Талаб тўфондай ошмоқда: АҚШ Россия нефтини катта ҳажмда сотиб олмоқда

© AP Photo/Sue OgrockiДобыча нефти в США
Добыча нефти в США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2021
Oбуна бўлиш
"Ида" тўфони оқибатида Мексика бўғозидаги инфратузилмаларидан маҳрум бўлган АҚШ нефт компаниялари катта миқдорда Россия нефтини сотиб олмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. "Ида"тўфонидан сўнг Америка нефтни қайта ишлаш заводлари тўхтаб қолди. Ёнилғи дефицити ҳис қилина бошлади. Энергетика вазирлиги заҳиралардан фойдалана бошлади, лекин улар ҳам чексиз эмас.
Мексика соҳилида жойлашган нефтни қайта ишлаш корхоналари оғир нефтга мослаштирилган. Бундай нефтни эса Россиядан бошқа жойдан сотиб олишнинг деярли иложи йўқ. АҚШ оғир нефт импортини максимал даражага етказган ва яна оширмоқчи ҳам.

Иштаҳа карнай

Америкалик нефт ишлаб чиқарувчилар мос келадиган нефтни топиш учун бутун дунёкини қидиришмоқда, деб ёзмоқда Bloomberg.
Энергетика вазирлигининг Ахборот бошқармаси (EIA) маълумотларига кўра, май ойида Россиядан хом нефт ва нефт маҳсулотлари импорти ҳажми бирданига 23 % ошиб, кунига 844 минг баррелга тўғри келган. Мексикадан этказиб берилаётган нефт ҳажми эса бор-йўғи уч пунктга ўсди.
Нефтяная качалка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2021
Нефть нақадар узоқ қимматлашишда давом этади?
Ўтган йилда Россиядан АҚШга юборилаётган нефт ҳажми 9 йиллик максимумга етган эди. Бу борада Россия, экспорт ҳажмини қисқартирган Саудия Арабистонидан ҳам ўтиб биринчи ўринга чиқиб олган эди.
Аслида ҳаммаси, Американинг Венесуэла нефтидан маҳрум бўлишидан бошланган эди. Бу Дональд Трампнинг “хизмати” у 2019 йилда Petroleos de Venezuela S. A.ни санкциялар остига олган эди.
Шундан сўнг Мексика бўғозида жойлашган корхоналар оғир аҳволга тушиб қолди. Жумладан Citgo Petroleum, Valero Energy, Chevron каби оғир нефтни қайта ишлашга ихтисослашган корхоналар. Улар Россиядан асосан мазут сотиб олиб ундан бензин ишлаб чиқаришади.
“Венесуэла нефтидан маҳрум бўлган ва анъанавий хом-ашё қимматлашишига дуч келган АҚШ нефт компаниялари
"Венесуэла хом-ашёсидан маҳрум бўлган ва анъанавий ОПЕК етказиб берувчилари томонидан нарх кўтарилишига дуч келган АҚШ компаниялари Россия мазутининг асосий истеъмолчиларига айланди", - дейди Оксфорд Энергетика тадқиқотлари институти мутахассиси Ади Имсирович.
Ванкорское нефтегазовое месторождение в Красноярском крае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2021
Янги нефть васвасаси ёки қора олтин нархи ошишидан Россия қанча фойда олади
“Россия - етакчи шерик, чунки кўп миқдорда Mazut 100 каби ярим тозаланган ёғлар ишлаб чиқаради. Бу, Венесуэланинг ва Яқин Шарқнинг қуюқ ва ифлос нефтига ўрганиб қолган, Америка нефт заводлари учун идеал хом-ашё. Уларни етказиб бериш ҳозирги кунда санкциялар ва ОПЕК доирасидаги келишувлар туфайли тўхтатилган ", — дейди Bloomberg.
Август охирида Мексика бўғозига ёпирилгагн "Ида" тўфони вазиятни янада мураккаблаштирди. EIA сентябрда яна қазиб олиш ҳажми 1,2 милион баррелгача ошишини кутаётган бўлса-да, нефт инфратузилмаси жиддий шикастланган. Америка бозори умумий ҳисобда 20,6 миллион баррел нефтдан маҳрум бўлди.

Заҳиралар очилди

Луизианада электр таъминоти тикланганидан сўнг ва нефтни қайта ишлаш заводлари ишга тушганидан сўнг, Америкага янада кўпроқ хом-ашё керак бўлади.
Бу ҳақида Exxon Mobil аллақачон эълон қилди. Корхона ўзининг Луизианадаги заводларини ёпишга мажбур бўлди. Энергетика вазирлиги эса ўзининг стратегик заҳираларидан чиқаришга мажбур бўлди. Яқин икки-уч ой ичида Exxon олий навли хом-ашё билан ушбу заҳираларни қайта тўлдириши керак.
Лекин бунинг учун заҳиралар ҳам чекланган. Демак яна импорт қилишга тўғри келади. Америка нашрлари ёзишига кўра, “Ида” тўфони оқибатларидан фақат Россиялик экспортчилар ютиб чиқади.
Добыча нефти в США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2020
АҚШ Россиядан нефть харид қилишни тақиқламоқчи
“Сентябрь-октябрь ойларида Россиядан нефт импорти яна ошади, чунки Мексика бўғозида денгиз тубидан нефт қазиб олиш ҳали ҳам тиклангани йўқ”, - деб ёзади Bloomberg. Сўнгги бир неча кун ичида Россиядан 3 партия нефти харид қилинди, дейди нашр.
Талаб ошган сари нархлар ҳам ошиб бормоқда. 8 сентябрь куни нефть котировкалари нархи сўнгги 7 ойда қайд этилган максимумга чиқди ва одатда талаб юқори бўлган Brent навидан ҳам ошиб кетди. "Ида" тўфонидан олдин Urals нави Brentдан 1,95 доллар арзон сотилаётган эди. Бугун Urals нархи баррелига 71,15 долларни ташкил қилмоқда.
“Шимолий оқим – 2”ни ишга туширишдан олдин Вашингтон ва Москва орасида танглик даражаси ошиб бормоқда. Лекин бозор ўз шартларини қўймоқда ва америкалик ишлаб чиқарувчилар Оқ Уйнинг дипломатик ёки геосиёсий мақсадларига боғлиқ эмас.
Янгиликлар лентаси
0