https://sputniknews.uz/20210921/patrushev-aqshning-dunyo-boylab-biolaboratoriyalari-millionlab-insonlar-hayotiga-xavf-solmoqda-20585449.html
Патрушев: АҚШнинг дунё бўйлаб биолабораториялари миллионлаб инсонлар ҳаётига хавф солмоқда
Патрушев: АҚШнинг дунё бўйлаб биолабораториялари миллионлаб инсонлар ҳаётига хавф солмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Патрушев американинг бутун дунё бўйлаб ташкил этилган биолабораториялари ҳақида гапирди 21.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-21T14:56+0500
2021-09-21T14:56+0500
2021-09-21T14:56+0500
дунёда
ақш
вирус
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/543/89/5438944_359:130:2877:1546_1920x0_80_0_0_b3eaa8b7cf02f73f7d694b13b7de6743.jpg
ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. АҚШнинг дунё бўйлаб жойлашган биологик лабораториялари ўнлаб миллион одамлар ҳаётларига хавф солади, деб баёнот қилди РФ Хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Патрушев. РИА Новости хабари асосида."Инсон ҳуқуқлари нима дегани? Эркинлик, ҳаёт муҳофазаси, соғлиқ, қонун ва суд олдида тенглик, шахс шаъни ва кўплаб бошқа нарсалар. Ғарб инсон ҳуқуқлари ҳақида қайғурмоқда, аслида эса уларни оммавий тартибда бузади. Мисол учун, Вашингтон томонидан бутун дунё бўйлаб ташкил этилаётган биологик лабораториялар ўнлаб миллион инсонлар саломатлигига таҳдид солмоқда ва бу билан улар ҳуқуқини поймол этмоқда", - деди Патрушев.Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг ўзида бошқача фикрлаш таъқиб қилинади, кўплаб одамлар нормал тиббий хизмат олиш ҳуқуқидан маҳрум, суд ва полициячилар адолатли қарорни ҳамма ирқ ва миллат вакилларига нисбатан чиқаравермайди."Худди шунга ўхшаш воқеа Европада рўй бермоқда. Болтиқбўйида, масалан, русийзабон аҳолига нисбатан ҳақиқий апартеид сиёсати ўтказилади. Одамлар йиллар давомида фуқароликсиз яшашади, яъни ҳуқуқ майдонидан ташқарида, улар томонидан рус тилининг қўлланилиши эса ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Украинада ҳукумат рус тили ва туб халқлар тўғрисида дискриминацияловчи қонунларни қабул қилмоқда, АҚШ ва Европада эса буни гўёки пайқашмаяпти, ёки хаспўшлашмоқда", - дея таъкидлади Патрушев.Жорий йил апрел ойида Патрушев "Коммерсант" нашрига берган интервьюсида дунёда, айниқса, Россия ва Хитой чегараларида америка назоратида бўлган янги биолабораториялар "хамиртурушда кўпчигандай" болалаб кетаётгани ҳақида гапирган эди. "У ерда биологик қурол ишлаб чиқилмоқда, дейиш учун жиддий асослар бор", деган эди Патрушев.Май ойида РФ Хавфсизлик кенгаши котибининг биринчи ўринбосари Юрий Аверьянов РИА Новостига берган интервьюсида Россия чегаралари яқинида жойлашган АҚШ ва НАТО лабораторияларидаги ҳалокатли микроблар "гўёки кутилмаганда" табиатга чиқиб кетиб, Россия ҳудудида ва унга чегарадош мамлакатларда одамларни оммавий ҳалок қилиши мумкинлиги ҳақида таъкидлаган эди.Аверьяновнинг айтишича, АҚШ кўплаб давлатлар учун индивидуал, биринчи галда ҳарбий мазмунга эга бўлган биологик тадқиқот режаларини ишлаб чиқмоқда, ва уларни бажарилишини тинчликпарварлик дея кўрсатилувчи ҳамкорлик дастурлари орқали тиқиштирмоқда.
https://sputniknews.uz/20210622/ozbekistonda-biologik-qurol-ishlab-chiqarishga-moljallangan-laboratoriyalar-yoq--tiv--19350480.html
https://sputniknews.uz/20210518/aqsh-biolaboratoriyalari-xavfli-covid-viruslar-nimaga-qodirligini-korsatdi-onischenko-18783640.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/543/89/5438944_295:32:2877:1969_1920x0_80_0_0_33090f48e03d1bcd06cf8f63fc89a177.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ақш, вирус
Патрушев: АҚШнинг дунё бўйлаб биолабораториялари миллионлаб инсонлар ҳаётига хавф солмоқда
Патрушев американинг бутун дунё бўйлаб ташкил этилган биолабораториялари ҳақида гапирди
ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. АҚШнинг дунё бўйлаб жойлашган биологик лабораториялари ўнлаб миллион одамлар ҳаётларига хавф солади, деб баёнот қилди РФ Хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Патрушев.
РИА Новости хабари асосида.
"Инсон ҳуқуқлари нима дегани? Эркинлик, ҳаёт муҳофазаси, соғлиқ, қонун ва суд олдида тенглик, шахс шаъни ва кўплаб бошқа нарсалар. Ғарб инсон ҳуқуқлари ҳақида қайғурмоқда, аслида эса уларни оммавий тартибда бузади. Мисол учун, Вашингтон томонидан бутун дунё бўйлаб ташкил этилаётган биологик лабораториялар ўнлаб миллион инсонлар саломатлигига таҳдид солмоқда ва бу билан улар ҳуқуқини поймол этмоқда", - деди Патрушев.
Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг ўзида бошқача фикрлаш таъқиб қилинади, кўплаб одамлар нормал тиббий хизмат олиш ҳуқуқидан маҳрум, суд ва полициячилар адолатли қарорни ҳамма ирқ ва миллат вакилларига нисбатан чиқаравермайди.
"Худди шунга ўхшаш воқеа Европада рўй бермоқда. Болтиқбўйида, масалан, русийзабон аҳолига нисбатан ҳақиқий апартеид сиёсати ўтказилади. Одамлар йиллар давомида фуқароликсиз яшашади, яъни ҳуқуқ майдонидан ташқарида, улар томонидан рус тилининг қўлланилиши эса ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Украинада ҳукумат рус тили ва туб халқлар тўғрисида дискриминацияловчи қонунларни қабул қилмоқда, АҚШ ва Европада эса буни гўёки пайқашмаяпти, ёки хаспўшлашмоқда", - дея таъкидлади Патрушев.
Жорий йил апрел ойида Патрушев "Коммерсант" нашрига берган интервьюсида дунёда, айниқса, Россия ва Хитой чегараларида америка назоратида бўлган янги биолабораториялар "хамиртурушда кўпчигандай" болалаб кетаётгани ҳақида гапирган эди. "У ерда биологик қурол ишлаб чиқилмоқда, дейиш учун жиддий асослар бор", деган эди Патрушев.
Май ойида РФ Хавфсизлик кенгаши котибининг биринчи ўринбосари Юрий Аверьянов РИА Новостига берган интервьюсида Россия чегаралари яқинида жойлашган АҚШ ва НАТО лабораторияларидаги ҳалокатли микроблар "гўёки кутилмаганда" табиатга чиқиб кетиб, Россия ҳудудида ва унга чегарадош мамлакатларда одамларни оммавий ҳалок қилиши мумкинлиги ҳақида таъкидлаган эди.
Аверьяновнинг айтишича, АҚШ кўплаб давлатлар учун индивидуал, биринчи галда ҳарбий мазмунга эга бўлган биологик тадқиқот режаларини ишлаб чиқмоқда, ва уларни бажарилишини тинчликпарварлик дея кўрсатилувчи ҳамкорлик дастурлари орқали тиқиштирмоқда.