https://sputniknews.uz/20210804/pora-berishga-majbur-boldim-endi-maxsus-dasturiy-taminotga-shikoyat-qilish-mumkin-19949929.html
“Пора беришга мажбур бўлдим”: энди махсус дастурий таъминотга шикоят қилиш мумкин
“Пора беришга мажбур бўлдим”: энди махсус дастурий таъминотга шикоят қилиш мумкин
Sputnik Ўзбекистон
eanticor.uz дастури тест режимида ишга туширилган бўлиб, унда корррупция ҳолатлари ҳақидаги мурожаатларни йўллаш мумкин. 04.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-04T18:10+0500
2021-08-04T18:10+0500
2021-08-04T18:10+0500
жамият
коррупция
пора
коррупцияга қарши курашиш агентлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Ўзбекистонда коррупция ҳолатлари ҳақида Коррупцияга қарши курашиш агентлигига хабар қилиш имконини берувчи махсус дастурий таъминот ишга туширилди.eanticor.uz дастури тест режимида ишга туширилган бўлиб, унда корррупция ҳолатлари ҳақидаги мурожаатларни тўртта шаклда, яъни:Агентлик eanticor.uz орқали берилаётган коррупция ҳолатлари ҳақидаги мурожаатларни белгиланган тартибда кўриб чиқиши билан бир қаторда берилган мурожаатлар асосида соҳалардаги коррупцион ҳолатларни таҳлил қилади. Ўтказиладиган таҳлил натижаларига кўра коррупцияга имкон яратаётган омилларни бартараф этиш чоралари кўрилади.Жумладан, коррупцияга йўл очиб бераётган нормаларни ўзгартириш, бекор қилиш ёки қонунчиликка тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади ва уларни амалга ошириш чоралари кўрилади.Шунингдек, дастурий таъминоти орқали фуқароларнинг коррупцияга оид мурожаатлари асосида вазирлик, идоралар, вилоят ва туманларнинг статистик рейтингини кузатиб бориш имконияти яратилди.Бунда тегишли идоралар мутасаддилари рейтингдан тегишли хулосаларни чиқарган ҳолда коррупцияга сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш чораларини кўриши мақсадга мувофиқ бўлади.
https://sputniknews.uz/20210707/ozbekistonda-poraxorlarning-ochiq-elektron-reestri-yuritiladi-19570043.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, коррупция, пора, коррупцияга қарши курашиш агентлиги
жамият, коррупция, пора, коррупцияга қарши курашиш агентлиги
“Пора беришга мажбур бўлдим”: энди махсус дастурий таъминотга шикоят қилиш мумкин
eanticor.uz дастури тест режимида ишга туширилган бўлиб, унда корррупция ҳолатлари ҳақидаги мурожаатларни йўллаш мумкин.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Ўзбекистонда коррупция ҳолатлари ҳақида Коррупцияга қарши курашиш агентлигига хабар қилиш имконини берувчи махсус дастурий таъминот
ишга туширилди. eanticor.uz дастури тест режимида ишга туширилган бўлиб, унда корррупция ҳолатлари ҳақидаги мурожаатларни тўртта шаклда, яъни:
“Коррупцияга дуч келдим ва пора беришга мажбур бўлдим”;
“Коррупцияга дуч келдим ва пора бермадим”;
“Пора билан боғлиқ бўлмаган коррупцияга дуч келдим”;
“Ҳалол ишлайдиган давлат хизматчисини учратдим” каби мавзуларда юбориш мумкин.
Агентлик
eanticor.uz орқали берилаётган коррупция ҳолатлари ҳақидаги мурожаатларни белгиланган тартибда кўриб чиқиши билан бир қаторда берилган мурожаатлар асосида соҳалардаги коррупцион ҳолатларни таҳлил қилади. Ўтказиладиган таҳлил натижаларига кўра коррупцияга имкон яратаётган омилларни бартараф этиш чоралари кўрилади.
Жумладан, коррупцияга йўл очиб бераётган нормаларни ўзгартириш, бекор қилиш ёки қонунчиликка тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади ва уларни амалга ошириш чоралари кўрилади.
Шунингдек, дастурий таъминоти орқали фуқароларнинг коррупцияга оид мурожаатлари асосида вазирлик, идоралар, вилоят ва туманларнинг статистик рейтингини кузатиб бориш имконияти яратилди.
Бунда тегишли идоралар мутасаддилари рейтингдан тегишли хулосаларни чиқарган ҳолда коррупцияга сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш чораларини кўриши мақсадга мувофиқ бўлади.