https://sputniknews.uz/20210622/ozbekistonda-biologik-qurol-ishlab-chiqarishga-moljallangan-laboratoriyalar-yoq--tiv--19350480.html
Ўзбекистонда биологик қурол ишлаб чиқаришга мўлжалланган лабораториялар йўқ – ТИВ
Ўзбекистонда биологик қурол ишлаб чиқаришга мўлжалланган лабораториялар йўқ – ТИВ
Sputnik Ўзбекистон
Бир қатор ОАВда Ўзбекистондаги мавжуд лабораторияларнинг гўёки биологик қурол ишлаб чиқаришга мўлжалланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. 22.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-22T12:15+0500
2021-06-22T12:15+0500
2021-06-22T12:15+0500
сиёсат
ўзбекистон
ўзбекистон тив
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/905/17/9051738_0:47:1200:722_1920x0_80_0_0_79a065a0391c4fc7ab27dbef5ef5d174.jpg
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ОАВларда тарқалаётган республиканинг Ғарб давлатлари билан биохавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлиги гўёки қўшни давлатлар учун хавф туғдираётгани тўғрисидаги баёнотларга муносабат билдирди. Таъкидланишича, Ўзбекистонга нисбатан билдирилган ҳар қандай асоссиз баёнотлар икки томонлама муносабатларда муайян кескинликни келтириб чиқаради. Вазирлик бу, энг муҳими, ўзаро ишончга асосланган давлатлараро мулоқотга зарар етказади деб ҳисоблайди.
https://sputniknews.uz/20210520/ozbekistonda-aqsh-biologik-laboratoriyalari-bolmagan-va-bolmaydi-madaminov-18827360.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/905/17/9051738_88:0:1112:768_1920x0_80_0_0_6d862ace83d977975f34f781b3f20c5a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, ўзбекистон тив
сиёсат, ўзбекистон, ўзбекистон тив
Ўзбекистонда биологик қурол ишлаб чиқаришга мўлжалланган лабораториялар йўқ – ТИВ
Бир қатор ОАВда Ўзбекистондаги мавжуд лабораторияларнинг гўёки биологик қурол ишлаб чиқаришга мўлжалланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ОАВларда тарқалаётган республиканинг Ғарб давлатлари билан биохавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлиги гўёки қўшни давлатлар учун хавф туғдираётгани тўғрисидаги баёнотларга муносабат билдирди.
<...> Ўзбекистондаги мавжуд лабораторияларнинг гўёки биологик қурол ишлаб чиқаришга мўлжалланганлиги тўғрисида тарқалаётган маълумотларнинг мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслигига эътибор қаратамиз. Шуни таъкидлаш керакки, ушбу лабораториялар фақат диагностик тадқиқотлар ўтказиш ва тинчлик мақсадларидагина фойдаланиш учун мўлжалланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Бактериологик ва токсик қурол-яроғларни тақиқлаш тўғрисидаги Конвенция иштирокчиси сифатида биологик қурол-яроқларни ишлаб чиқариш ва тўплашнинг тақиқланишини таъминлайди”, - дейилган расмий баёнотда.
Таъкидланишича, Ўзбекистонга нисбатан билдирилган ҳар қандай асоссиз баёнотлар икки томонлама муносабатларда муайян кескинликни келтириб чиқаради.
Вазирлик бу, энг муҳими, ўзаро ишончга асосланган давлатлараро мулоқотга зарар етказади деб ҳисоблайди.