Ўзбекистон ва Россия савдо айланмаси ҳажмини 10 млрд долларга етказмоқчи

© Sputnik / Михаил КлиментьевФлаги России и Узбекистана
Флаги России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Россияга ташриф буюриб, икки томонлама ҳамкорликни янада кучайтириш масалаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия келажакда савдо айланмаси ҳажмини 10 млрд долларга етказишга тайёр. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Алексей Оверчук билан учрашуви давомида маълум қилинди.
Учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий, саноат, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг муҳим масалалари юзасидан фикр алмашилди. Икки томонлама муносабатлар ривожланишининг юқори динамикаси ва икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик изчил мустаҳкамланаётганлиги таъкидланди.
Флаги стран-участниц ЕАЭС и государств-наблюдателей при союзе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2021
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистон ЕОИИ билан инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр
Учрашув давомида пандемия ва ковиддан кейинги даврда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг интенсивлиги қайд этилди. Жумладан, Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши, видеоконференция шаклида икки томонлама музокаралар ҳамда турли даражадаги бир қатор ўзаро ташрифлар ташкил этилган.
Учрашув чоғида савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш борасида биргаликда олиб борилаётган ишларнинг истиқболлари ва жорий ҳолати кўриб чиқилди.
“Томонлар яқин келажакда икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси ҳажмини 10 млрд долларга етказиш мақсадида уни ошириш бўйича биргаликда амалий чора-тадбирларни кўришга содиқлигини билдирдилар”, - дейилган хабарда.
Шу нуқтаи назардан икки мамлакат божхона органларининг икки давлат ҳудудлари орқали юк ташишни амалга оширишда божхона тартибини соддалаштиришга қаратилган муваффақиятли ҳамкорлиги қайд этилди.
Келишилган лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишни жадаллаштириш мақсадида икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари даражасида яқин ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон-Россия кўп қиррали муносабатларини янада чуқурлаштириш ва ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга оид қатор келишувларга эришилди.
Янгиликлар лентаси
0