https://sputniknews.uz/20210915/kxsht-afgoniston-boyicha-bayonot-qabul-qildi-20501134.html
КХШТ Афғонистон бўйича баёнот қабул қилди
КХШТ Афғонистон бўйича баёнот қабул қилди
Sputnik Ўзбекистон
Шунингдек, "Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Низомига собитликни тасдиқлаш ва унга сўзсиз амал қилишни таъминлаш учун ҳамкорликни кучайтириш бўйича қўшма... 15.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-15T11:58+0500
2021-09-15T11:58+0500
2021-09-15T11:58+0500
афғонистонда вазият кескинлашуви
афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/374/22/3742224_0:116:2201:1354_1920x0_80_0_0_a9f3f4403fe8aaf90eecdc30b9e77385.jpg
ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Афғонистондаги вазият бўйича баёнот қабул қилди, деб хабар берди КХШТ бош котиби Станислав Зась Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, мудофаа вазирлари кенгаши ва ташкилот хавфсизлик кенгаши котибларининг қўшма мажлиси якунида."Делегация раҳбарлари КХШТ Коллектив Хавфсизлик Кенгашининг Декларацияси лойиҳасини тасдиқлашди ва бир қатор баёнотларни, хусусан, КХШТга аъзо давлатларнинг "Aфғонистондаги вазият тўғрисида" қўшма баёнотни қабул қилдилар, шунингдек, Ташқи ишлар вазирларининг ахборот хавфсизлиги ва кибер терроризмга қарши кураш соҳасидаги биргаликдаги саъй -ҳаракатларни мувофиқлаштиришга келишилди, Ташқи ишлар вазирларининг Яқин Шарқ ва Шимолий Aфрикадаги инқирозли вазиятларни бартараф этиш бўйича коллектив саъй -ҳаракатлар тўғрисида баёнот ва Ташқи ишлар вазирларининг "Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомига собитликни тасдиқлаш ва унга сўзсиз амал қилишни таъминлаш учун ҳамкорликни кучайтириш бўйича қўшма баёнот қабул қилинди", - деди Зась.Толиблар бир ой аввал ҳукумат кучларига ҳужумни фаоллаштирдилар. Улар 15 август куни Қобулга кириб боришди ва эртаси куни уруш тугагани ҳақида эълон қилдилар. Афғонистон президенти Ашраф Ғани "қирғин-баротни олдини олиш мақсадида" мамлакатни тарк этди. 31 августга ўтар кечаси америка ҳарбийлари Қобул аэропортини тарк этиб, бу билан АҚШнинг Афғонистондаги 20 йиллик мавжудлигига нуқта қўйди.Олтинчи сентябр куни толиблар Афғонистоннинг 34 провинциясидан энг сўнггиси - Панжшер улар назоратига ўтганини эълон қилди. Эртаси куни Афғонистон муваққат ҳукуматининг янги таркиби эълон қилинди. Ҳукуматни БМТ санкциялари остида бўлган, "Толибон"*нинг биринчи ҳукмронлиги вақтида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошқариши маълум қилинди.* РФда тақиқланган террорчи ташкилот
https://sputniknews.uz/20210913/dushanbeda-shht-va-kxsht-qoshma-uchrashuvi-bolib-otadi-20469866.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/374/22/3742224_120:0:2079:1469_1920x0_80_0_0_aa22481faf7d0d795d3bef6667996f38.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистонда вазият кескинлашуви, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
афғонистонда вазият кескинлашуви, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
КХШТ Афғонистон бўйича баёнот қабул қилди
Шунингдек, "Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Низомига собитликни тасдиқлаш ва унга сўзсиз амал қилишни таъминлаш учун ҳамкорликни кучайтириш бўйича қўшма баёнот қабул қилинди
ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Афғонистондаги вазият бўйича баёнот қабул қилди, деб хабар берди КХШТ бош котиби Станислав Зась Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, мудофаа вазирлари кенгаши ва ташкилот хавфсизлик кенгаши котибларининг қўшма мажлиси якунида.
"Делегация раҳбарлари КХШТ Коллектив Хавфсизлик Кенгашининг Декларацияси лойиҳасини тасдиқлашди ва бир қатор баёнотларни, хусусан, КХШТга аъзо давлатларнинг "Aфғонистондаги вазият тўғрисида" қўшма баёнотни қабул қилдилар, шунингдек, Ташқи ишлар вазирларининг ахборот хавфсизлиги ва кибер терроризмга қарши кураш соҳасидаги биргаликдаги саъй -ҳаракатларни мувофиқлаштиришга келишилди, Ташқи ишлар вазирларининг Яқин Шарқ ва Шимолий Aфрикадаги инқирозли вазиятларни бартараф этиш бўйича коллектив саъй -ҳаракатлар тўғрисида баёнот ва Ташқи ишлар вазирларининг "Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомига собитликни тасдиқлаш ва унга сўзсиз амал қилишни таъминлаш учун ҳамкорликни кучайтириш бўйича қўшма баёнот қабул қилинди", - деди Зась.
Толиблар бир ой аввал ҳукумат кучларига ҳужумни фаоллаштирдилар. Улар 15 август куни Қобулга кириб боришди ва эртаси куни уруш тугагани ҳақида эълон қилдилар. Афғонистон президенти Ашраф Ғани "қирғин-баротни олдини олиш мақсадида" мамлакатни тарк этди. 31 августга ўтар кечаси америка ҳарбийлари Қобул аэропортини тарк этиб, бу билан АҚШнинг Афғонистондаги 20 йиллик мавжудлигига нуқта қўйди.
Олтинчи сентябр куни толиблар Афғонистоннинг 34 провинциясидан энг сўнггиси - Панжшер улар назоратига ўтганини эълон қилди. Эртаси куни Афғонистон муваққат ҳукуматининг янги таркиби эълон қилинди. Ҳукуматни БМТ санкциялари остида бўлган, "Толибон"*нинг биринчи ҳукмронлиги вақтида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошқариши маълум қилинди.
* РФда тақиқланган террорчи ташкилот