https://sputniknews.uz/20210916/mirziyoev-eron-prezidenti-bilan-uchrashuv-otkazdi-20526104.html
Мирзиёев Эрон президенти билан учрашув ўтказди
Мирзиёев Эрон президенти билан учрашув ўтказди
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Эрон президенти билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш йўлларини муҳокама қилди. 16.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-16T17:38+0500
2021-09-16T17:38+0500
2021-09-16T17:38+0500
сиёсат
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
эрон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/10/20526062_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_4d2b093c0322298ab732373fd1ad54a8.jpg
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Душанбе шаҳрига ташрифнинг биринчи кунги дастури доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий билан учрашув ўтказди.Суҳбат аввалида давлат раҳбари Эрон президентини юксак давлат лавозимига сайлангани билан яна бир бор самимий қутлаб, масъулиятли фаолиятига катта муваффақиятлар тилади.Амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.Жорий йил бошидан ўзаро савдо кўрсаткичлари изчил ўсиб бораётгани кузатилмоқда. Қишлоқ хўжалиги, паррандачилик, балиқчилик, озиқ-овқат саноати ва бошқа тармоқларда бизнес лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.Савдо-иқтисодий алоқалар суръатини давом эттириш ва янги “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш мақсадида қўшма Ҳукуматлараро комиссия ишини фаоллаштиришга келишиб олинди.Бундан ташқари, “йўл харита”си асосида саноат кооперациясини кучайтириш истиқболлари ҳамда икки мамлакат транзит салоҳиятини самарали ишга солиш имкониятлари ваколатли идоралар даражасида пухта ўрганилади.Давлат раҳбарлари минтақа кун тартибидаги масалаларни, шу жумладан Афғонистонда вужудга келаётган вазиятдан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқдилар.
https://sputniknews.uz/20210913/mirziyoev-shht-sammiti-doirasida-rossiya-pokiston-va-eron-etakchilari-bilan-uchrashuv-otkazadi-20469427.html
ўзбекистон
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/10/20526062_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_9ece6a07eb593a26c1eff8d50c18dd84.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, эрон
сиёсат, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, эрон
Мирзиёев Эрон президенти билан учрашув ўтказди
Шавкат Мирзиёев Эрон президенти билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш йўлларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Душанбе шаҳрига ташрифнинг биринчи кунги дастури доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий билан учрашув ўтказди.
Суҳбат аввалида давлат раҳбари Эрон президентини юксак давлат лавозимига сайлангани билан яна бир бор самимий қутлаб, масъулиятли фаолиятига катта муваффақиятлар тилади.
Амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Жорий йил бошидан ўзаро савдо кўрсаткичлари изчил ўсиб бораётгани кузатилмоқда. Қишлоқ хўжалиги, паррандачилик, балиқчилик, озиқ-овқат саноати ва бошқа тармоқларда бизнес лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Савдо-иқтисодий алоқалар суръатини давом эттириш ва янги “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш мақсадида қўшма Ҳукуматлараро комиссия ишини фаоллаштиришга келишиб олинди.
Бундан ташқари, “йўл харита”си асосида саноат кооперациясини кучайтириш истиқболлари ҳамда икки мамлакат транзит салоҳиятини самарали ишга солиш имкониятлари ваколатли идоралар даражасида пухта ўрганилади.
Давлат раҳбарлари минтақа кун тартибидаги масалаларни, шу жумладан Афғонистонда вужудга келаётган вазиятдан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқдилар.