Фарҳод Арзиев: Ўзбекистон ва Россия иқтисодий муносабатлари мислсиз ўсди

© Sputnik / Дильшода РахматоваПервый заместитель министра иностранных дел Узбекистана Фарход Арзиев
Первый заместитель министра иностранных дел Узбекистана Фарход Арзиев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2021
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, сўнгги 4 йилда Россия капитали иштирокидаги корхоналар 915 тадан салкам 3 мингтага етган.
ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Тошкентда ўз ишини бошлаган “Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг янги тарихий бочқичидаги тараққиёт ва хавфсизлик таҳдидлари” конференциясида икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш истиқболлари ҳақида фикрлар билдирилмоқда. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев икки мамлакат иқтисодий муносабатлари мислсиз ўсганини қайд этди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Унинг таъкидлашича, икки мамлакат учун энг долзарб масалаларда фикр алмашиладиган мазкур платформада тегишли баҳолар берилади, тавсиялар ишлаб чиқилади. Кейинги бир неча ойда минтақадаги вазият кескин ўзгарганини инобатга оладиган бўлсак, россиялик экспертларнинг фикр ва ёндашувлари янада долзарб аҳамият касб этади.
Трансчегаравий таҳдидлар, халқаро терроризм ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашни муҳокама қилиш ҳам кун тартибидан ўрин олган.
“Иқтисодий муносабатлар ҳақида гапирадиган бўлсак, мислсиз ўсишни кўриш мумкин, сўнгги 4 йилда Россия капитали иштирокидаги корхоналар 915 тадан салкам 3 мингтага етди. Биргина ўтган йили пандемия шароитларига қарамасдан, 240 та янг корхона ишга туширилди”, - деди Арзиев.
Арзиев Афғонистон йўналишида ҳақида гапирганда, ушбу мамлакатда давлат бошқаруви тизимини мустаҳкамлаш, терроризмнинг авж олишига йўл қўймаслик, иқтисодни ривожлантириш масалаларида Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги талаб этилишини таъкидлади.
Ближневосточная конференция клуба Валдай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2021
"Валдай" клуби ва СМИТ экспертлари Тошкентда нималарни муҳокама қилиши маълум бўлди
Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев хавфсизликнинг биринчи омили тараққиёт ва иқтисодий юксалиш эканига эътибор қаратди.
“Шу сабабли бугунги анжуманда бу икки мавзу уйғун ҳолда кўриб чиқилмоқда. Албатта, Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида муҳим ўрин тутади. Ҳаттоки Ўзбекистон қай тарафга ривожланса, Марказий Осиё ҳам шу тарафга ривожланади дейилади. Ўзбекистоннинг ривожи эса Россия билан чамбарчас боғлиқ. Тарихга қарасак, ўз вақтида Бухоро амирлигининг Россия билан савдо кўрсаткичлари қолган барча давлатларнинг умумий кўрсаткичига солиштирганда, икки баравар кўп бўлган. Демак, Россия бу минтақада ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий, ҳам маданий жиҳатлардан ўта чуқур илдизларга эга. Ва бугунги тараққиёт ҳақида гапирганда ана шу тажрибани, пойдеворни назарда тутамиз. "Валдай" клуби билан биргаликда, нафақат тарихий илдизларимизни, балки келажакдаги ишларимизни ҳам таҳлил қиламиз”, - деди Сафоев.
Содиқ Сафоевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифи чоғида имзоланган ҳужжатлар, айниқса минтақалараро ҳамкорликка оид келишув бугун алоқаларнинг энг муҳим бўғинларидан бири бўлиб қолмоқда. Сабаби, илгари бундай тажриба йўқ эди, ваҳоланки, бу ташаббус қандай яхши самара бераётганини бугун ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда.
Анжуманда экспертлар мавжуд ҳамкорлик алоқаларини янада чуқурлаштириш имкониятларини таҳлил қилиш борасида ҳам, келажакка мўлжалланган режаларни самарали амалга ошириш чоралари юзасидан ҳам фикр алмашмоқдалар.
Флаги России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2021
Ўзбекистон ва Россия савдо айланмаси ҳажмини 10 млрд долларга етказмоқчи
Янгиликлар лентаси
0