https://sputniknews.uz/20210914/moskva-viloyatida-pensioner-ayol-zorlab-oldirildi-ikki-nafar-migrant-qolga-olindi-20485810.html
Москва вилоятида пенсионер аёл зўрлаб, ўлдирилди: икки нафар мигрант қўлга олинди
Москва вилоятида пенсионер аёл зўрлаб, ўлдирилди: икки нафар мигрант қўлга олинди
Sputnik Ўзбекистон
Москва вилоятида пенсионер аёл зўрлаб, ўлдирилди. Икки нафар мигрантга айблов эълон қилинди. 14.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-14T12:40+0500
2021-09-14T12:40+0500
2021-09-14T12:46+0500
россия
зўрлаш
мигрантлар
москва вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0e/20485656_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_cc2115db7f41282bc1556fed7e1d6714.jpg
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Москва вилоятида пенсионерни зўрлаш ва ўлдиришда гумон қилинган икки нафар мигрантга нисбатан айблов эълон қилинди, деб хабар берди РФ Тергов қўмитаси. РИА Новости.Тергов қўмитаси хабарида айтилишича, душанба куни 67 ёшли аёлнинг жасади Сергиев Посад яқинидаги ўрмонда зўравонлик белгилари билан топилган. “Иссиқ излар” бўйича икки нафар мигрант қўлга олинди - маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, улар Тожикистон фуқаролари. Куни кеча кечқурун қотиллик содир этилган Бужаниново қишлоғининг аҳолиси йиғилиб, гастарбайтерлар яшайдиган ётоқхонани ёпишни талаб қилишди.Воқеа жойи кўздан кечирилди, жиноят содир этилган вақтда эркакларнинг устида бўлган кийимлар олиб қўйилди. Айбланувчилардан экспертиза учун биологик намуналар олинди. Суд-тиббий, генетик, бармоқ излари, психологик ва психиатрик экспертизалар тайинланди, гувоҳлар сўроқ қилинди."Яқин вақт ичида терговчилар айбланувчиларга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини тайинлаш бўйича тақдимнома билан судга мурожаат қилади", - дейилади хабарда.Тергов уларнинг Россияда бўлиш қоидаларига риоя қилишини текшириб чиқади, шунингдек, чет эл фуқароларининг мамлакатда бўлиш тартибини назорат қилувчи мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлигига ҳуқуқий баҳо беради.
https://sputniknews.uz/20210913/moskvaga-200-ming-ishchi-migrant-etishmaydi--mer-orinbosari-20468970.html
москва вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0e/20485656_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_05a202f950d7fb0837049f922817af9a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, зўрлаш, мигрантлар, москва вилояти
россия, зўрлаш, мигрантлар, москва вилояти
Москва вилоятида пенсионер аёл зўрлаб, ўлдирилди: икки нафар мигрант қўлга олинди
12:40 14.09.2021 (янгиланди: 12:46 14.09.2021) Москва вилоятида пенсионер аёл зўрлаб, ўлдирилди. Икки нафар мигрантга айблов эълон қилинди.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Москва вилоятида пенсионерни зўрлаш ва ўлдиришда гумон қилинган икки нафар мигрантга нисбатан айблов эълон қилинди, деб хабар берди РФ Тергов қўмитаси.
РИА Новости.
Тергов қўмитаси хабарида айтилишича, душанба куни 67 ёшли аёлнинг жасади Сергиев Посад яқинидаги ўрмонда зўравонлик белгилари билан топилган.
“Иссиқ излар” бўйича икки нафар мигрант қўлга олинди - маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, улар Тожикистон фуқаролари. Куни кеча кечқурун қотиллик содир этилган Бужаниново қишлоғининг аҳолиси йиғилиб, гастарбайтерлар яшайдиган ётоқхонани ёпишни талаб қилишди.
"Москва вилояти тергов органлари томонидан қўшни давлатларнинг икки нафар фуқаросига айблов қўйилди. Улар пенсионерни зўрлаш ва ўлдиришда айбланмоқда (РФ Жиноят кодексининг 105 -моддаси 1 -қисми ва 131 -моддаси 2 – қисми “а” банди )", - дейилган хабарда.
Воқеа жойи кўздан кечирилди, жиноят содир этилган вақтда эркакларнинг устида бўлган кийимлар олиб қўйилди. Айбланувчилардан экспертиза учун биологик намуналар олинди. Суд-тиббий, генетик, бармоқ излари, психологик ва психиатрик экспертизалар тайинланди, гувоҳлар сўроқ қилинди.
"Яқин вақт ичида терговчилар айбланувчиларга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини тайинлаш бўйича тақдимнома билан судга мурожаат қилади", - дейилади хабарда.
Тергов уларнинг Россияда бўлиш қоидаларига риоя қилишини текшириб чиқади, шунингдек, чет эл фуқароларининг мамлакатда бўлиш тартибини назорат қилувчи мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлигига ҳуқуқий баҳо беради.