https://sputniknews.uz/20210914/moskva-viloyatidagi-migrantlar-yotoqxonalari-yoppasiga-tekshiriladi-20490197.html
Москва вилоятидаги мигрантлар ётоқхоналари ёппасига текширилади
Москва вилоятидаги мигрантлар ётоқхоналари ёппасига текширилади
Sputnik Ўзбекистон
Подмосковье губернатори регион бўйлаб оммавий текширувлар ўтказиш буйруғини берди 14.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-14T16:24+0500
2021-09-14T16:24+0500
2021-09-14T16:24+0500
миграция
миграция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/733/03/7330380_0:160:3077:1890_1920x0_80_0_0_984226c00a30392889ee5d9b42cec8c7.jpg
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Сергиев Посад туманида рўй берган шов-шувли ҳодисадан сўнг, Подмосковье губернатори Андрей Воробьев Бужаниновада меҳнат муҳожирлари учун ётоқхонани ёпиш буйруғини берди.Губернатор баёнотига кўра, бу қарор қабул қилинишига маҳаллий аҳоли билдирган фикрлар сабаб бўлган."Бахтсиз воқеа юз берган жойга яқин жойлашган ётоқхона бугуннинг ўзида ёпилади. Агар маҳаллий аҳоли бунга қарши экан - уни қолдира олмаймиз", - деган Воробьёв.Москва вилояти губернаторининг сўзларига кўра, энг қисқа вақтда мигрантлар энг кўп тўпланадиган барча жойларда текширувлар ўтказилади."Мигрантлар томонидан содир этиладиган ҳар қандай ҳуқуқбузарликлар, айниқса, жиноятларнинг кескин тарзда олди олиниши керак ва шундай бўлади ҳам", - деган ҳукумат вакили.Воробьев шунингдек, бу сингари ҳодисалар чет эл фуқароларини характерламаслигини, РФга кириб келадиган аксарият чет элликлар виждонан меҳнат қилишларини эътироф этган.Эслатиб ўтамиз, Москва вилоятининг Сергиев Посад туманида икки нафар эркак нафақадаги кампирни зўрлаш ва ўлдиришда гумонланиб қўлга олинган. Ҳукумат тақдим этган маълумотга кўра, гап 1984 ва 1988 йилда туғилган Тожикистон фуқаролари ҳақида бормоқда.
https://sputniknews.uz/20210914/moskva-viloyatida-pensioner-ayol-zorlab-oldirildi-ikki-nafar-migrant-qolga-olindi-20485810.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/733/03/7330380_172:0:2903:2048_1920x0_80_0_0_0d64ce148ff233b01b66be33f004b387.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, миграция
Москва вилоятидаги мигрантлар ётоқхоналари ёппасига текширилади
Подмосковье губернатори регион бўйлаб оммавий текширувлар ўтказиш буйруғини берди
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Сергиев Посад туманида рўй берган шов-шувли ҳодисадан сўнг, Подмосковье губернатори Андрей Воробьев Бужаниновада меҳнат муҳожирлари учун ётоқхонани ёпиш буйруғини берди.
Губернатор баёнотига кўра, бу қарор қабул қилинишига маҳаллий аҳоли билдирган фикрлар сабаб бўлган.
"Бахтсиз воқеа юз берган жойга яқин жойлашган ётоқхона бугуннинг ўзида ёпилади. Агар маҳаллий аҳоли бунга қарши экан - уни қолдира олмаймиз", - деган Воробьёв.
Москва вилояти губернаторининг сўзларига кўра, энг қисқа вақтда мигрантлар энг кўп тўпланадиган барча жойларда текширувлар ўтказилади.
"Мигрантлар томонидан содир этиладиган ҳар қандай ҳуқуқбузарликлар, айниқса, жиноятларнинг кескин тарзда олди олиниши керак ва шундай бўлади ҳам", - деган ҳукумат вакили.
Воробьев шунингдек, бу сингари ҳодисалар чет эл фуқароларини характерламаслигини, РФга кириб келадиган аксарият чет элликлар виждонан меҳнат қилишларини эътироф этган.
Эслатиб ўтамиз, Москва вилоятининг Сергиев Посад туманида икки нафар эркак нафақадаги кампирни зўрлаш ва ўлдиришда гумонланиб қўлга олинган. Ҳукумат тақдим этган маълумотга кўра, гап 1984 ва 1988 йилда туғилган Тожикистон фуқаролари ҳақида бормоқда.