган тадбирда ашёвий далиллар билан исботланган.Наманган вилоятида туман Мажбурий ижро бўлими раҳбари фуқаронинг Қирғизистон университетидаги ўқишини Андижон тиббиёт университетига вазирликдаги танишлари орқали кўчириб бериш учун 700 доллар талаб қилган ва 300 доллар ва 1,05 млн сўмни олади. У пулнинг қолган қисмини олган вақтида ушланган.Бухоро вилоятидаги “Қоракўл” ташқи иқтисодий фаолият божхона постининг катта инспектори хорижий тадбиркорнинг Туркманистон ҳудудидан келадиган юк вагонларини божхона тўловларини кам тўлайдиган деб кўрсатиш ва кунли омборхона тўловлари тўланмайдиган ҳолда декларация расмийлаштириб бериш эвазига ундан 800 доллар талаб қилади.Ўтказилган тезкор тадбирда божхоначи қолган пулдан 400 долларни олган вақтда ушланган.Мазкур шахсларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш очилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
https://sputniknews.uz/20210804/pora-berishga-majbur-boldim-endi-maxsus-dasturiy-taminotga-shikoyat-qilish-mumkin-19949929.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/13/20553322_182:0:1119:703_1920x0_80_0_0_b978f20ace4288441a724dfcd79ac254.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , пора, давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
ҳодисалар , пора, давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
Прокурор, МИБ раҳбари, божхона инспектори: қатор амалдорлар пора билан қўлга тушди
11:23 21.09.2021 (янгиланди: 11:25 21.09.2021) Жиззах, Самарқанд, Наманган ва Бухоро вилоятларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қатор ходимлари пора билан ушланди.
ТОШКЕНТ, 21 сен – Sputnik. Давлат хавфсизлик хизмати қатор ҳудудларда порахўрлик ва фирибгарликнинг олди олингани ҳақида хабар қилди.
Жиззах вилоятидаги туманлардан бирининг прокурори таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари билан шуғулланувчи корхона ходимларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида қурилиш фирмаси раҳбаридан 2000 доллар талаб қилган.
Бунинг эвазига прокурор тадбиркорга қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлламаслик ва мазкур фирмада аниқланган камомад миқдорини камайтириб кўрсатишни ваъда қилган. У 1200 доллар аванс тариқасида олган.
Кейин туман прокурори хизмат хонасида қолган 800 долларни олаётган пайтда қўлга олинган.
ДХХ хабарига кўра, Самарқанд вилоятида туман прокурори ўринбосарларидан бири маҳаллий фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан суд томонидан тайинланган 3 йил озодликни чеклаш жазосини бошқа оғирроқ жазо турига ўзгартириш учун протест киритган. Кейин суднинг апелляция босқичида ҳукмни ўз кучида қолдириш эвазига 10 минг доллар талаб қилган.
Ўтказилган тезкор тадбирда прокурор ўринбосарининг топшириғи билан унинг воситачиси сўралган пулни олган вақтида ушланди. Прокурор ўринбосарининг алоқадорлиги воситачиси берган кўрсатма асосида ўтказилган тадбирда ашёвий далиллар билан исботланган.
Наманган вилоятида туман Мажбурий ижро бўлими раҳбари фуқаронинг Қирғизистон университетидаги ўқишини Андижон тиббиёт университетига вазирликдаги танишлари орқали кўчириб бериш учун 700 доллар талаб қилган ва 300 доллар ва 1,05 млн сўмни олади. У пулнинг қолган қисмини олган вақтида ушланган.
Бухоро вилоятидаги “Қоракўл” ташқи иқтисодий фаолият божхона постининг катта инспектори хорижий тадбиркорнинг Туркманистон ҳудудидан келадиган юк вагонларини божхона тўловларини кам тўлайдиган деб кўрсатиш ва кунли омборхона тўловлари тўланмайдиган ҳолда декларация расмийлаштириб бериш эвазига ундан 800 доллар талаб қилади.
Ўтказилган тезкор тадбирда божхоначи қолган пулдан 400 долларни олган вақтда ушланган.
Мазкур шахсларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш очилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.